3.БОБ “ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ” АЖ ДА ПОЧТА-БАНК ХИЗМАТЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФ ВА МУЛОҲАЗАЛАР.
3.1. Ўзбекистон Республикасида почта банк хизматларини жорий этиш йўналишлари
Бугунги кунда Республикамизда фаолият юритаётган банклар сони 28 тани ташкил қилган ҳолда, деярли барча худудлар марказларида ўз шахобчалари орқали банк хизматларини тақдим этиб келмоқда. Айни вақтда банк муассасаларининг туман ва шахар маказларида яшовчи ахоли фойдаланиши қулай бўлган филиаллари сони 1015 тани ташкил этади. (1-жадвал).
1-жадвал.Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларининг худудий тақсимланиши
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, банк муассасалари обеъктларининг туман маказларида яшовчи ахолига етарли даражада хизмат кўрсатаётган бўлсада, қишлоқ аҳоли пунктларида ўз шахобчаларига эга эмаслар. Банк муассаларидан фақатгина АТБ “Халқ банки”, “Хамкорбанк” ва АТБ “Агробанк” ўз худудий филиаллари сони бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлиб, туманлар марказларларидаги ахоли учунгина фойдаланишга қулайдир.
Ўлкамизнинг 49,4 % ахолисининг қишлоқ жойларда истиқомат қилаётганлигини эътиборга олган холда, банк хизматларининг ахоли фойдаланиши учун янада қулайроқ бўлиши юзасидан маълум муаммолар мавжудлигини эътироф этиб ўтишимиз ўринли бўлади.
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики қишлоқ жойлардаги аҳоли банк хизматларидан фойдаланишлари учун шахар ёки туман марказларига келиб кетишлари, маълум бир вақт ва сарф харажатлар юзасидан ноқулайликлар туғдириши мумкун. Республикамизнинг тоғли ва чекка қишлоқ пунктларида эса ушбу хизмат туридан фойдаланиш янада мураккаброқлигини тасаввур этиш қийин эмас. Ўз навбатида айтишимиз мумкунки банк муассасалари ўз хизматларини чекка қишлоқ жойлардаги аҳолига хам тақдим этиш имкониятига эга бўлиши учун, аниқ бир бошқарув структурасига ва тармоғига эга бўлган, ўлкамизнинг барча худудларини тўлиқ қамраб оладиган муассаса, ташкилотлар билан хамкорлик қилишлари мақсадга мувофиқдир. Бизнингча, бугунги кун ривожланган хориж давлатларининг илғор тажрибаларига суянган холда мамлакатимиздаги банклар ўз хизматларини тақдим этишни кенгайтиришлари учун почта алоқаси билан хамкорлик қилишлари ўринлидир. Фикримиз давомида, давлатимиз почта алоқасининг кенг ёйилган тармоққа эга эканлигини ва ўлкамизнинг хар бир қишлоқ аҳолиси пунктлари учун хизмат тақдим этувчи ўз шахобчаси мавжудлигини таъкидлаб, почта алоқаси хақида батафсилроқ маълумот бериб ўтамиз.
“Почта алоқаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг “Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида” 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига мувофиқ “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида универсал хизматларни эксклюзив амалга оширувчи миллий оператор ҳисобланади ва халқаро почта айирбошлашни амалга оширади.Айни вақтда почта алоқаси корхоналарида ўртача хисобда 13000 дан ортиқ ходим фаолият юритиб улар томонидан ҳар куни минглаб хат-хабарлар, пул ўтказмалари, посилкаларга ишлов берилади, ҳамда миллионлаб обуначиларга газета ва журналлар, пенсия ва нафақа пуллари етказиб берилади. Шунингдек аҳолига коммунал тўловлар қабул қилиш, телефон тўлови, суғурта полислари, лоторея билетларини сотиш, электрон почта ва интернет хизматлари кўрсатилади. Ўзбекистон Республикасининг почта алоқаси кенг ёйилган тармоғининг ташкилий тузилмаси 1-чизмада келтириб ўтилган. Манба маълумотлари асосида айтишимиз мумкунки почта алоқаси шахобчалари давлатимизнинг энг чекка худудларидаги қишлоқ жойларигача кириб бора олган. Бунда қишлоқ худуди ахолисига хизмат кўрсатувчи почта алоқа бўлимлари (ҚПАБ) сонига тўхталиб фикр юритсак, бугунги кунда қишлоқ ахоли пуктларига хизмат кўрсатувчи қишлоқ почта алоқа бўлимларининг сони 2069 тани ташкил қилиши, қишлоқ ахолисини банк хизматларидан фойдаланишларига қулайлик яратиш мезонларидан бири эканлигини таъкидлашимиз мумкун.
Do'stlaringiz bilan baham: |