1-чизма. Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси тармоғининг ташкилий тузилмаси
Кенг миқёсда почта ва молиявий xизматларни амалга оширувчи почта алоқаси ҳар йили ўртача қуйидаги натижаларга эришади:
7 млрд. 408 млн. сўмлик ёзма хат-xабарлар алмашинуви;
3 млрд. 233 млн. сўмлик посилкалар алмашинуви;
9 млрд. 259 млн. сўмлик пул жўнатмалари тўлови;
млрд. 541 млн. сўмлик пенсия ва нафақа пуллари тўлови;
25 млрд. 774 млн. сўмлик даврий нашрлар етказиб бериш.
2015 йил якунларига кўра Республикамиз почта алоқаси соҳасининг фойда структурасининг таҳлилига назар ташласак, бунда етакчи ўринни яъни 47,2% ни пенсия ва нафақа пулларини етказиб беришдан тушган фойда ташкил этганини кўришимиз мумкун. Қолган xизмат турларидан олинган фойданинг 52.8% ини бошқа хизмат турлари ташкил этади, жумладан: 16,4% и даврий нашрларни тарқатишдан, 6,7% и пул ўтказмаларидан, 5,9% и ёзма хат-хабарлардан, 2,3% и посилка жўнатмаларидан,13.3% и комунал тўловларни қабул қилишдан, 4% и экспортдан хизматидан, 2,4% и товарларни сотишдан, 1,8% и бошқа турли xил xизматлардан олинганлигини кўришимиз мумкун. Бунда фойданинг таркибида асосий улушни пенсия ва нафақа пулларини қўлга етказиб бериш хизматидан олинган даромад ташкил этганини таъкидлаш ўринли. (1-диаграмма)
1-диаграмма.“Ўзбекиcтон почтаси” АЖ даромад
структураси. (2015 й.)
Диаграмма маълумотларидан кўриниб турибдики почта алоқасининг асосий даромад манбаи унинг шартномавий хизматларидан ташкил топган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, даромадда юқори улушга эга бўлган хизматлар- “Пенсия ва нафақа тўловларини етказиб бериш”, “Ахолидан коммунал хизматлар учун тўловлар қабул қилиш”, “Даврий нашрларни етказиб бериш” каби хизматлар соҳанинг шартномавий хизматлар сарасига киритилади ва ушбу хизматлар бозорида яхшигина рақобат мавжуд. Айниқса, почта алоқаси даромадининг асосий қисмини ташкил этувчи “Пенсия ва нафақа тўловларини етказиб бериш” хизмат турининг секин аста банк муассаларига ўтиб кетаётганлиги, давлатимиз почта алоқаси учун ушбу хизмат турининг ўрнини боса оладиган янги хизмат турларини яратиш юзасидан маълум бир муаммоларни келтириб чиқаради.
Бизнингча, “Ўзбекистон почтаси” АЖ ва банк муассасалари учун юқоридаги муаммолар ечимини топиш ва бугунги кун давр талабидан келиб чиқиб, ривожланган хориж давлатлари почта алоқасининг илғор тажрибаларига суянган ҳолда, хорижда янги хизмат турларидан бири хисобланган “Почта-банк” хизматини йўлга қўйиш вақти етиб келди ва бунинг учун бу икки муасасаларда хам етарлича шарт-шароит мавжуд.
“Ўзбекистон почтаси”АЖ нинг устувор қулайликларидан бири биз юқорида айтиб ўтганимиз, унинг Республикамиз ҳудудида кенг ёйилган тармоққа, яъни аҳоли зич жойлашган қишлоқ ҳудудларида ҳам ўзининг почта шахобчаларига эга эканлигидир. Бундан ташқари “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти томонидан 2015- йилда ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган “Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларида 2015-2019-йилларда замонавий телекоммуникация ва почта хизматларини жорий этиш ва инфратузилмани янада ривожлантиришнинг манзилли дастури” лойихаси доирасида ягона ахборот маконини яратишни тўлиқ таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу лойиха якунига етгач акциядорлик жамият таркибидаги барча филиаллар, алоқа тармоқлари ва алоқа бўлимлари корпоратив компютер тармоғи орқали ягона тизимга бирлаштирилади ва бу ўз навбатида биз юқорида айтиб ўтган хизмат турини йўлга қўйишда маълум қулайликлар яратади. Шуни айтиб ўтиш ўринлики, банк хизматларини почта алоқаси корхоналари томонидан тақдим этилиши дунёнинг бир қатор мамлакатларида синаб кўрилди ва муваффақиятли амалга оширилди. Почта банкинг хизмати бугунги кунда нафақат Европа мамлакатлари, балки Осиё мамлакатларида ҳам истеъмолчиларга тақдим этиб келинмоқда. Марказий осиёда Қозоғистон биринчилардан бўлиб почта банкинг хизматини муваффақиятли амалиётга жорий қилишга эришди. Қозоғистонда почта алоқаси хизматларини тақдим этувчи миллий оператор “Казпочта” аҳолига почта хизматлари билан параллел равишда банк хизматларини сифатли тақдим этиб келмоқда. “Казпочта”да банк хизматларидан тўлов карталарини тақдим этиш, тўловларни қабул қилиш, пул маблағларини омонатга қўйиш ва валюта алмаштириш операциялари амалга оширилмоқда. Жахон мамлакатларининг почта алоқаси операторлари банк хизматларини почта хизматлари билан бирга тақдим этса, Россия почтасида бу хизматлар алохида тақдим этилади, яъни “Россия почтаси” ФДУК почта хизматларини тақдим этади, банк хизматлари эса “Почта банк” ДАЖ да йўлга қўйилган. Бундан ташқари ушбу хизмат турини тақдим этувчи бир қатор почта маъмуриятлари жахонда энг ривожланган почта банклари хисобланади. Буларга “Japan Postbank” , “Deutch Postbank” ва “Postal Savings Bank of China” каби почта алоқаси корхоналари мисол бўла олади. Почта банк хизматининг йўлга қўйилиши технологияси ва афзалликларини биз битирув малакавий ишининг иккинчи бўлимида Белоруссия почтаси мисолида ҳам кўриб чиқдик.
Фикримизча, жахон тажрибасига таянган ҳолда почта банкинг хизматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жорий этиш ижобий натижалар бериши мумкун. Таъкидлаш жоизки, банк хизматларининг ахоли орасида қулайлигини ошириш, ахолига банк хизматларини тақдим этишда шарт шароитлар яратиб бериш, айниқса қишлоқ ахоли пунктларидаги ахолини ушбу хизмат турларига жалб қилиш орқали потенциал мижозлар сонини кўпайтириш бугунги кунда банк муассасаларининг хам олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Юқорида айтиб ўтилган муаммолар ечимини топиш ва қолаверса почта ва банк хизматларининг оммавийлигини ошириш ўз навбатида иккала муассасалар томонидан қуйидаги йўналишларда илмий услубий асосланган таклифлар ишлаб чиқишни тақазо этади, банк муассасалари томонидан:
почта алоқасининг кенг ёйилган тармоғидан фойдаланиш таклифларини ишлаб чиқиш;
чакана банк хизматини ривожланиш истиқболлари ва анъаналарини белгилаш;
банк хизматларининг ахоли учун фойдалниши қулайлиги даражасини баҳолаш;
почта ва банк хизматларини умумлаштиришнинг амалий ва назарий ёндашувини баҳолаш.
Почта алоқаси корхоналари томонидан:
Республикамизда почта алоқаси хизматларининг хозирги холатини ва ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш;
почта банк хизматлари турига аниқлик киритиш ва таърифлаш;
хориж тажрибасини ўрганиш асосида почта ва банк интеграцияси модели ва услубларини, шуниндек почта-банк хизматини тақдим этишнинг ташкилий масалаларини тадқиқ этиш;
почта-банк хизматлари интеграцияси концепциясини ишлаб чиқиш орқали бу икки муассасининг уйғунлашувини шакллантириш;
Республикамизда почта-банк хизматларини ташкил этиш бўйича меъёрий-хуқуқий базани таҳлили қилиш;
почта-банк тақдим этиши лозим бўлган хизматлар рўйхатини тузиб чиқиш;
почта-банк бўлимларининг самарали тизимини ташкил этиш юзасидан услубий кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва хоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |