Ишга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этадиган номзодларга бериладиган тахминий саволлар рўйхати


УМУМИЙ ҚОНУНЧИЛИК СОҲАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР РЎЙХАТИ



Download 90,23 Kb.
bet3/11
Sana28.06.2022
Hajmi90,23 Kb.
#713205
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Саволлар руйхати

2. УМУМИЙ ҚОНУНЧИЛИК СОҲАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР РЎЙХАТИ

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати.


2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тартибини айтиб беринг.
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш тартиби қандай босқичларни ўз ичига олади?
4. Вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ҳуқуқий ворислик нима?
5. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳамда давлат рўйхатидан ўтказмасликнинг оқибатлари ҳақида гапиринг.
6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилишга доир талабларни айтинг.
7. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилинадиган расмий манбаларини тўлиқ айтиб беринг
8. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш тартибини тушунтиринг.
9. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби.
10. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тартиби.
11. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг орқага қайтиш кучи.
12. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат амал қилишининг тўхтатиб турилиши ва тугатилиши тартиби.
13. Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби.
14. Давлат бошқарув органи ҳамда хўжалик бошқарув органларининг ўзаро фарқи.
15. Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларининг кафолатлари нималардан иборат.
16. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг турлари ва шакллари. Мурожаатларни бериш ва кўриб чиқиш тартиби. Ж: Мурожаатлар уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколати доирасига кирадиган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига бевосита ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилади. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатни мустақил равишда беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёхуд мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборишга ҳақли. Вояга етмаганлар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб мурожаатлар уларнинг қонуний вакиллари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин.
17. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг қўлланилиш соҳаси. Ж: Ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади), шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (бундан буён матнда мурожаатлар деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат иштирокидаги ташкилотларга ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) нисбатан ҳам татбиқ этилади.
18. Мурожаатларга қўйиладиган талаблар. Ж: Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида давлат органининг, ташкилотнинг аниқ номи, мурожаат юборилаётган мансабдор шахснинг лавозими ва (ёки) фамилияси (исми, отасининг исми) кўрсатилган, шунингдек мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Мурожаатларда мурожаат этувчиларнинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва факслари рақамлари кўрсатилиши мумкин. Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.
19. Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тартиби. Ж: Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки бошқа мансабдор шахси томонидан амалга оширилади. Бунинг учун давлат органларида, ташкилотларда махсус таркибий бўлинмалар ташкил этилиши мумкин, қабул учун масъул бўлган мансабдор шахслар белгиланади. Давлат органларининг раҳбарлари ёки бу борада ваколат берилган бошқа мансабдор шахслари томонидан жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабуллари, шунингдек оммавий қабуллар ташкил этилиши мумкин. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш белгиланган кун ва соатларда, қабул қилиш жадвалига мувофиқ ўтказилади. Қабул қилиш жадвали ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, қабул қилиш тартиби уларни давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш, шунингдек уларнинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади. Жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабуллари, шунингдек оммавий қабуллар, зарур бўлган ҳолларда, қабул қилиш жадвалларидан ташқари ўтказилиши мумкин. Оммавий қабул ҳовлиларга (квартираларга), бошқа биноларга ва жойларга бирма-бир кириб чиқиш орқали ҳам ўтказилиши мумкин. Агар қабул давомида баён этилган масалаларни ҳал этиш давлат органининг, ташкилотнинг ёки улар мансабдор шахсининг ваколатларига кирмаса, тегишли мансабдор шахслар мурожаат этувчига мурожаатда баён этилган масалаларни ҳал этиш учун қайси органга ёки ташкилотга мурожаат қилиш лозимлигини тушунтириши керак. Шахсий қабул давомида давлат органи, ташкилот раҳбарининг қарорига кўра ва мурожаат этувчига бу ҳақда хабар берган ҳолда махсус техника воситалари (аудио- ва видеоёзув, шунингдек фотосуратга олиш) қўлланилиши мумкин. Жисмоний шахс оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак, оммавий қабул вақтида келиб тушган мурожаатлар бундан мустасно. Оғзаки мурожаатлар реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан давлат органларининг, ташкилотларнинг ишонч, тезкор алоқа телефонлари орқали ва видеоконференцалоқа воситасида ҳам берилиши мумкин. Видеоконференцалоқа воситасида қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
20. Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг ва Виртуал қабулхонасининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари нималардан иборат. Ж: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашда ўзига хос самарали механизмга айланди. Халқ қабулхоналари ташкил этилиши аҳолини йиллар давомида қийнаб келган муаммоларнинг аниқланишига, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилишига замин яратди.
21. Ариза, шикоят ва таклифларни бериш муддатлари. Ж: Мурожаатларни бериш муддатлари, қоида тариқасида, белгиланмайди. Айрим ҳолларда, агар давлат органининг, ташкилотнинг ёки улар мансабдор шахсларининг мурожаатни кўриб чиқиш бўйича имкониятларига, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ўз вақтида амалга ошириш ва ҳимоя қилишни таъминлаш заруратига боғлиқ бўлса, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа асосларга кўра мурожаатни бериш муддати белгиланиши мумкин.
Бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ариза ёки шикоят жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёхуд қарор қабул қилинганлиги маълум бўлган пайтдан эътиборан узоғи билан бир йилдан кечиктирмай берилади.
Ариза ёки шикоят беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати аризани ёки шикоятни кўриб чиқувчи давлат органи, ташкилот ёки уларнинг ваколат берилган мансабдор шахси томонидан тикланади.
22. Мурожаатлар бўйича иш юритиш тартибини. Ж: Давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган мурожаат ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилиши керак. Мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. Давлат органларида, ташкилотларда мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш дафтари юритилиб, унда мурожаатнинг тартиб рақами ва келиб тушган санаси, мурожаат этувчи жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), юридик шахснинг номи, мурожаатнинг қисқача мазмуни, ижроси тўғрисидаги белги, шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилади. Давлат органлари, ташкилотлар мурожаатлар билан ишлашда электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиши мумкин. Давлат органининг раҳбарига ёки ваколат берилган мансабдор шахсига оммавий қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди. Бунда жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, мурожаатнинг қисқача мазмуни, шунингдек уни кўриб чиқиш натижаси оммавий қабул баённомасида кўрсатилади. Мурожаатни рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш бўйича иш юритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
23. Мурожаатларни кўрмай қолдириш асослари. Ж: аноним мурожаатлар; жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда; мазкур Қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.
24. Мурожаатларни кўриб чиқишни тугатиш асослари. Ж: гар такрорий мурожаатларда янги важлар ёки янгидан очилган ҳолатлар келтирилмаган бўлса, илгариги мурожаат материалларида эса текширувларнинг тўла-тўкис материаллари мавжуд бўлса ва мурожаат қилувчига белгиланган тартибда жавоблар берилган бўлса; агар мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олган бўлса ёки уни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида илтимос қилган бўлса; яшаш жойи, турган жойи (почта манзили), электрон почта манзили ёки бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаганлиги туфайли чақиришнинг имкони йўқлиги сабабли мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти бўлмаганда; мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли, давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси томонидан чақирилган мурожаат қилувчи келмай қолган тақдирда; агар мурожаат қилувчи жисмоний шахс вафот этганидан сўнг мурожаатни кўриб чиқиш ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.
25. Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органининг, ташкилотнинг ва мансабдор шахсларининг мажбуриятларини айтинг. Ж: мурожаатни кўриб чиқиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш; мурожаат қилувчи ёки бошқа шахс йўқлигида мурожаатни кўриб чиқиш мумкин бўлмаганда ёхуд мурожаатни эшитиш учун уни чақириш; била туриб ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаатни текшириш сабабли етказилган харажатларнинг ўрнини қоплаш тўғрисида судга мурожаат қилиш. Давлат органи, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Давлат органи, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари: мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши; мурожаат қилувчига унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини, агар улар давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган маълумотларни ўз ичига олмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, таъминлаши; мурожаат этувчига кўриб чиқиш натижалари ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида мурожаат кўриб чиқилганидан сўнг ёзма ёхуд электрон шаклда дарҳол хабар қилиши, оммавий қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал қилинган оғзаки мурожаатлар бундан мустасно; мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор устидан, агар жисмоний ёки юридик шахс ушбу қарорга рози бўлмаса, шикоят бериш тартибини тушунтириши; мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорнинг ижросини назорат қилиши; қонунга хилоф ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) бартараф этиш юзасидан дарҳол чора-тадбирлар кўриши, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабаблар ва шароитларни ўз ваколатлари доирасида аниқлаши; жисмоний шахс, унинг вакили, уларнинг оила аъзолари, юридик шахс, унинг вакили ва юридик шахс вакилининг оила аъзолари уларнинг мурожаатлари сабабли таъқиб этилишини белгиланган тартибда бартараф этиши; агар жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилиш чораларини кўриши шарт. Давлат органлари мурожаатлар билан иш олиб борувчи ўз ходимларини ўқитади ва уч йилда камида бир марта уларнинг малакасини оширади. Давлат органларининг мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларига нисбатан қўйиладиган талаблар, шунингдек уларни ўқитиш ва малакасини ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Давлат органи, ташкилот ва улар мансабдор шахсларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
26. Коррупцияга таъриф беринг. Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатларини айтинг. Ж: “Коррупция—шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш”. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида: коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади; аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятни амалга оширади ҳамда мувофиқлаштиради; таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим ва тарбияга доир чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ҳамда уларнинг лойиҳаларидаги коррупция учун шарт-шароитлар яратадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш мақсадида ушбу ҳужжатлар ва лойиҳаларнинг таҳлилини амалга оширади; коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўради; коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади; коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
27. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари нималардан иборат? Ж: Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш; давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш; коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.
28. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларини санаб беринг. Ж: ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш; давлат бошқаруви тизими самарадорлигини ушбу соҳада тегишли ислоҳотларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиққан ҳолда комплекс ва танқидий таҳлил қилиш; қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш; нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш; маъмурий тартиб-таомиллар ва давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий таъминлаш; ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш; ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш; нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш; фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш; халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш; халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, халқаро ҳамжамият, хорижий инвесторларни миллий ҳуқуқ тизими ва ўтказилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш; юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш; суд экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш; адлия органлари ва муассасалари фаолиятида, биринчи навбатда аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ва давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ишлашнинг инновацион услубларини жорий қилиш;
29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқилиши, келишилиши ва уларнинг қабул қилиниши борасидаги фаолиятда қандай янги тартиблар жорий қилинди?
30. Адлия вазирлигининг тизими ҳақида маълумот беринг. Ж: а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида: Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси; Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси; Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси; Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси; Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси; Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси; б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ва «Адолат» нашриёти.
31. Адлия вазирлиги ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат бошқаруви тизими самарадорлигини комплекс ва танқидий таҳлил қилиш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?
32. Адлия вазирлиги ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?
33. Адлия вазирлиги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?
34. Адлия вазирлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?
35. Адлия вазирлиги маъмурий тартиб-таомиллар ва давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?
36. Қонун ҳужжатларини туркумлаш деганда нимани тушунасиз ва унинг асосий мақсади?
37. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари қачон ташкил қилинди ҳамда уларнинг асосий вазифаларини айтинг.
38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5415-сон Фармонига асосан, Адлия вазирлигига халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича қандай ҳуқуқлар берилди?
39. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ва ҳудудий адлия органлари раҳбарларининг ҳисобдорлиги юзасидан, хусусан уларнинг тегишлича давлат ҳокимияти вакиллик органларига ахборот тақдим қилиши борасида қандай янги тартиб жорий қилинди?
40. Маъмурий тартиб-таомил нима? “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг мақсади ва асосий вазифаси.
41. Маъмурий органнинг мансабдор шахси маъмурий орган номидан маъмурий иш юритишда қандай ҳолатларда иштирок этишга ҳақли эмас?
42. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари ва вазифаларини айтинг.
43. Ижтимоий шериклик ва унинг асосий шакллари.
44. Давлат-хусусий шериклик ва унинг объектлари.
45. Ижро интизоми нима, ижро интизомини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни айтинг.
46. Юридик хизмат нима? Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолиятининг асосий йўналишлари.
47. Маъмурий судлар томонидан қандай ишлар кўриб чиқилади?
48. Фуқаролик судлари томонидан қандай ишлар кўриб чиқилади?
49. Иқтисодий судлар томонидан қандай ишлар кўриб чиқилади?
50. Қайси ҳолларда суд буйруғи чиқарилишига йўл қўйилади?
51. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат? Ж: 1) Давлат сувиренитети; 2) Халк хокимятчилиги; 3)Конститутция ва конунинг устунлиги; 4) Ташки сиёсат
52. Конституция-ҳуқуқий муносабатларнинг объектлари ва субъектлари.
53. Конституциявий ҳуқуқ нормалари ва институтлари.
54. Конституциявий ҳуқуқ манбалари ва тизими.
55. Халқаро ҳуқуқнинг умуэътироф этилган нормаларини Конституциямизда акс эттирилганлиги.
56. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятининг амалга оширилиши деганда нимани тушунасиз? Давлат фаолиятининг асосий принципларини ёритиб беринг.
57. Референдум нима? Мамлакатимизда референдум ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини кўрсатинг.
58. Давлат ҳокимиятининг бўлиниши принципи деганда нимани тушунасиз? Ушбу принципнинг мазмун-моҳиятига тўхталинг.
59. Конституция ва қонунларнинг устуворлиги деганда нимани тушунасиз? Мисоллар билан фикрингизни асосланг.
60. Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари деганда нималарни тушунасиз? Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қандай халқаро ҳужжатлар билан танишмисиз?
61. Сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларга нималар киради. Уларнинг қандай кўринишлари мавжуд.
62. Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларга нималар киради.
63. Мулк нима? Мулк дахлсизлиги қандай таъминланади?
64. Умуммиллий бойликлардан фойдаланиш тартиби қандай? Уларни давлат муҳофаза этилиши қандай йўллар билан амалга оширилади?
65. Мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, тасарруф қилиш, мулкдан маҳрум қилиш деганда нимани тушунасиз?
66. Жамоат бирлашмалари деганда нимани тушунасиз? Жамоат бирлашмаларининг фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги ўрни.
67. Касаба уюшмалари нима? Касаба уюшмаларининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини айтиб беринг.
68. Жамоат бирлашмаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари ва ҳуқуқий асосларини ёритиб беринг.
69. Маъмурий-ҳудудий тузилиш тушунчаси ва унинг тамойиллари ва маъмурий-ҳудудий бирликларни ўзгартириш ва тугатиш тартиби.
70. Ўзбекистон Республикасида сайлов органлари, уларнинг тизими ва фаолият йўналишларини ёритиб беринг.
71. Сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиришлар нималардан иборат эди.
72. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг давлат ҳокимият тизимидаги ўрни.
73. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг мазмун-моҳиятини тушунтиринг. Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.
74. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми.
75. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми.
76. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этиш тартиби ва унинг таркибий тузилмалари.
77. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзосининг ҳуқуқий мақомини батафсил ёритиб беринг. Уларнинг фаолият йўналишлари нималардан иборат.
78. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлоқ ваколатларига нималар киради?
79. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Сенатининг мутлоқ ваколатларига нималар киради?
80. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига нималар киради?
81. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларига нималар киради?
82. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Бош вазирга ишончсизлик вотумини билдириш асоси ва тартиби қандай?
83. Маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асослари.
84. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ суд тизими ҳақида гапириб беринг.
85. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг қандай асослари мавжуд? Фуқаролик ҳуқуқлари қандай усуллар орқали ҳимоя қилинади?
86. Зарарни қоплаш деганда нимани тушунасиз? Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарар ким томонидан тўланади?
87. Фуқаронинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати. Унинг вужудга келиши. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топишга сабаб бўлган асослар.
88. Юридик шахс тушунчаси ва турлари. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати.
89. Битимлар тушунчасига таъриф беринг. Битимларнинг қандай турлари мавжуд? Шартнома билан битимнинг фарқи. Ж: Битим - фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади.
90. Эмансипация нима? Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан битимларни тузиш шартлари.
91. Ишончнома тушунчаси ва унинг шакли.
92. Даъво муддати тушунчаси ва турлари. Даъво муддатининг ўта бошлаши қайси ҳолларда тўхтатилади?
93. Мулк ҳуқуқи тушунчаси. Мулк ҳуқуқи субъектлари ва объектлари ҳақида гапириб беринг.
94. Хусусий мулк ҳуқуқи. Оммавий мулк қандай мулкларни қамраб олади?
95. Мажбурият тушунчаси. Мажбуриятни бажариш муддати? Мажбуриятнинг бажарилиши қандай усуллар билан таъминланиши мумкин?
96. Интеллектуал мулк объектлари ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш.
97. Мерос таркибига нималар киради?
98. Вояга етмаган, муомала лаёқати чекланган ва муомала лаёқатисиз деб топилган фуқаролар томонидан етказилган зарар учун жавобгарлик.
99. Муаллифлик ҳуқуқи нима?
100. Турдош ҳуқуқлар ва уларнинг муҳофаза белгилари.
101. Ижтимоий шериклик нима, унинг субъектлари кимлар, ижтимоий шерикликнинг қандай принциплари мавжуд?
102. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг усулларини ёритиб беринг.
103. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини ёритиб беринг.
104. Парламент назоратини амалга ошириш деганда нимани тушунасиз.
105. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига умумий тавсиф беринг.
106. “Электрон ҳукумат” тизимига тавсиф беринг.
107. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларини ёритиб беринг ва концепциясида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши қандай натижаларга эришишга қаратилган?
108. Давлат хизматлари нима ва ундан қачон, қай тартибда фойдаланиш мумкин?
109. regulation.gov.uz веб-сайтининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
110. “Mening fikrim” махсус веб-портали қандай мақсадда ташкил этилган ва у орқали қайси давлат ташкилотларига мурожаат қилиш мумкин?
111. Бугун жамиятимизда “уюшмаган ёшлар” тушунчасининг маъно-мазмуни хусусида турли баҳс-мунозаралар кетмоқда. Сизнингча, мазкур тушунча кимларга нисбатан ишлатилиши мумкин?
112. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимида катта ўзгаришлар содир бўлди. Мазкур ислоҳотлар учун қандай тамойиллар асос қилиб олинди?
113. Ўзбекистон Республикасида демократик жамиятни барпо этишда сиёсий партияларнинг роли ва вазифалари қандай?
114. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига асосан коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари сифатида қайси органлар эътироф этилган.
115. Рақамли иқтисодиёт деганда нимани тушунасиз?
116. Тадбиркорликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича масъул бўлган қандай идора ва ташкилотларни биласиз. Уларнинг асосий ваколатлари нималардан иборат.
117. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида таълим соҳасига оид қандай ташаббуслар илгари сурилди.
118. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида фуқаролик масалаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга ошириш зарур бўлган қандай вазифаларга тўхталиб ўтди.
119. Гендер тенглик деганда нима тушунасиз. Ушбу соҳани тартибга солувчи қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишсиз?
120. Давлат-хусусий шерикчилиги нима? Ушбу шартномадан кўпроқ қайси йўналишда кенг фойдаланилмоқда.


Download 90,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish