Инсон ҳУҚУҚларини ўрганиш услубий қўлланма Ўзбекистон республикаси



Download 0,49 Mb.
bet17/27
Sana21.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#38471
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
Инсон хуқуқлари қўлланма охирги

иккинчидан, қамоқда сақланаётган шахснинг жойлашган жойини кўздан кечириш, у сақланаётган жойнинг мустақил мониторингини амалга ошириш бўйича назорат механизмларини, энг муҳими, миллий механизмларни ташкил этиш;
учинчидан, ички ишлар органлари, ЖИЭМ ходимлари, адвокатлар, судьялар, тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассисларнинг доимий равишда касбий малакасини ошириб бориш.
Қийноққа қарши конвенциянинг халқаро ҳуқуқий муҳим аҳамиятга эга тавсифига, энг аввало, қуйидагилар киради:
– иштирокчи давлат қийноқни жиноят сифатида баҳолаши;
– қийноқни оқлаш учун «истисно ҳолатлар» ва «юқори турувчи шахснинг буйруғи»ни баҳона қилмаслик;
– қийноқ билан боғлиқ жиноятни содир қилишда гумон қилинаётган шахс жойлашган иштирокчи давлат уни жиноят-процессуал жавобгарликка тортади ёки уни топшириш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширади;
– бирор иштирокчи давлат ҳудудида қийноқни қўллаш билан боғлиқ ҳаракатлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида етарли асослар мавжуд бўлган ҳолатларда, халқаро тергов ҳаракатларини амалга ошириш имкониятининг мавжудлиги;
– иштирокчи давлат ўз ҳудудида қийноққа қарши кураш мақсадида қонунчилик, маъмурий, суд ва бошқа чораларни кўради;
– ҳеч қайси бир иштирокчи давлат муайян шахсга нисбатан қийноқни амалга ошириш билан боғлиқ етарли асослар мавжуд бўлган ҳолатда, уни бошқа давлатдан чиқариб юбориши, жўнатиши, қайтариши ёки бериши мумкин эмас;
– жиноят-процессуал ҳаракатлар билан боғлиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
– иштирокчи давлат ҳуқуқий тизимини қийноққа солинган шахснинг манфаатларини тиклаш ва муносиб товон ундириш билан боғлиқ адолатли ҳуқуқини таъминлаш;
Қийноққа қарши конвенциянинг мазмунини қуйидаги асосий тезислар ёрдамида изоҳлаш мумкин:
1) қийноқ тушунчаси. Давлатнинг миллий қонунчилигида қийноқ жиноят сифатида қаралиши лозим. Давлат ўзининг қонунчилик, маъмурий, суд ва бошқалар ёрдамида қийноққа қарши огоҳлантиришнинг самарали чораларини кўрди;
2) қийноқни расмий қоралаш. Давлатларнинг барча олий ҳокимият органлари қийноққа қарши ўзларининг салбий муносабатларини ўрнатишлари шарт. Улар барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қийноқнинг қандай ҳолатда содир қилинганидан қатъи назар, кечириб бўлмаслиги тўғрисидаги аниқ тушунчани беришлари шарт;
3) ҳибсда сақлашнинг чекланиши. Қийноқлар одатда ҳибсда сақланаётган шахсларга нисбатан қўлланилиб, уларнинг инсонлар билан дилдан суҳбатлашиш имкониятлари, уларга ким ёрдам бера олиши ҳамда унга нималар бўлаётганлиги тўғрисидаги хабар ва ёзишмалар ҳуқуқининг чекланиши. Давлат тергов жараёнида қийноқнинг амалга оширилмаслиги юзасидан барча чораларни кўриши шарт. Давлатлар жиноят содир этишда айбланиб қўлга олинган барча шахсларнинг мустақил суд органларига топширилишини таъминлашлари зарур. Қамоқда сақланаётган шахснинг аҳволидан доим хабар олиб туришлари учун унинг қариндошлари, адвокати ва шифокорнинг доимий ва кечиктирмай кира олишларига шароит яратишлари шарт;
4) сўроқ ўтказиш ва қўлга олиш жараёнидаги кафолатлар. Давлат сўроқ ўтказиш ва қамоқда сақлаш жараёнини доим назорат қилиб бориши шарт. Қамоқда сақланаётган барча шахслар ўзларига бўлаётган муносабат юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги ҳақидаги ахборотга эга бўлишлари керак. Озодликдан маҳрум этиш жойларига мустақил инспекциянинг ташрифлари ташкил қилиниш лозим. Қамоққа олиш ва суриштирувни амалга ошириш билан боғлиқ маъмурий ваколатларни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўришлари зарур;
5) қийноқлар тўғрисидаги хабарлар ҳақида мустақил тергов олиб бориш. Давлат қийноқ қўлланилаётганлиги ҳақидаги хабарни самарали ва объектив тергов қилишни таъминлаб беришга мажбур. Бундай тергов очиқ ва ошкора усулда олиб борилиши зарур. Даъвогар ва гувоҳлар тазйиқдан ҳимоя қилинишлари даркор;
6) қийноққа солиш оқибатида олинган маълумотлардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги. Давлат суд ишларида, исбот ва тан олиш жараёнида қийнаш оқибатида олинган ҳар қандай маълумотдан фойдаланишни тақиқлаши шарт;
7) қийноқни қонуний йўл билан тақиқлаш. Давлат қийноқнинг жиноий жазога сазовор эканлиги юзасидан барча чора-тадбирларни кўриши шарт. Халқаро ҳуқуққа мувофиқ қийноқни қўллашга тақиқ ҳеч бир шароитда, ҳатто уруш ва бошқа фавқулодда ҳолатларда ҳам тўхтаб қолмаслиги;

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish