“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси номидан ____________________ ишончнома
(сана ва рақам) асосида ишловчи _____________________________________________________________________
(ФИШ тўлиқ , лавозими ) бир томондан (кейинги ўринларда - “Мулкдор”) ва фуқаро __________________________________________________________________________________
(Ф.И.Ш., Абонент ва шартнома ҳақида маълумот) (кейинги ўринларда - “Сақловчи”)иккинчи томондан (биргаликда - “Томонлар”) Мулкдорнинг «www.uztelecom.uz» сайтида келтирилган шартлари доирасида Мулкдор томонидан ўтказилаётган “Интернетга уланинг ва абонент қурилмасини олинг” акциясида Сақловчининг ихтиёрий иштирок этиш истаги асосида Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш даврида Абонентга сақлаш учун абонент қурилмаси тақдим этилиши тўғрисидаги шартномани (кейинги ўринларда - “Шартнома”) туздилар:
1. Шартнома предмети 1.1. Мулкдор телекоммуникация хизмати оператори сифатида Сақловчига вақтинчалик фойдаланиш учун (Шартнома амал қилиши даври мобайнида) Мулкдорга тегишли бўлган ва кенг полосали уланишга мослаштирилган янги абонент қурилмасини (кейинги ўринларда - қурилма) унинг барча қисмлари ва ҳужжатлари ____________________ (номи, маркаси, серия рақами) билан биргаликда Интернет хизматларидан фойдаланиш учун тақдим этади.
1.2. Мулкдор қурилмани Сақловчига тақдим этаётганда Томонлар қабул топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолайдилар ва телекоммуникация хизматлари кўрсатилиши учун тузилган шартнома амал қилиши даври мобайнида ушбу қурилма Сақловчида қолади.
1.2.1. Қурилмада механик ёки бошқа турдаги шикастланиш аниқланган ҳолда Мулкдорнинг тегишли мутахассиси томонидан Сақловчи гувоҳлигида шикастланишни тасдиқловчи далолатнома тузилади. Техник мутахассисни “1084” қисқа рақами орқали чақириш мумкин.
1.3. Қурилмани алмаштириш фақатгина Сақловчининг қурилма шикастланишигига даҳли бўлмаганлиги исботланган (шикастланиш сабабини кўрсатувчи дефектация далолатномаси (акти) ёки хулосаси бўлса) ҳоллардагина амалга оширилади, бундай хулоса ихтисослаштирилган муассаса ёки электр қурилмалари, шу жумладан телекоммуникация қурилмалари бўйича мутахассис томонидан берилади.
1.3.1. Қурилманинг техник ҳолати/шикастланишларини аниқлашга қаратилган ва Мулкдорга тақдим қилинадиган ҳужжатлар билан боғлиқ барча харажатлар Сақловчи томонидан қопланади.