159–170 бандларни акс эттирадиган мисол
Дастлабки маълумот
Яқин орадаги бизнесни сотиб олиш натижасида, тадбиркорлик субъекти корхонани ўн ойдан кейин ёпишни ва айни пайтда корхонада қолган барча ходимларнинг бандлилигини тўхтатишни режалаштирмоқда. Тадбиркорлик субъекти учун айрим шартномаларни тугаллашда корхонадаги ходимларнинг иш тажрибаси зарур бўлганлиги туфайли, у қуйидагича бандликни тўхтатиш тизимини эълон қилади.
Корхона ёпилишига қадар қоладиган ва хизмат кўрсатадиган ҳар бир ходим тўхтатиш санасида 30,000 ВБ суммасида пул маблағи олади. Корхона ёпилишидан олдин ишдан бўшайдиган ходимлар 10,000 ВБ суммасида пул маблағи олади.
Корхонада 120 нафар ходимлар мавжуд. Тизим эълон қилинган пайтда, тадбиркорлик субъекти улардан 20 таси ёпилишдан олдин ишдан бўшашини кўзда тутади. Шу туфайли, тизимдаги жами кутилган пул чиқимлари 3,200,000 ВБ (яъни 20 × 10,000 ВБ + 100 × 30,000 ВБ) бўлади. 160-бандда талаб этилганидек, тадбиркорлик субъекти бандликни тўхтатиш эвазига таъминланган нафақаларни ишдан бўшатиш нафақалари сифатида ҳисобга олади ва хизматлар эвазига таъминланган ҳақларни ходимларнинг қисқа муддатли даромадлари сифатида ҳисобга олади.
|
Ишдан бўшатиш нафақалари
Бандликни тўхтатиш эвазига таъминланган нафақа 10,000 ВБ га тенгдир. Бу шундай суммаки, бунда тадбиркорлик субъекти уни ходимлар корхона ёпилишига қадар қолиши ва хизмат кўрсатишидан ёки ёпилишдан олдин ишдан бўшашидан қатъий назар бандликни тўхтатиш учун тўлаши лозим. Ходимлар ёпилишдан олдин ишдан бўшаши мумкинлигига қарамасдан, барча ходимларнинг бандлигини тўхтатиш тадбиркорлик субъектининг корхонани ёпиш ва уларнинг бандлигини тўхтатиш қарори натижаси бўлади (яъни барча ходимлар корхона ёпилганда ишдан бўшайди). Шу туфайли, тадбиркорлик субъекти ишдан бўшатиш нафақалари учун 1,200,000 ВБ (яъни 120 × 10,000 ВБ) га тенг мажбуриятни тан олади, бунда нафақа тизимига мувофиқ тўхтатиш тизими эълон қилинган пайт билан тадбиркорлик субъекти корхона ёпилишига боғлиқ бўлган қайта ташкил этиш бўйича харажатларни тан оладиган пайтнинг эртароғида тан олинади.
|
Хизмат эвазига тўланадиган даромадлар
Агарда ходимлар тўлиқ ўн-ойлик даврда хизмат кўрсатганда улар оладиган қўшимча ҳақлар ушбу давр мобайнида кўрсатилган хизматлар эвазига бўлади. Тадбиркорлик субъекти уларни ходимларнинг қисқа муддатли даромадлари сифатида ҳисобга олади, чунки тадбиркорлик субъекти уларни йиллик ҳисобот даври охиридан сўнг ўн икки ойдан олдин ҳисоб-китоб қилишни кўзда тутади. Ушбу мисолда, дисконтлаш талаб этилмайди, шунинг учун ҳар ойда 200,000 ВБ (яъни 2,000,000 ВБ ÷ 10) га тенг харажат ўн ойлик хизмат даври мобайнида тан олинади, бунда мажбуриятнинг баланс қиймати мувофиқ тарзда ошиб боради.
|
Do'stlaringiz bilan baham:
|