Инсон ҳУҚУҚларини ўрганиш услубий қўлланма Ўзбекистон республикаси



Download 0,49 Mb.
bet15/27
Sana21.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#38471
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27
Bog'liq
Инсон хуқуқлари қўлланма охирги

Яшай олиш ҳуқуқи: бола талабларини қондириш ва хаётий ҳуқуқларини ўзида мужассам этиш каби асосий шартларни ҳамда тиббий хизматдан фойдалана олиш, овқатланиш, бошпанага эга бўлиш каби адолатли меърларни ўз ичига олади.

  • Ривожлана олиш ҳуқуқи: болаларнинг ўз қобилиятларини кенгроқ ривожлантиришга эришишлари зарур. Масалан, билим олиш, ўйин, ҳордиқ чиқариш, маданий фаолиятлар, ахборот олиш ва виждоний поклик каби ҳуқуқлар.

  • Болалар зўравонлик ва эксплуатация қилинишдан ҳимояланган бўлилари шарт. Бу борада ҳуйидаги муаммоларга, яъни: қочоқ болалар масаласидаги муаммоларга, адлия тизимидаги зўравонликларга ва қийноқларга, болаларни қуролли можароларга жалб этиш муаммоларига, болалар меҳнатига, балоғат ёшига етмаганларни сексуал эксплуатация қилиш ва ўсмирларнинг гиёхванд моддаларни истеъмол қилиш муаммоларига алоҳида эътибор берилган бўлиши керак.

  • Иштирок этиш ҳуқуқи: болани жамият ва мамлакат хаётида фаол иштирок этишга чорлайди. Бу категория, болалрнинг ҳаётга тааллуқли бўлган муаммолар бўйича жаўоншумумл йиғилишларда ва тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқини ва ўз фикр-мулохазаларини айтишда эркин бўлиш каби ҳуқуқларини белгилайди. Боллар улғайиб боришлари давомида жамият ҳаётида фаол иштирок этиш учун барча пайдо бўлиб борувчи имкониятларнинг ҳаммасига эга бўлиб боришлари ҳамда ҳаётий муҳим ечимларнинг масъулиятини хис қилган ҳолда уларни ўз зиммаларига олишга тайёр бўлишлари керак.

    Ювенал адлия тушунчаси. Ювенал юстиция (Juvenile Justice) – балоғатга етмаган болалар ишлари бўйича одил судлов юритувчи органлар тизими, суд соҳасининг ўзига хос ҳуқуқ нормалари мажмуи ва процессуал принциплари, судлов ҳокимиятини амалга оширишнинг алоҳида шакллари ва усуллари тизимидир.
    Вояга етмаган шаҳслар орасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган нормалар.
    Вояга етмаган шаҳслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро ҳужжатлар:
    БМТнинг балоғатга етмаган болаларга нисбатан одил судлов юритишга доир минимал стандарт қоидалари. (Пекин қоидалари), БМТнинг балоғатга етмаган болалар ўртасидажиноятчиликнинг олидини олишга қаратилган дастурий принциплари. (Эр-Рияд дастурий пинциплари).
    БМТнинг озодликдан маҳрум этилган балоғатга етмаган болаларни ҳимоя қилишга доир қодилари.
    БМТнинг қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлмаган чораларга доир минимал стандарт қоидалари (Токио қоидалари).
    Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий механизмлар.
    Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро механизмлар. Бола ҳуқуқлари бўйича қўмита. Бу Қўмитанинг биринчи сессияси 1991 йилда бўлиб ўтган. Қўмита ўн нафар экспертдан иборат. Унинг зиммасига бола ҳуқуқларини рағбатлантириш учун курашаётган, Конвенция қатнашчиси бўлган барча давлатлар ўртасида мунтазам мулоқот йўлга қўйилишини таъминлаш вазифаси топширилган 1.
    Қўмита жаҳон болаларининг тинчлиги ва фаровонлигига таҳдид солувчи омилларни аниқлаб, муайян муаммоларнинг амалий ечимини изламоқда, уларни ҳал қилиш учун одамларни ва молия ресурсларини сафарбар этиш чораларини кўрмоқда ҳамда жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини оширишга, бола ҳуқуқларини ҳимоя этиш ва рағбатлантиришдаги иштирокини кенгайтиришга кўмаклашмоқда. Қўмита ана шу мақсадда мазкур соҳада жўшқин фаолият олиб бораётган бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
    Қўмита 1989 йил қабул қилинган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилган ёки унга қўшилган давлатлар ўзларининг бу борадаги мажбуриятларини қай тарзда бажараётганликларини кузатиб боради. Конвенция қатнашчиси бўлган давлатлар Конвенция бажарилишига қаратилган тадбирлар ҳақидаги ва бола ҳуқуқларини амалга ошириш соҳасидаги тараққиёт тўғрисидаги маърузаларни мунтазам равишда шу Қўмитанинг ўзига тақдим этадилар. Бу маърузаларнинг миллий даражада ошкор этилиши ва кенг оммалаштирилиши таъминланади.

    БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Европада ва Хитойда болаларнинг озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечакка бўлган кундалик зарур эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида 1946 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи сессиясида ЮНИСЕФ таъсис этилган эди. 1950 йилда БМТ Бош Ассамблеяси мазкур Фонд фаолиятининг асосий йўналиши ривожланаётган мамлакатлар болаларининг манфаатлари кўзланган дастурни амалга оширишдан иборат дея қарор қабул қилди. Уч йилдан кейин БМТ Бош Ассамблеяси ЮНИСЕФнинг фаолиятини номуайян муддатга узайтиришга қарор қилган.

    ЮНИСЕФ инсонпарварлик, мурувват ёрдами кўрсатган ҳолда ривожланишга ҳамкорлик қилар экан, болаларни ҳимоя этиш ва уларнинг барча қобилиятларини ўстириш мақсадида ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик доирасини кенгайтиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Бундай ҳамкорлик болаларни камол топтириш соҳасидаги миллий дастурлар доирасида амалга оширилмоқда. Ана шу ҳамкорлик моҳиятан жаҳондаги ҳар бир болага унинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда эълон қилинган таянч ҳуқуқлари ҳамда имтиёзлари имкон қадар рўёбга чиқарилишини таъминлашга қаратилган. Марказий ва Шарқий Европада, шунингдек собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида болаларнинг энг зарур талаб-эҳтиёжларини қондириш мақсадида ЮНИСЕФ баъзи давлатларга яқиндан ёрдам кўрсатиб келмоқда.

    ЮНИСЕФ бола ҳуқуқларини рағбатлантириш масалалари билан шуғулланувчи Бола ҳуқуқлари қўмитаси билан жипс ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, айни бир вақтда Конвенциянинг амалга оширилишини кузатиш ҳамда Конвенцияни ратификация қилган ёки бу ҳужжатга қўшилган давлатларга улар зиммадаги вазифаларини бажаришларида томонидан ёрдам кўрсатиш билан шуғулланмоқда. ЮНИСЕФ ўз фаолиятида Болаларнинг омон қолишини таъминлаш, уларни ҳимоя этиш ва камол топтириш тўғрисидаги умумжаҳон декларациясини амалга оширишга қаратилган ҳаракатлар режасига амал қилади. Мазкур декларация болаларнинг манфаатларини кўзлаб 1990 йилнинг сентябрида Нью-Йоркда кўпгина давлатлар ва ҳукуматларнинг раҳбарлари ҳамда олий мартабали бошқа шахслар иштирокида ўтказилган олий даражадаги умумжаҳон учрашувида қабул қилинган.


    Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов асарларида Бола ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш тўғрисидаги масалаларнинг илмий, назарий жиҳатдан асосланиши.
    Болаларни хар томонлама соғлом ва етук ўсиши ва тарбияланиши учун мамлакатимизда амалга оширилаётган тадбирлар.
    Болаларни ҳимоя қилишга қаратилган нодавлат ташкилотлар.
    Ҳозирги кунда Ўзбекистонда болалар уйлари тарбияланувчилари 3 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларни ташкил этади. Болалар уйлари – етим болалар ва ота-оналари васийликдан маҳрум этилган болалар учун давлат интернат таълим муассасасидир.



    Download 0,49 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish