Бухоро муҳандислик-технология институти номидан (матнда кейинги ўринларда “Институт” деб юритилади) институт ректори Н.Р.Баракаев бир томондан ва “Pharm active” МЧЖ номидан (матнда кейинги ўринларда “Корхона” деб юритилади) жамият директори C.C.Хамроева иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздик:
1. Умумий қоидалар 1.1. Мазкур шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-3151-сонли қарори асосида тузилган.
1.2. Республика ривожланишини таъминлайдиган устувор йўналишларда бажариладиган илмий-тадқиқот ишларининг, ҳамда юқори савияли кадрлар тайёрлашнинг сифатини оширишда фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш, ҳамда ОТМ ва ишлаб чиқариш корхонаси билан инновацион корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйишни, шу билан бирга, институт талабалари (магистлари)нинг корхонада амалиёт базасини ташкил этш, ўтказиш ва амалиёт билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 2.1. Институтнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
- институтда мавжуд 5321700 – “Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот- коммуникация тизимлари” таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларини ўқув жараёнига мувофиқ малакавий амалиётга корхонага йўналтириш;
- амалиёт дастурлари тегишли йўналишнинг малакавий талабларини ҳисобга олган ҳолда, корхона билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- амалиётни ташкил қилиш, амалиёт бўйича масъулларни тайинлаш, талабаларни ва амалиёт объектларини амалиёт дастури, талабаларнинг амалиёт ҳисоботи кундалиги, амалиётга йўлланма билан таъминлаш;
- амалиётчи талабаларнинг умумий сонига қараб амалиёт раҳбарларига ойлик иш ҳақи тўлаш;
- амалиётчи талабаларни баҳолаш меъзонлари ва рейтинг картасини ишлаб чиқиш;
- амалиётга юборилаётган талабаларга техника ва меҳнат хавфсизлиги бўйича тушунтириш бериш ва кўникмалар шакллантириш;
- амалиёт раҳбарлари ва талабалари амалиёт даврида корхона ҳудудида ички меҳнат тартиб қоидаларига бўйсуниши ва амалиёт даврида давоматни таъминлаш.
2.2. Корхонанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
- ўзига тегишли объектларда талабалар амалиётини ташкил этишга рухсат бериш, амалиёт ўтказиладиган жойни белгилаш, амалиёт тартиби ва муддатига риоя қилиш;
- талабаларни меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари билан таништириш, бу борада тегишли ҳужжатларни тўлдириш;
- талабаларга амалиёт даврида масъул шахсларни бириктириш;
- амалиёт раҳбарлари ва талабаларнинг амалиёт даврида корхона ҳудудида ички меҳнат тартиб қоидаларига бўйсунишини назорат қилиш;
- ички мехнат интизомини бузган амалиёт раҳбарлари ёки талабаларга жазо кўриш учун институт ректорига хабар бериш.