йирик ишлаб чиқарувчилар ҳамда кичик бизнес ва ўрта бизнес субъектлари ўртасидаги (кооперация) электрон тизимни такомиллаштиради;
мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўз веб-сайтларида бизнес юритишнинг ҳар бир йўналиши бўйича батафсил ёритилган қўлланмалар яратилишини таъминлайди ва мувофиқлаштириб боради;
ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, мавжуд имкониятлари ва ихтисослашувини аниқлаш асосида, шунингдек, ҳудудларнинг «драйвер»ига айланган соҳа ва тармоқлардаги муаммо ва масалаларни таҳлил қилган ҳолда тадбиркорликни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади ва такомиллаштириб боради;
халқаро молия институтлари экспертлари, маҳаллий илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, маҳаллий ишбилармон доира вакиллари, мутасадди вазирлик ва идораларнинг салоҳиятли мутахассисларини жалб қилган ҳолда тадбиркорликни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқади ва уни амалга ошириш юзасидан доимий мониторинг олиб боради;
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини доимий равишда такомиллаштириш орқали ресурслардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради ва уни самарали бошқариш тизимини йўлга қўяди;
5) саноатнинг устувор тармоқларини ривожлантириш — ягона индустриал сиёсатни юритиш, жумладан:
а) саноат корхоналарини самарали жойлаштириш, ҳудудларнинг табиий ва иқтисодий ресурсларидан оқилона фойдаланиш асосида республика саноатини ривожлантириш стратегияси (модели)ни ишлаб чиқиш соҳасида:
эркин бозор муносабатларига асосланган саноат сиёсатини ишлаб чиқади ва юритади. Бунда, саноат рақобатбардошлигини ошириш, унинг салоҳиятли драйверларини аниқлаш, баҳолаш ҳамда уларни ҳаракатга келтиришни назарда тутувчи саноатни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиялари (моделлари) ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
саноатни ривожлантириш тенденцияларини таҳлил қилиш индикаторларини юритади ҳамда республикада мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари, ишлаб чиқариш ҳажмлари, ички бозор талабининг қопланиш даражаси юзасидан таҳлиллар ўтказади ва таклифлар тайёрлайди;
республика саноат тармоқларини ҳудудлар билан узвий боғлиқликда ривожлантиради. Бунда, мавжуд хом ашё ресурслари ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларидан келиб чиққан ҳолда ички ва ташқи бозорда талаб юқори маҳсулотлар бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш йўналишларини аниқлайди;
саноат тармоқларида рақобатбардошликни ошириш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилишда иштирок этади. Бунда, саноат соҳасидаги халқаро стандартларни уйғунлаштириш, ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф усулда тартибга солиш ҳамда ноқонуний ва сифатсиз маҳсулотлар импортининг олдини олиш мақсадида мавжуд техник регламентларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини жорий этиш, синов лабораториялари ташкил этишни комплекс равишда мувофиқлаштиради.
саноатда меҳнат унумдорлигини ошириш, энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш, ишлаб чиқариш харажатларини ва ЯИМда углерод сарфи ҳажмини камайтириш, соф ва экологик хавфсиз технологияларни саноат жараёнларида қўллаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва мониторингини амалга оширади;
Do'stlaringiz bilan baham: |