4. Томонлар мажбуриятлари. 4.1. Ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда Томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан ўзаро молиявий ва бошқа жавобгарликка тортилади.
4.2. Мулкдорнинг қурилмани қайтариб олиш вақти келганда қурилма йўқолганлиги, тўлиқ жамланган ҳолда бўлмаганганлиги ёки шикастланганлиги учун Сақловчи фақатгина қурилмага ўта қўпол равишда шикаст етказганда ёки ушбу ҳаракатларни атайин амалга оширганда жавобгар ҳисобланади.
4.3. Мулкдорга қурилманинг йўқолиши, қисмларининг етишмаслиги, шикастланиши билан етказилган зарар Сақловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан тўлиқ қоплаб берилади.
4.4. Агар Сақловчига тақдим этилган қурилма унинг шикастланиши натижасида белгиланган мақсадда ишлатишга яроқсиз ҳолатга келган бўлса, Мулкдор ёки бошқа ходим (Мулкдорнинг ҳуқуқлари берилган ваколатли шахс ёки ваколатлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари билан белгиланган шахс) ундан воз кечишга ҳамда Сақловчидан қурилманинг ва бошқа харажатларнинг қийматини тўлиқ қоплаб беришини талаб килишга хақли.
5. Шартноманинг амал қилиш муддати 5.1. Ушбу Шартнома имзоланган кундан бошлаб, кучга киради ва 202 __ йил “_____” __________ гача амал қилади. Агар Томонларнинг ҳеч бири ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати тугашига қадар бир ой олдин уни бекор қилиш тўғрисида хабар бермаса, бу Шартноманинг амал қилиш муддати кейинги йиллик давр учун ҳам автомат тарзда узайтирилади.
5.2. Ушбу Шартнома Томонларнинг келишуви асосида ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Шартнома вақтидан илгари бекор қилинса, ўрнатилган тартибда барча ҳисоб-китоблар амалга оширилиши лозим.
6. Якуний қоидалар 6.1. Ушбу Шартномада келтирилмаган қолган барча ҳолларда Томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига амал қиладилар.
6.2. Ушбу Шартнома қурилма Мулкдордан Сақловчига берилган вақтдан (Топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилгандан) бошлаб кучга киради ва Томонларнинг Шартнома бўйича мажбуриятлари тўлиқ амалга оширилмагунга қадар амал қилади
6.3. Сақловчи унга тақдим этилган қурилмани қайтариб бериш талаби билан Мулкдор томонидан мурожаат қилинганда ёки Телекоммуникация хизматлари кўрсатилиши тўғрисидаги шартномага амал қилинмаганда қурилмани қайтаришга мажбур. Бундай ҳолатда ушбу шартнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади.
6.4. Ушбу шартномага киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар, улар ёзма равишда шакллантирилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан белгиланган тартибда имзоланганда, ҳақиқий деб ҳисобланади.
6.5. Ушбу шартнома иккита, бир хил юридик кучга эга нусхада тайёрланди ва Томонларга битта нусхадан берилди.