г) давлат инвестиция дастурларини амалга оширишни мониторинг ва таҳлил қилишда: ижтимоий соҳа бўйича амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижалари, жумладан мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларининг қамраб олиш даражаси, соғлиқни сақлаш муассасалари қатнов даражасини таҳлил қилади; инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилади, бунда ичимлик суви ва оқова сув билан таъминланганлиги, йўлларнинг қуриш ва таъмирлаш даражасини таҳлил қилади; ишлаб чиқаришни (базавий тармоқларни) ривожлантириш борасида лойиҳаларнинг самарадорлигини таҳлил қилади, лойиҳаларнинг қувватлари ва манбаларини аниқлаган ҳолда уларни жойлаштиришни амалга оширади. д) мамлакатда умумий инвестициявий фаолликни таҳлил қилиш ва прогнозлашда: давлат инвестиция дастурининг самарадорлигини таҳлил қилади, лойиҳаларни жойлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди; асосий капиталга киритиладиган инвестициялар кўламининг ўсиши юқори технологик тараққиёт ва интенсив иқтисодий ўсишнинг омили сифатида ялпи ички маҳсулот ва ялпи ҳудудий маҳсулотларга ижобий таъсирини таҳлил қилади; иқтисодиётни диверсификация қилиш, таркибий ислоҳотларни амалга оширишни таҳлил қилади; мавжуд молиявий-инвестиция салоҳиятидан оқилона фойдаланиш контекстида тадбиркорлик фаолиятини кенг ривожлантиришга ва пировард натижада янги иш ўринлари яратилиши орқали аҳолининг турмуш фаровонлиги оширилишини таъминлайди; 8) инфратузилмани ривожлантириш ва урбанизация сиёсатини юритишда, хусусан: а) инфратузилмани ривожлантиришда: инфратузилма секторининг инвестициявий жозибадорлиги ва самарадорлигини оширадиган, ҳар бир ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилишга қаратилган қулай муҳитни яратиш, давлат маблағларидан самарали фойдаланиш орқали узоқ муддатли стратегик инфратузилмаларни ривожлантириш ислоҳотларини амалга оширади; инфратузилма ислоҳотларини амалга оширишда ҳудудларда янгидан ташкил этиладиган кичик саноат ва эркин иқтисодий зоналарни инфратузилма мавжуд бўлган ҳудудларга жойлаштириш, инвестицияларни жалб қилиш учун қулай инфратузилма муҳитини яратиш ва энг самарали услублардан фойдаланишда давлат маблағларидан оқилона фойдаланиш юзасидан мониторинг олиб боради; ҳудудларда инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилаётган маблағларни муҳимлилик даражасини аниқлаш, самарадорлигини ошириш, йўналтирилаётган маблағлар ўзини оқлаш (қайтарилиш)нинг иқтисодий мувофиқлигини аниқлашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади; транзит-транспорт салоҳиятини ривожланиш кўрсаткичлари, маҳсулотларни ташқи ва ички бозорларга етказиш ҳажмлари ҳамда нархларини мониторинг қилиб боради ва уларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади; сув таъминоти соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан истеъмол ва кўрсатилган хизматларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этишда таклифлар ишлаб чиқади; мамлакатда узлуксиз ва ишончли, амалдаги меъёрлар ва қоидаларга мос равишда тақдим этиладиган сув таъминоти, канализация ҳамда иссиқлик таъминоти хизматлари билан тўлиқ қамраб олишга эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги халқаро ва ҳудудий ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобига транспорт хизматлари жаҳон бозорида Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига йўналтирилган стратегик лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади; йўл-транспорт соҳалари фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқади, инфратузилма соҳасини комплекс ривожлантириш учун қисқа, ўрта ва узоқ муддатли мақсадли дастурларни шакллантиради; темир йўл, авиа ва авто ташувларга хусусий секторни жалб қилиш ва хизматлар турини кенгайтириш, аҳолининг транспорт билан таъминланганлик даражасини мониторинг қилиш ва уни ошириш бўйича чоралар кўради;