Ишлаб чиқаришда шовқиннинг юзага келиш сабаблари ва манбалари Умумий маълумотлар. Шовқиннинг инсон организмига таъсири


Шовқин даражасини меьёрлаштириш ва ўлчаш



Download 32,39 Kb.
bet4/5
Sana27.06.2022
Hajmi32,39 Kb.
#708043
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5325783730785096956

Шовқин даражасини меьёрлаштириш ва ўлчаш
Шовқин даражасини меъёрлаштириш – шовқинни инсонга салбий таъсирини камайтиришга қаратилган асосий тадбирлардан бири ҳисобланади. Шовқиннинг инсон соғлигига таъсири унинг частотасига боғлиқ бўлганлиги сабабли , ҳар бир шовқин октава полосаси учун алоҳида рухсат этилган шовқин даражаси белгиланган (ГОСТ 12.1.003-2014). Шовқиннинг энг юқори рухсат этилган даражаси паст частоталар учун, паст рухсат этилган даражаси эса юқори частотали шовкинлар учун қабул қилинган. Масалан, энг кичик товуш босими назарий ва илмий ишлар бажариладиган иш жойлари учун белгиланган бўлиб, у ўртача геометрик частота 8000 Гц бўлганда 30 дБ деб қабул қилинган. Энг юқори товуш босими эса доимий иш жойларида, ишлаб чиқариш бинолари, машина ва тракторларнинг кабиналари учун белгиланган бўлиб, у ўртача геометрик частота 63 Гц бўлганда 99 дБ га тенгдир.Тонал ва импульсли шовқинларда рухсат этилган шовқин даражаси кенг полосали шовқинга нисбатан 5дБ камайтирилади.
Шовқин даражасини аниқлаш учун Шум–1, ИШВ-1 маркали шовқин ўлчагичлардан фойдаланилади. Шовқинни спектр частотаси бўйича баҳолаш учун АШ-2М, АС-3 маркали частотали анализаторлар ишлатилади. Ушбу анализаторлар ўтказиш кенглиги бўйича октавали, ярим октавали, 1/3 октавали ва қисқа октавали бўлади. Товуш спектрларини визиуаль кузатиш (кўз билан кузатиш ) ва расмга тушириш мақсадида С-34 ва СП-1 спектрометрлари ҳамда Н-110, Н327-3 маркали ўзи ёзар жиҳозлар ишлатилади.
Шовқиндан ҳимояланиш воситалари ва усуллари
Ишлаб чиқаришда шовқин таъсирини камайтириш қуйидаги тадбирлар орқали амалга оширилади:
1. Шовқинни ҳосил бўладиган манбасида камайтириш.
2. Шовқинни тарқалиш йўлида сўндириш.
3. Масофадан бошқариш қурилмаларидан фойдаланиш.
4. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш
5. Профилактик тадбирлар.
Шовқиндан ҳимояланиш усуллари турлича бўлиб, у биринчи навбатда шовқин манбасига ҳамда шовқин даражасига боғлиқ ҳолда танланади. Шовқинни инсон соғлигига ва иш қобилиятига салбий таъсирини бир усул орқали бартараф этиш мушкул бўлганлиги сабабли, амалда комплекс усуллардан фойдаланилади. Бундай комплекс усул ўзига қуйидаги тадбирларни бирлаштиради: шовқинни, шовқин манбасида камайтириш; шовқинни тарқалиш йўналишини ўзгартириш; биноларга акустик ишлов бериш; ишлаб чиқариш бинолари ва участкаларининг жойлашишини рационал режалаштириш; шовқинни тарқалиш йўлида камайтириш. Ушбу усуллар ичида шовқинни шовқин манбасида камайтириш энг самарали ҳисобланади. Машина ва механизмлар шовқинини камайтириш, деталларни тайёрланиш сифатини ошириш, кам шовқин ҳосил қилувчи материаллардан фойдаланиш, узатмаларни тўғри танлаш, ейилган деталларни ўз вақтида алмаштириш ва шу каби йўллар орқали амалга оширилади. Масалан, думалаш подшипникларини ишқаланиш подшипникларига алмаштириш шовқин даражасини 10…15 дБ га, тўғри тишли шестерняларни шевронли шестерняларга алмаштириш – 10 …12 дБ га, занжирли узатмалар ўрнига понасимон тасмали узатмалардан фойдаланиш – 10…15 дБ га, тишли узатмаларни йиғиш сифатини ошириш – 5…10 дБ га камайтиришга имкон беради. Бундан ташқари шовқин даражасини камайтиришда айланувчи деталларни балансирлаш ҳам муҳим рол ўйнайди.
Маълумки, газлар ва суюқликларни қувурларда ҳаракатланиши натижасида аэрогидродинамик шовқин ҳосил бўлади. Бундан ташқари, бундай шовқинлар вентиляторлар, компрессорлар, насослар ва ички ёнув двигателларини ишлаши вақтида ҳам юзага келади. Аэрогидродинамик шовқинлар газлар ва суюқликларни уюрмасимон ҳаракати натижасида содир бўлганлиги сабабли, уларни шовқин манбасида камайтириш унча самада бермайди. Шу сабабли бундай шовқинлар даражаси шовқин йўлига шовқин сусайтиргичлар ўрнатиш орқали камайтирилади.
Электр қурилмалари ва машиналарида электромагнит характердаги шовқинлар юзага келади. Бундай шовқинлар ҳосил бўлишининг асосий сабаби-ўзгарувчан магнит майдонлари таъсирида ферромагнит массаларнинг титраши ҳисобланади. Трансформаторлардаги бундай шовқинлар пакетларни зич жойлаштириш ва демпфер (тебранишни пасайтирувчи, ютувчи) материаллардан фойдаланиш орқали камайтирилади.
Ўта кучли шовқинда ишловчи қурилмаларни изоляциялашда товуш камайтирувчи экранлар ишлатилади. Ишлаб чиқариш биноларида шовқинни сусайтириш йўлларидан яна бири биноларга акустик ишлов бериш, бинолар ва цехларни тўғри жойлаштириш ҳисобланади. Товуш ютувчи материаллар сифатида капрон толалари, поролон, минерал момиқ, шишатола, ғовак поливинилхлорид кабилар ишлатилади. Бундай ғовак материаллар ўта ва юқори частотали шовқинларни максималь даражада ютади ва сусайтиради. Агар юқорида кўрсатилган усуллар орқали шовқин даражасини сусайтириш ва меъёрлаштириш имконияти бўлмаса, шахсий ҳимоя воситалари – қулоқчинлар ва махсус тампонлардан фойдаланилади.



Download 32,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish