International Accounting Standard 19


Белгиланган нафақа қийматининг таркибий қисмлари



Download 0,53 Mb.
bet25/34
Sana23.06.2022
Hajmi0,53 Mb.
#695842
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34
Bog'liq
IAS 19 Ходимларнинг даромадлари

Белгиланган нафақа қийматининг таркибий қисмлари
120 Тадбиркорлик субъекти белгиланган нафақа қийматининг таркибий қисмларини қуйидагича тан олиши лозим, бунда бошқа МҲХС уларни активнинг таннархига киритишни талаб этмаса ёки киритишга рухсат бермаса:
(a) фойда ёки зарарда хизмат қийматини (66-112 бандларга қаранг);
(б) фойда ёки зарарда соф белгиланган нафақа мажбурияти (активи) бўйича соф фоизни (123-126 бандларга қаранг); ва
(в) бошқа умумлашган даромадда соф белгиланган нафақа мажбуриятини (активини) қайта баҳолашни (127-130 бандларга қаранг).
121 Бошқа МҲХСлар айрим ходим нафақалари қийматларини активнинг, масалан, товар-моддий захираларнинг, асосий воситаларнинг, таннархига киритишни талаб этади (БҲХС 2 ва БҲХС 16 га қаранг). Бундай активларнинг таннархига киритилган ҳар қандай бандликдан-сўнгги нафақа қийматлари 120-бандда келтирилган таркибий қисмларнинг тегишли улушини ўз ичига олади.
122 Бошқа умумлашган даромадда тан олинган соф белгиланган нафақа мажбуриятини (активини) қайта баҳолашлар кейинги даврда фойда ёки зарарда қайта таснифланмаслиги лозим. Бироқ, тадбиркорлик субъекти бошқа умумлашган даромадда тан олинган ушбу суммаларга нисбатан капитал таркибида ўтказмани амалга ошириши мумкин.
Соф белгиланган нафақа мажбурияти (активи) бўйича соф фоиз
123 Соф белгиланган нафақа мажбурияти (активи) бўйича соф фоиз соф белгиланган нафақа мажбуриятини (активини) 83-бандда келтирилган дисконт ставкасига кўпайтирган ҳолда аниқланиши лозим, бунда бадал ва нафақа тўловларининг натижасида юзага келадиган давр мобайнидаги соф белгиланган нафақа мажбуриятидаги (активидаги) ҳар қандай ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, уларнинг иккаласи ҳам йиллик ҳисобот даврининг бошида аниқланади.
124 Соф белгиланган нафақа мажбурияти (активи) бўйича соф фоиз тизим активлари бўича фоизли даромад, белгиланган нафақа тўлаш мажбурияти бўйича фоизли харажат ва 64-бандда қайд қилинган активнинг юқори чегарасининг таъсири бўйича фоизни қамраб олади деб инобатга олиниши мумкин.
125 Тизим активлари бўйича фоизли даромад тизим активлари бўйича фойданинг таркибий қисмидир ва у тизим активларининг келтирилган (дисконтланган) қийматини 83-бандда келтирилган дисконт ставкасига кўпайтирган ҳолда аниқланади, бунда бадал ва нафақа тўловларининг натижасида юзага келадиган давр мобайнида эгалик қилинган тизим активларидаги ҳар қандай ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, уларнинг иккаласи ҳам йиллик ҳисобот даврининг бошида аниқланади. Тизим активлари бўйича фоизли даромад билан тизим активлари бўйича фойда ўртасидаги фарқ соф белгиланган нафақа мажбуриятини (активини) қайта баҳоланишига киритилади.
126 Активнинг юқори чегарасининг таъсири бўйича улуш активнинг юқори чегарасининг таъсиридаги жами ўзгаришнинг қисми бўлиб, у активнинг юқори чегарасининг таъсирини 83-бандда келтирилган дисконт ставкасига кўпайтирган ҳолда аниқланади, бунда уларнинг иккаласи ҳам йиллик ҳисобот даврининг бошида аниқланади. Активнинг юқори чегарасининг ушбу суммаси билан жами ўзгариши ўртасидаги фарқ соф белгиланган нафақа мажбуриятини (активини) қайта баҳоланишига киритилади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish