Почта алоқа бўлимларида банк қўйилмалари бўйича шартномаларни расмийлаштириш. Почта алоқа корхоналари ўз мижозларига банк номидан жисмоний шахслар билан рублда банк қўйилмалари бўйича шартнома тузиш бўйича хизматлар тақдим этади. Банк қўйилмалари бўйича шартнома почта алоқаси бўлимлари билан тегишли меъёрий асос бўйича амалга оширилади. Ушбу меъёрий хужжатда ҳар бир қўйилма тури бўйича операцияларни амалга ошириш ва қабул қилиш шартлари банк бошқаруви томонидан тасдиқланган бўлади. Почта алоқа бўлимлари билан банк қўйилмалари бўйича шартнома тузганда банк томонидан почтага берилаган ишончнома рақами ва санаси шунингдек почта алоқаси объекти буйруғининг рақами ва санаси кўрсатилган бўлиши керак. Қўйилмалар бўйича операцияларни амалга ошириш учун банк қўйилмаси шартномаси тузилади. Бу шартномада қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилади:
Шартнома тури, қўйилма суммаси ва мукофот фоизи қўйилмани қайтариш санаси
Банк қўйилмаси бўйича шартнома мазмуни ҳар бир қўйилма тури бўйича банкнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланади.
Бугунги кунда “Белоруссбанк” томонидан тасдиқланган Белоруссия рубллари бўйича почта алоқаси корхоналарида банк қўйилмаларининг исталган турдагисини расмийлаштириши мумкин
Почта алоқасининг дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, почта алоқа корхоналари почта хизматларини кўрсатиш билан бир қаторда банк операцияларини бажариш бўйича агент хисобланади. Банклар билан ҳамкорлик қилиш орқали аҳолига хизмат кўрсатиш самарадорли йўналишлардан биридир. Шунинг учун Белоруссия почтаси ҳам охирги йилларда банк пластиc карточкалари эгаларига банк хизматлари спекторини кўрсатиш каби ноананавий хизматни киритган. Ушбу хизмат тури талаб даражаси юқори бўлган ва кенг ривожланаётган хизмат турларидан биридир. Белпочтанинг даромадларида ушбу хизмат турининг сезиларли ўрни мавжуд. Шу билан бир қаторда бу хизмат тури ноананавий хизматлардан олинадиган даромадларда ҳам ўз улушига эга. Почта алоқа бўлимларида Банк пластик карточкалари эгаларига хизмат кўрсатиш учун банк ва почта ўртасида шартнома тузилади. Шартномада қуйидагилар назарда тутилган:
Карточкаларни тўлов учун қабул қилиш тартиби;
Алоқа корхонасига мукофот миқдори;
Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Керакли техник воситаларни ва дастурий таъминотни фойдаланишга бериш шартлари;
Ўзаро ҳисоб китобни амалга ошириш тартиби ва муддатлари;
Ностандарт вазиятларда почта алоқаси бўлими ходимининг ҳатти – ҳаракатлари;
Бундан ташқари Белпочтада ўз ўзига хизмат кўрсатувчи “инфокиоска” ёрдамида тўловларни қабул қилиш бўйича янги дастурий таъминот ишлаб чиқилган ва тўловлар банк пластик карточкалар ёрдамида қабул қилинади. Ушбу терминалнинг ишлаш сохаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Тўловларни қабул қилиш;
Обунага буюртмаларни расмийлаштириш;
Электрон ўтказмаларни қабул қилиш;
“Белпочта” интернет магазинида буюртмаларни тўлаш;
Жисмоний шахслардан кредитларни ёпиш бўйича тўловлар қабул қилиш ва бошқалар.
“Инфокиоска” дан фойдаланиш учун банк кодекси ва почтанинг меъёрий ҳужжатларидан келиб чиқиб йўриқнома ишлаб чиқилган.