International Accounting Standard 19



Download 0,53 Mb.
bet31/34
Sana23.06.2022
Hajmi0,53 Mb.
#695842
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
IAS 19 Ходимларнинг даромадлари

Маълумотларни очиб бериш
158 Мазкур Стандарт ходимларнинг бошқа узоқ муддатли даромадлари бўйича муайян маълумотлар очиб берилишини талаб этмасада, бошқа МҲХСлар бундай маълумотлар очиб берилишини талаб этиши мумкин. Масалан, БҲХС 24 асосий раҳбарият ходимларига тўланадиган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни очиб беришни талаб этади. БҲХС 1 ходимларнинг даромадлари бўйича харажатларни очиб беришни талаб этади.
Ишдан бўшатиш нафақалари
159 Мазкур Стандартда ходимларнинг ишдан бўшатиш нафақалари ходимларнинг бошқа даромадларидан алоҳида тарзда инобатга олади, чунки мажбуриятни юзага келтирадиган ҳодиса бўлиб ходим томонидан хизмат кўрсатилиши эмас, балки бандликнинг тўхтатилиши ҳисобланади. Ишдан бўшатиш нафақалари тадбиркорлик субъектининг бандликни тўхтатиш қарори ёки бандликни тўхтатиш эвазига нафақа олиш таклифини қабул қилиш бўйича ходимнинг қарори натижасида юзага келади.
160 Ишдан бўшатиш нафақалари тадбиркорлик субъектининг таклифисиз ходим талабига асосан бандликни тўхтатишдан, ёки мажбурий пенсияга чиқиш талабларидан, юзага келадиган ходимларнинг даромадларини ўз ичига олмайди, чунки ушбу ҳақлар бандликдан-сўнгги нафақалардир. Баъзи тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик субъектининг талабига асосан бандликни тўхтатишга нисбатан ходим талабига асосан ишдан бўшатиш нафақасининг камроқ даражасини (моҳиятан, бандликдан-сўнгги нафақани) таъминлайди. Ходим талабига асосан бандликни тўхтатиш учун таъминланган нафақа билан тадбиркорлик субъекти талабига асосан таъминланган кўпроқ нафақа ўртасидаги фарқ ишдан бўшатиш нафақасидир.
161 Ходимлар даромадларининг шакли улар хизмат эвазига ёки ходимнинг бандлилигининг тўхтатилиши эвазига таъминланганлигини аниқламайди. Ишдан бўшатиш нафақаси одатда бир марталик тўлов ҳисобланади, аммо баъзида қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
(a) бевосита ёки нафақа тизими орқали билвосита бандликдан-сўнгги нафақанинг кўпайиши .
(б) белгиланган билдириш даврининг охирига қадар бўлган маош, агарда ходим тадбиркорлик субъектига иқтисодий манфаатларни таъминлайдиган бошқа кейинги хизматни кўрсатмаса.
162 Ходимларнинг даромадлари улар томонидан хизмат кўрсатилиши эвазига таъминланишининг кўрсаткичлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
(a) бундай даромад келгусида хизмат кўрсатилишига боғлиқдир (жумладан кейинчалик хизмат кўрсатилганида кўпаядиган ҳақлар).
(б) нафақа тизими шартларига мувофиқ нафақа тўланиши .
163 Баъзи ишдан бўшатиш нафақалари мавжуд нафақа тизимининг шартларига мувофиқ таъминланади. Масалан, улар қонунчиликка, меҳнат шартномасига ёки уюшма келишувига асосан белгиланиши мумкин ёки иш берувчининг бундай нафақаларни таъминлаш бўйича олдинги тажрибасининг натижасида кўзда тутилиши мумкин. Бошқа мисол сифатида, агарда тадбиркорлик субъекти қисқа муддатдан узоқроқ муддат учун мавжуд бўлган нафақаларни таклиф этса, ёки таклиф билан ҳақиқий ишдан бўшатишнинг кутилган санаси ўртасидаги қисқа муддатдан узоқроқ муддат мавжуд бўлса, тадбиркорлик субъекти у янги нафақа тизимини ташкил этганлигини ва тизим асосида таклиф этилган нафақалар ишдан бўшатиш нафақалари эканлиги ёки бандликдан-сўнгги нафақалар эканлигини кўриб чиқади. Нафақа тизимининг шартларига мувофиқ таъминланган нафақалар ишдан бўшатиш нафақалари бўлиб ҳисобланади, агарда уларнинг иккаласи ҳам тадбиркорлик субъектининг ходим бандлилигини тўхтатиш қароридан юзага келса ва келгусида таъминланадиган хизматга боғлиқ бўлмаса.
164 Баъзи нафақалар ходимнинг ишдан кетиши сабабидан қатъий назар таъминланади. Бундай нафақаларнинг тўлови аниқдир (бирор қоплаш ёки минимум хизмат талабларига боғлиқ), аммо улар тўловининг муддати ноаниқдир. Бундай нафақалар баъзи ҳудудларда ишдан бўшатиш кафолатлари ёки ишдан бўшатиш нафақалари сифатида изоҳланишига қарамасдан, улар ишдан бўшатиш нафақалари эмасдир, балки бандликдан-сўнгги нафақалардир ва тадбиркорлик субъекти уларни бандликдан-сўнгги нафақалар сифатида ҳисобга олади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish