2 http://www.nestle.com;
Маҳсулот ишлаб чиқаришда халқаро маркентингининг асосий принципларини қуйидагича туркумлашимиз мумкин:
нима ишлаб чиқарсак, ўшани сотамиз;
нима сотсак, ўшани ишлаб чиқарамиз;
чет эл истеъмолчилар талабларига биноан ишлаб чиқаришни ўзгартирамиз.
Бу рўйхат фирмаларга хорижий бозор учун маҳсулот танлашда, қулайлик ва тафовутларини англатишда ѐрдам беради.
Нима ишлаб чиқарсак, ўшани сотамиз. Маълум бир маҳсулот айниқса хом-ашѐ материаллари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига нисбатан, мамлакатлар бўйича униниг дифференциаллашув имконияти ва истеъмоли бўйича ҳам юқори эмас. Балки мазкур вазият бир ѐндашувни стратегик режа доирасида амал қилади. У муайян бир бозор учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи фирма фаолиятини энг яхши тарафлама таърифлашга ѐрдам беради. Ундан кейин маҳсулотни, ишлаб чиқарилган кўринишида хорижий бозорда сотишга харакат қилади. Бу борада қуйидаги учта вазиятни таъкидаш жоиздир:
маҳсулотнинг маҳаллий бозорда пассив экспорт омилларининг тўйинганлиги;
маҳсулот мўлжалланган бозорга ўхшайдиган хорижий бозор сегментлариниг мавжудлиги;
вазиятлар, яъни маҳсулотнинг стандартизацияси оқибатида кўп мамлакатлардаги бир гурух истеъмолчитларлар маҳаллий маҳсулотни инкор этиб арзон, сифати юқори бўлмасада импорт маҳсулотларини хуш кўриши.
Кўп фирмалар ўз маҳсулотларини чет элда етарли даражада пассив шаклда бошлашади. Баъзида номаълум сабаблардан маҳсулот тўғрисида маълумотларга талабномалар ѐки амалий буюртмалар хориждан келади. Чет эл маҳсулоти тўғрисидаги маълумот турли каналлардан келади. Бунга илмий ва профессионал журналдаги янги ихтиролар, миллий чегарадан ўтувчи реклама фаолияти ва харидорларнинг бир мамлакатда сотиб олган маҳсулотини намойиш қилиши киради. Ва ниҳоят кўпгина фирмалар чет элга ўз савдо агентликларини жўнатади ѐки янги маҳсулот кўринишларини актив тарзда қидиришади. Фирмаларда мазкур даврда хорижий истеъмолчилар талабига мос равишда маҳсулот ишлаб чиқариш учун кам нарсаларни тадбиқ этишади. Умуман олганда маҳсулотга бўлган доимий харажатлар маҳаллий савдодан кечади, бунинг сабаби маҳаллий бозорга путур етказмасдан тайѐр маҳсулот захираларини йўқ қилиш ва экспорт учун янада паст нархларни таклиф этиш имкониятига эга бўлиши, халқаро фирмалар, айниқса кам ривожланаѐтган мамлакатларда бизнес қилувчилар маҳсулотни иложи борича камроқ модификациялашга интилишади, чунки бозор сиғими келиб чиқадиган харажатлар рентабеллигини таъминлаб бера олмайди. Бундан ташқари ўз маҳсулотларини ўзгартиришга харакат қилишига ѐки хорижий маҳсулот базасига боғлиқ эмас ва ўз навбатида харажатларни сезиларли даражада пасайтиради. Одатда стандартлашув маҳаллий тажриба асосида
амалга оширилади. Чунки маҳсулот ишлаб чиқаришга, реклама ва маҳсулотни бозорга олиб чиқиш, ҳамда унинг тақсимланишни синаш билан боғлиқ барча харажатлар олдиндан ишлаб чиқилган. Бироқ хорижий маҳсулот базасига эга бўлган фирмалар, стандартлашган маҳсулотнинг бошланғич ишлаб чиқаришни хорижда қилиши мумкин. Мисол учун,
«Вискас» АҚШ худудидан ташқарида «Марс» фирмаси ишлаб чиқарган мушуклар учун баланслаштирилган озиқасидир. Миллий чегаралардан ўтиш, фақат натижавий маҳсулот ишлаб чиқариш ѐки хизмат кўрсатиш катта хажмига ўз харажатларини тақсимловчи ишлаб чиқарувчилари мавжуд иқтисодиѐтга эга мамлакатларга хосдир.
Нима сотсак, ўшани ишлаб чиқарамиз. «Маҳсулотнинг бир қисмини чет элда сотсак, нима бўлади», деган тушунча билан юқорида таъкидланган фирмалар ўз фаолиятларини олиб бормоқда. Улар бундан ташқари қайси мамкалатларга экспорт қилиш мумкинлигини қидиришади. Бошқача қилиб айтганда, маҳсулот константа сифатида унинг сотилиши эса ўзгарувчан бирлик тарзида кўрилади. Бу ҳолда константа тарзида давлат бўлиб, маҳсулот ўзгарувчан бирлик бўлиб амал қилади. Баъзида фирма мазкур мамлакат бозорига унинг масштаб, ўсиш потенциали, савдо опреацияларини олиб бериш маҳаллий чегарага яқинлиги, валюта барқарорлиги, сиѐсий вазият каби ѐки бошқа бир сабаб билан кириб келишга харакат қилади. Фирма томонидан бундай ѐндашувнинг яққол намойиш бўлиши – бу камдан кам учраб турадиган ҳол, яъни умуман нотаниш маҳсулотни ишлаб чиқарилишини бошлаш демакдир. Масалан немис фирмаси «Хенкел» ўзининг мамлакат бозорига бошқаларни кириб келишига қарши туриш учун АҚШнинг турли корхоналарига ўз капиталини киритди. Лекин АҚШ хукумати фирма ўзининг асосий товар ассортименти ҳисобланган кир ювиш воситалари ва пардоз воситалари билан рақобатчилар билан бахслаша олмаслигини тушунди. Шунга асосан «Хенкел» фирмаси «Джеренал Милз» фирмасининг кимѐвий бўлимини сотиб олишга аҳд қилди. Истеъмолчилар талабига бундай таъсирланиш, стандартизация иқтисодий устунлигидан инкор бўлишни тақозо этмайди. Аксинча фирма жаҳон бозорининг маълум бир сегментига ўз маҳсулотининг мослашуви ва ишлаб чиқиш мақсадида бир қатор мамлакат бозорларида тадқиқотлар ўтказиши мумкин. «Канон» фирмаси томонидан 35-миллиметрли автоматлаштирилган объективнинг ишлаб чиқилиши, бунга яққол мисол бўла олади.3 Маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни хорижга кўчиртиршнинг ўрнига фирма жаҳон бозорининг йирик сегменти талабларини қондирувчи маҳсулот ихтиро қилади. Бу моҳиятан халқаро стандартлар меъѐрига асосланган ҳолда ички бозорда сотилувчи маҳсулот модификацияси дегандир.
Жаҳон бозорининг маълум бир сегменти учун ишлаб чиқилган буюмлар саноат қўлланишида катта имкониятларга эга, чунки харидорлар техник муносабатларда қабул қилинган самарали қарорларни қабул қилиш имкониятига эгадирлар. Масалан «Эски Эф» фирмаси халқаро улушларда 20
3 Улин Б. Межрегиональная и международная торговля. М.:Дело, 2004
минг шарли подшипник ишлаб чиқаришни 50 мингли ва ўз навбатида технологик нуқтаи назардан тасдиқланган ишлаб чиқариш жараѐнига алмаштирилди.
Чет эл истеъморлчилари талабларига биноан ишлаб чиқаришни ўзгартирамиз. Хорижий бозорларда ўз маҳсулотини сотишда даврий сиѐсатдан эмас, жорий сиѐсат тарафдорлари бўлган кўпгина фирмалар, харидорларга йўналиш билан маҳсулотга йўналишни бирлаштиришга имкон берувчи юқорида қайд этилган стратегик режани қабул қилишади. Хорижий бозорлариниг талабларига мувофиқ равишда маҳсулот модификациясини ўтказишни инкор этиш, сотиш хажмининг пасайишини, айниқса керакли модификациялар ўтказишга тайѐр бўлиб рақобатчилар борлиги эҳтимоли жуда ҳам каттадир. Маҳсулот модификацияси – умумбашарий ҳол, аммо унинг босқичма-босқич ўтказиш суръати кўтарилмоқда. Бошқача қилиб айтганда, узоқ вақтдан бери электрик ѐзув машиналарини ишлаб чиқарувчи фирма автошина ва суюлтирувчи воситалар ишлаб чиқаришдан кўра, механик босма ускуналарини ѐки персональ компьютер ишлаб чиқарига ўтиб олишига тўлақонли асосга эга, чунки айтиб ўтилган автошина ва суюлтирувчи восита фирма рахбарлари иш фаолияти билан умуман боғлиқ эмас.
Хулоса
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, халқаро бозорга чиқишда бошланғич мухим вазифаларидан бири хорижий бозор потенциалини олдиндан баҳолаш ҳисобланади. Компания рахбарияти ўзининг маҳсулотига талабни билиш учун, мазкур бозорда ишлаѐтган барча фирмалар ўхшаш маҳсулотларининг сотиш хажмининг тахминий даражасини ўрганиб чиқиши лозим. Шунга асосан бозордаги ўз потенциал улушини ҳисоблаши мумкин. Регрессия маълумотларни қисмалрга бўлиб қайта ишлайдиган мухим усул бўлиб ҳисобланади ва шу орқали ўзгарувчи катталиклар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар асосида башоратлаш келиб чиқади. Маълумки бир давр ичидаги бошқа бир кўрсаткичлар ва талаб ўртасидаги тарихий боғлиқликка асосланган маълумотларни қўллаган ҳолда фирма маълум бир кўрсаткичлардан талаб боғлиқлигини кўрсатувчи регрессия тенгламасини кўриш мумкин. Бу усул истеъмол хажмини белгилашда ѐрдамчи восита ҳисобланади. Ҳамда боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчилар ўртасидаги корреляция даражасини ўрнатиши мумкин. Шу тариқа регрессион таҳлил муайян кўрсаткичлар орқали ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда талабни ҳисоблаб чиқариш мумкин.
Шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқаришда халқаро маркентингининг асосий принципларини қуйидагича туркумлашимиз мумкин: 1) нима ишлаб чиқарсак, ўшани сотамиз; 2) нима сотсак, ўшани ишлаб чиқарамиз; 3) чет эл истеъмолчилар талабларига биноан ишлаб чиқаришни ўзгартирамиз. Бу рўйхат фирмаларга хорижий бозор учун маҳсулотни танлашда, қулайлик ва тафовутларни аниқлашда ѐрдам беради.