Тан олиш
165 Тадбиркорлик субъекти ишдан бўшатиш нафақалари бўйича мажбурият ва харажатни қуйидаги саналарнинг эртароғида тан олиши лозим:
(a) қачонки тадбиркорлик субъекти ушбу нафақалар таклифини бундан буён бекор қила олмаса; ва
(б) қачонки тадбиркорлик субъекти БҲХС 37 нинг қўллаш доирасида бўлган ва ишдан бўшатиш нафақаларининг тўловини ўз ичига олган қайта ташкил этиш харажатларини тан олса.
166 Бандликни тўхтатиш эвазига нафақа олиш таклифини қабул қилиш бўйича ходимнинг қарори натижасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақалари учун, тадбиркорлик субъекти нафақа таклифини бундан буён бекор қила олмаслик вақти қуйидагиларнинг эртароғи ҳисобланади:
(a) ходим таклифни қабул қилганда; ва
(б) тадбиркорлик субъектининг таклифни бекор қилиш имконияти бўйича чеклов (масалан, юридик, меъёрий ёки шартномавий талаб ёки бошқа чеклов) кучга кирганда. Ушбу ҳолат таклиф амалга оширилганда бўлиши мумкин, агарда чеклов таклиф вақтида мавжуд бўлса.
167 Ходимни ишдан бўшатиш бўйича тадбиркорлик субъектининг қарори натижасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақалари учун, тадбиркорлик субъекти таклифни бундан буён бекор қила олмаслиги мумкин, қачонки тадбиркорлик субъекти таъсир этилган ходимларни қуйидаги барча мезонларни қаноатлантирадиган бандликни тўхтатиш тизими тўғрисида хабардор қилганида:
(a) тизимни тугаллаш учун талаб этилган ҳатти-ҳаракатлар шуни кўрсатадики, тизимда аҳамиятли ўзгаришлар амалга оширилмаслиги эҳтимоли мавжуд.
(б) тизим бандлиги тўхтатиладиган ходимлар сонини, уларнинг лавозими таснифларини ёки вазифаларини ва уларнинг жойларини (аммо тизим ҳар бир ходим учун аниқлаши зарур эмас) ва кутилган тугаллаш санасини аниқлайди.
(в) тизим ходимлар етарли тафсилотлар билан оладиган шундай ишдан бўшатиш нафақаларини белгилайдики, бунда ходимлар уларнинг бандлиги тўхтатилганда оладиган нафақаларининг тури ва суммасини аниқлай оладилар.
168 Қачонки тадбиркорлик субъекти ишдан бўшатиш нафақаларини тан олганда, тадбиркорлик субъекти ходимларнинг бошқа даромадлари бўйича тизим ўзгартиришларини ёки қисқартиришларини ҳисобга олиши зарур бўлиши мумкин (103-бандга қаранг).
Баҳолаш
169 Тадбиркорлик субъекти ишдан бўшатиш нафақаларини дастлабки тан олишда баҳолаши лозим ҳамда нафақанинг хусусиятига мувофиқ кейинги ўзгаришларни баҳолаши ва тан олиши лозим, бунда шундай шарт биланки, агарда ишдан бўшатиш нафақалари бандликдан-сўнгги нафақаларнинг кўпайишига олиб келадиган бўлса, тадбиркорлик субъекти бандликдан-сўнгги нафақалар бўйича талабларни қўллаши лозим. Бошқа ҳолларда:
(a) агарда ишдан бўшатиш нафақаларининг тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши ишдан бўшатиш нафақалари тан олинадиган йиллик ҳисобот даври охиридан сўнг ўн икки ойдан олдин кутилса, тадбиркорлик субъекти ходимларнинг қисқа муддатли даромадлари бўйича талабларни қўллаши лозим.
(б) агарда ишдан бўшатиш нафақаларининг тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши йиллик ҳисобот даври охиридан сўнг ўн икки ойдан олдин кутилмаса, тадбиркорлик субъекти ходимларнинг бошқа узоқ муддатли даромадлари бўйича талабларни қўллаши лозим.
170 Ишдан бўшатиш нафақалари хизмат эвазига таъминланмаслиги туфайли, нафақани даврларга тақсимлашга тегишли 70-74 бандлар ўринли бўлмайди.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |