Функционал ўзгариши бўйича харажатлар ўзгарувчан ва ўзгармас харажатларга бўлинади.
Ўзгарувчан харажатлар шундай харажатларки, улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш хажмининг ўзгаришига тўғри пропорционал тарзда ўзгаради. Масалан, материаллар ва хом ашё харажатлари, ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи, транспорт ва бензин харажатлари ва бошқалар.
Ўзгармас харажатлар бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажми ўзгаришига қарамай бутунлай ўзгармай қоладиган харажатлардир. Масалан, маъмурий бошқарув харажатлари, ижара харажатлари, суғурта ва солиқлар тўлови.
Харажатларни ўзгарувчан ва ўзгармас харажатларга бўлиниши уларни режалаштириш, фойдалилик нуқтасини аниқлаш, режалаштирилган фойдани ҳисоблаш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш учун керакдир.
Режалаштириш, таҳлил қилиш ва ҳисоб амалиётида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари харажат элементлари бўйича гуруҳлаштирилади ва уларнинг асосийлари қўйидагилар ҳисобланади:
хом ашё ва материаллар;
ёрдамчи материаллар;
четдан олинган ёнилғи ва электр қуввати;
асосий воситалар амортизацияси;
саноат-ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи фонди;
ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот ажратиладиган учун маблағлар;
бошқа пулли харажатлар.
Харажатларни элементлари бўйича бўндай гурухлаштириш маҳсулот ишлаб чиқариш учун қилинадиган харажатлар структурасини аниқлашга, турлари бўйича ҳажмини режалаштиришга, зарурий материал, меҳнат ва молиявий ресурслар билан узлуксиз таъминланишига имкон яратади.
Харажатларни у ёки бу элементларига эгалик қилишига қараб тармоқ фаолияти меҳнат талаб, материал талаб, энергия талаб ва фонд талабларга бўлинади.
Меҳнат талаб корхоналар шундай корхоналарки, унда меҳнат ҳақи харажатлари ҳамма харажатлардан устун. Ишлаб чиқаришга замонавий ускуналар кириб келиши, автоматлаштирилиши ва компьютерлаштирилиши туфайли энг меҳнат талаб тармоқлар аста-секинлик билан фонд талаб тармоқларга айланмоқда ва меҳнат унумдорлиги ошмоқда.
Юқорида таъкидланганидек, корхонанинг харажатлари маҳсулот қийматининг таркибий қисми ҳисобланади. Улар асосида корхоналар ўз маҳсулотини сотиши ва кутилаётган фойдани олиши мумкин бўлган қиймат даражасини аниқлайди. Бунинг учун ҳар бир корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулот (иш, хизмат) таннархи калькуляциясини тузиши керак.
Маҳсулот таннархини калькуляция қилиш моддаларининг энг асосийлари қўйидагилар:
хом ашё ва материаллар;
кўмакчи материаллар;
ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи;
ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи бўйича ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта;
технологик эҳтиёж учун ёқилғи;
технологик эҳтиёж учун электр қуввати;
умумишлаб чиқариш харажатлари (цехники);
давр харажатлари (умумзавод харажатлари);
бошқа харажатлар.
Юқорида келтирилган моддалардан кўриниб турибдики, умумишлаб чиқариш ва умумзавод харажатларидан ташқари харажатларнинг ҳамма моддалари тўғри харажатларга тегишли. Бу моддаларни режалаштиришда норматив метод қўлланилади. Умумишлаб чиқариш ва умумзавод харажатлари комплекс харажатларига киради. Улар ҳисоб сиёсати методикасига асосан маҳсулот бирлигига тақсимланади.
Маҳсулотни ҳақиқий таннархини бутунлай ёки уларнинг моддалари бўйича режа ёки утган йил билан солиштирилиб мутлақ ёки нисбий фарқ ва унинг сабаблари аниқланади. Кейин омилли таҳлил асосида маблағларни самарали тақсимлаш бўйича бошқарув қарорлари қабул қилинади.
«Корхона харажатлари», корхона ва ташкилотларнинг ҳамма харажатлари 3 гуруҳга бўлинган:
кундалик (оддий) фаолият турлари бўйича харажатлар;
операцион харажатлар;
реализация (сотиш)дан ташқари харажатлар.
Кундалик фаолият турлари бўйича харажатлар бўлиб, маҳсулот сотиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш, харажатлари ҳисобланади. Буларга яна хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар ҳам киради.
Шартнома асосида вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш бўйича ижара ва бошқалар. Жараёнлар ҳам корхоналарда кундалик фаолият турлари бўйича харажат бўлиб ҳисобланади.
Кундалик фаолият турлари бўйича харажатлар қўйидагиларни ўз ичига олади:
хом ашё, материаллар, товарлар ва бошқа моддий ишлаб чиқариш заҳираларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
моддий ишлаб чиқариш заҳираларини маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш ва уларни сотиш, шунингдек, маҳсулотларни сотиш (қайта сотиш) мақсадида (асосий воситалар ва бошқа оборотда бўлмаган активларни сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, уларни соз ҳолатда сақлаш, тижорат ва бошқарув харажатлари) қайта ишлаш жараёнида юзага келадиган харажатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |