Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар амалга оширилишини ва стратегик тармоқларни ислоҳ қилишни мувофиқлаштиради
Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар амалга оширилишини ва стратегик тармоқларни ислоҳ қилишни мувофиқлаштиради; 7) давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, хусусан: а) мамлакатнинг фаол инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида: барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида инвестицияларни жалб қилиш учун устувор соҳалар ва тармоқларни аниқлаш орқали мамлакатнинг фаол инвестиция сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширишда иштирок этади; инвестицияларни жалб қилишнинг асосий йўналишларини, жумладан тармоқ ва ҳудудий ривожланиш мақсадли дастурлари кўрсаткичлари билан уйғунликда инвестицияларни жалб қилишнинг асосий йўналишларини белгилайди; соҳаларни ривожлантириш концепциясини (стратегиясини) шакллантириш учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари томонидан, шу жумладан чет эл консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилган техник шартларни келишади; б) миллий ва ҳудудий инвестицияларнинг йўналиш ва лойиҳаларини шакллантириш, уларни амалга оширишда: ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратилган бюджет тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан инвестициялар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; миллий иқтисодиётнинг ўрта ва узоқ муддатларга барқарор ривожланишини таъминловчи давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари, шунингдек, тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларига киритилган инвестиция лойиҳаларини самарали ва сифатли амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди; в) давлат инвестиция дастурларини молиялаштириш манбаларини таҳлил қилиш ва прогнозлашда: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан марказлашган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тақдим қилинган бюджет маблағларининг лимитлари доирасида давлат инвестиция лойиҳалари таклифларини шакллантиради; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари томонидан ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузилма йўналишларида бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича шакллантирилган манзилли рўйхатларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва молиялаштириш манбалари асосида инвестиция дастурларини ишлаб чиқади; Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ижтимоий соҳа, инфратузилма ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда хорижий ҳамкорларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этишда иштирок этади; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ижтимоий соҳа, инфратузилма ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни аниқлашда иштирок этади; ишлаб чиқаришни (базавий тармоқларни) ривожлантириш борасида давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради, хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади, энг муҳим ва йирик инвестиция лойиҳаларининг қувватлари ва манбаларини аниқлаган ҳолда уларни жойлаштиришни амалга оширади;