учинчидан, ҳуқуқий маънода – давлат-хизмат муносабатларини ҳуқуқий ўрнатиш бўлиб, бу оралимансаб мажбуриятлари, хизматчиларнинг ваколатлари, давлат органларининг компетенцияси бажарилиши таъминланади; тўртинчидан, ташкилий маънода. Давлат хизмати давлат аппаратининг ташкилий-функционал элементлари билан алоқада бўлади.
Юридик шахс тушунчаси ва унинг ҳуқуқ лаёқати деганда нимани тушунасиз?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5278-сон Фармони қачон қабул қилинган ва қайси соҳага оид? Ж: 2017 йил 12 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига оид.
Масъулияти чекланган жамият тушунчасига таъриф беринг? Ж: Масъулияти чекланган жамият — аъзолари жамият мажбуриятлари бўйича фақат ўзлари қўшган улуш доирасида жавобгар бўладиган жамият. Иккитадан кам бўлмаган жисмоний ёки юридик шахсларнинг келишувига кўра, умумий хўжалик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида уларнинг улушларини қўшиш йўли билан ташкил этилиши мумкин. Бундай жамият юридик шахс ҳисобланади.
Юридик ва жисмоний шахсларни - тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан ўтказиш муддатларини ва тартибини айтинг? Ж: Якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан деҳқон хўжалиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектлари ва Тадбиркорлик фаолиятининг бошқа шакллари: реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда, хизмат нархи Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, Аризачи Давлат хизматларига келиб ёки ЯИДХП орқали сўровнома тўлдириб ва бож суммаси тўлангандан сўнг ариза юборилади. (Зарур ҳужжатлар: давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари, топшириш далолатномаси — қўшиб юборилганда, тақсимлаш баланси — бўлишда ва ажратиб чиқаришда.)
Маълумот-киоскаси нима? Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида кандай қўлланилади? Ж: Маълумот – кисокаси бу турли хил маълумотларни олишни имкониятини берувчи замонавий, рақамли воситадир. Бепул давлат хизматларидан ташқари, маълумот-киоск орқали давлат божини тўлаб онлайн тарзда пуллик давлат хизматини олиш имкониятини беради.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари кайси органдан руйхатдан ўтади? Ж: Халқаро, республика, вилоятлараро ННТни, халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиалларини, шунингдек қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган ҳолларда, алоҳида ННТларни давлат рўйхатидан ўтказиш — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан; фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТни, шунингдек уларнинг уставларида белгиланган муайян ҳудудларда фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ҳисобланадиган ННТнинг алоҳида бўлинмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ваТошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади. Алоҳида бўлинмаларни, шу жумладан халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг алоҳида бўлинмаларини ҳисобга қўйиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги
ПҚ-3430-сон қарорининг қискача мазмун-мохияти нималардан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |