Вазирликда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг устувор йўналишларини белгилайди; Вазирликнинг реал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда статистик ва таҳлилий маълумотлар базаларини шакллантиради, ахборот тизимларини ишлаб чиқади ва дастурий маҳсулотларни жорий этади; рақамли иқтисодиёт доирасидаги муносабатларни тартибга солиш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари фаолиятига рақамли технологияларни қўллаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади; вазирлик ва идоралар билан биргаликда рақамли технологияларга асосланган инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирларни белгилайди ҳамда иқтисодий ўсиш ва иш ўринлари яратилишига таъсирини баҳолайди; Вазирлик тизимининг рақамли инфратузилмасини замонавий технологиялар асосида ривожлантиради, унинг ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлайди; Вазирлик тизими фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайди, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни юқори даражада йўлга қўяди; тизим ходимларининг рақамли иқтисодиётга ўтиш ва ривожлантириш бўйича билим ва малакасини мунтазам равишда ошириш ҳамда иш юритишда инновацион механизмларни йўлга қўйишга қаратилган тадбирларни амалга оширади. § 2. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари вазифалари ва функциялари 13. Вазирлик ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: мамлакатнинг ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожланишининг истиқболли устувор стратегик йўналишлари, узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, тузилмавий ўзгартиришлар, иқтисодиёт тузилмасини диверсификация қилиш дастурлари асосида ҳудуднинг саноат салоҳиятини ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш; ҳудуднинг табиий хом ашё ва меҳнат ресурсларини ҳамда «нисбий устунлиги»ни инобатга олган ҳолда уларни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаб олиш ҳамда амалга ошириш; шаҳар ва қишлоқлардаги узоқ муддатли демографик тенденцияларни таҳлил қилиш, жадал саноатлаштириш шароитида шаҳарларнинг демографик сиғимлари ҳамда ишчи кучига бўлган эҳтиёжини прогноз қилиш ва шу асосда урбанизация кўламларини белгилаш — мавжуд шаҳарларни кенгайтириш ёки йўлдош шаҳарчаларни яратиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;