Ж: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ташкил қилиш орқали фуқароларнинг ташкилотма ташкилот сарсонгарчиликларини олдини олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
Қайси турдаги таъсис ҳужжатларини биласиз? Ж: Акциядорлик жамияти устави; Масъулияти чекланган жамият устави; Масъулияти чекланган жамият таъсис шартномаси; Қўшимча масъулиятли жамият устави; Қўшимча масъулиятли жамият таъсис шартномаси; Фермер хўжалиги устави; Деҳқон хўжалиги устави; Хусусий корхона устави; Ишлаб чиқариш кооперативи устави; Коммандит ширкат таъсис шартномаси; Тўлиқ ширкат таъсис шартномаси; Оилавий корхона таъсис шартномаси; Унитар корхона устави; Давлат унитар корхонаси устави.
Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан утказиш ва хисобга куйишнинг автоматлаштирилган тизими хакида нималарни биласиз? Ж: тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ушбу жараёндаги электрон ҳамкорлигини таъминловчи ахборот-коммуникация технологиялари комплекси.
‘'Ягона дарча” тамойили нимани англатади? Ж: Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил
31 январдаги 70-сон қарори ҳақида нималарни биласиз? Ж: Ўз.Рес.Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги 5278-сонли Фармони ҳамда 2017 йил 12 декабрдаги 3430-сонли Қарорига мувофиқ Ўз.Рес.Вазирлар Маҳкамасининг “Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор.
Давлат хизматлари агентлигининг марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари нималар ҳисобланади? Ж: Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади: 1) жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш; 2) ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш; 3) Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш, ушбу соҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш; 4) давлат хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграция қилишга ягона ёндашувларни ишлаб чиқишда иштирок этиш; 5) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш; 6) давлат хизматлари кўрсатишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этишни ташкил қилиш, ушбу соҳада қонунчилик ва ҳуқуқни кўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.
Давлат хизматлари агентлигининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳақида гапиринг? Ж: ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларидан, давлат ҳокимияти органларидан, давлат ва нодавлат архивларидан, ташкилотлардан сўраш ва олиш; Агентлик ваколатларига тааллуқли соҳадаги муҳим муаммолар ечими бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун ҳудудий комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар ташкил қилиш; ўз ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
Давлат хизматлари агентлиги Директорнинг асосий функционал вазифалари ҳақида нималарни биласиз?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори ҳақида нималарни биласиз? Ж: Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида. Бюрократияни ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни ортиқча оворагарчилик, сарсонгарчиликларни олдини олади ҳамда фуқарорларнинг давлат ташкилотларига бўлган ишончини янада оширишга хизмат қилади.
Юридик шахс қачон тугатилган деб ҳисобланади?
Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий ҳимоя қилишда қайси давлат органи ваколатли ҳисобланади?
Таъсис шартномаси, устав ва низом тушунчаларини фарқи нимада?
Давлат корхонаси ва унитар корхона фарқи нимада?
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш қай тартибда амалга оширилади?
Деҳқон хўжаликлари ва Фермер хўжаликлари давлат рўйхатидан ўтгач қанча муддат давомида фаолиятини амалга оширмаса тугатилиши керак? Ж: