ҳудудларнинг инвестициявий инфратузилма муҳитини яхшилаш, саноат зоналарининг жозибадорлигини ошириш мақсадида инфратузилмани ривожлантириш бўйича чоралар кўради
ҳудудларнинг инвестициявий инфратузилма муҳитини яхшилаш, саноат зоналарининг жозибадорлигини ошириш мақсадида инфратузилмани ривожлантириш бўйича чоралар кўради; инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳақидаги битимлар ва узоқ муддатли ижара шартномаларига асосан саноат зоналари иштирокчилари томонидан ўзлари қабул қилган мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича мониторинг олиб боради; хом ашё захираси мавжуд ҳамда аҳоли зич жойлашган, тадбиркорлик ташаббускорлиги даражаси баланд, инфратузилма яқин шаҳар ва туманлар атрофларида саноат зоналарини ташкил этиш чораларини кўради; 4) мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида: бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш йўлида иқтисодиёт тармоқлари ва кичик саноат зоналарида хусусий секторнинг улушини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш орқали мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ҳамда тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини юритади; мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш ва кичик саноат зоналарининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, иқтисодий ўсишни таъминлашда кичик ва ўрта бизнесни муҳим драйверга айлантиришнинг концептуал ва стратегик ёндашувларини ҳамда соҳани ривожлантириш борасида фундаментал тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади; жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида Вазирлик, Вазирликнинг туман ва шаҳар бўлимлари, Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиқади; бизнес муҳитини янада яхшилаш ва қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш, шунингдек, тадбиркорлик соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга оширишда жамоатчилик назоратини кучайтиради; кичик ва ўрта бизнес субъектлари тоифасига оид мезонларни белгиловчи, шунингдек, уларнинг ҳуқуқларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва мувофиқлаштиради; тадбиркорликни бошлаш учун молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини такомиллаштириш, камбағал аҳолини ишга олган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш асосида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш тизимини мувофиқлаштиради; тадбиркорларга бизнесни ташкил этиш ва кенгайтиришда ёрдам берувчи сунъий интеллект билан боғланган бепул ахборот-таҳлил тизимини яратиш, ҳудудларда «бизнес-инкубаторлар» ва «стартап-платформалар»ни яратиш ва аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш орқали тадбиркорликни ривожлантириш учун инновацион воситаларни амалиётга кенг жорий этади;