1.1. Кириш Университетда 5440100 – «Физика» бакалавриат таьлим йўналишида таҳсил олаётган 2-курс талабаларига «Электр ва магнетизм» курсидан ўтиладиган «Ўзгармас ток мураккаб занжирининг параметрларини ҳисоблаш» мавзусини (муаммоли вазиятларда ўтиладиган амалий машғулот) «Кейс стади» усулига асосланган ўқитиш технологияси асосида ишлаб чикилган. Ушбу амалий машғулотгача ўтилган мавзуларга доир ечилган масалаларда оддий ўзгармас ток занжирларининг параметрлари Ом қонунларидан фойдаланиб ҳисобланиб топилган. Ўзгармас токнинг мураккаб занжирлари параметрларини Ом қонунларидан фойдаланиб аниқаш мураккаб математик ҳисоблашларни бажариш ва демак, кўп вақт талаб қилади. Айнан мана шу муаммони Крхгоф қоидаларидан фойдаланиб осон ҳисоблаш йўлини ишлаб чиқиш “Кейс–стади” га асосланган ўқитиш технологиясининг мақсади ҳисобланади. Ушбу технология амалий вазиятларни хал этиш жараёнида ўрганилган ўқув мавзуси бўйича билимларни такрорлаш ва мустахкамлашга, муаммоларни тахлил қилиш ва ечимни якка тартибда ёки гуруҳларда ҳал қилиш кўникмаларини эгаллашга, ижодий ва ўрганиш қобилиятларни, мантиқий фикрлаш, нутқ ва мухит шароитларига мослашиш қобилиятларини ривожлантиришга ҳамда қарорларни мантиқий қабул қилишга ва ўз-ўзини назорат қилишга ёрдам беради.
Қуйидаги кейс–Кирхгоф қоидаларини мураккаб электр занжирларидаги физик жараёнларга қўллаб, уларнинг электр параметрларини ҳисоблашга имкон берадиган ифодаларни келтириб чиқаришга ёрдам беради. Ушбу Кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун оддий ўзгармас ток занжири ва мураккаб ўзгармас ток занжири хақидаги билим ва кўникмаларга эга бўлиши зарур.
Тавсия этилган кейсни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон беради:
мавзу бўйича ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш;
масалани гуруҳнинг музокара ва тахлилда ечиш кўникмаларини эгаллаш;
мантиқий фикрларни ривожлантириш;
мустақил равишда қарор қилиш кўникмаларини эгаллаш;