Аҳлоқий қарашлари. Геленнинг антропологик таълимоти аҳлоқий қарашларида хам ривожлантирилган. Унинг фикрича, инсоннинг биологик жиҳатдан тўлиқ бўлмаганлиги, ўзига хос тана тузилишига эга бўлганлиги, унинг мавжудликнинг маданий шаклига мослашганлигидан далолат беради.
Ўзининг аҳлоқий қарашларини Гелен инсон юриш-туришини, аҳлоқий томонларини ўз даври одоб-аҳлоқ тўғрисидаги фан далиллари билан исботлашга харакат қилган.
Аҳлоқий таълимотида Гелен куйидаги тамойилдан келиб чиқдди: «инсонда бир-бири билан боғланмаган, фарқ қиладиган инстинктга ўҳшаш импульслар бор — улар, ижтимоий ўзини тутиш пружинасига ўҳшайди. Ана шулар ижтимоий бошқаришнинг ва этиканинг эмпирик предметини ташкил қилади». Ижтимоий хулқ-атвор йўналишини туғма импульс сифатида берилган йиртқичлик босқинчилик инстинкти аниқлайди. Босқинчилик энергияси турли хулқ-атвор шаклларига ўтиб кетади.
Турли шаклдаги хулқ-атворнинг илдиз отганлиги хамда унга монанд урф-одатларнинг ва ижтимоий тузилмаларнинг инсон борлигидаги инстинктив холати инсонга туғма холда бошқаларнинг манфаатини ўйлаб харакат қилиш учун берилгандир, дейди Гелен. Ўзаро муносабат, Гелен фикрича, катта аҳамиятга эгадир. Шунингдек бундай муносабат инсон фаолиятининг асосий табиатини ташкил қилади. Аҳлоқий ва ҳуқуқий нормаларни инстинктив-хаётий келиб чиқаанлиги хамда инсон ҳулқ-атворини бошқариш, Гелен фикрича, «табиий хуқуқ» билан асосланади ва ҳулқ-атворнинг «туғма», «табиий» шаклларига бориб тақалади. Тузилган шартноманинг қоидаларга амал қилиш, ўзгани ўзи билан тенг кўриш, ҳуқуқ олдидаги барчанинг тенглиги каби тарихий шаклланган «табиий ҳуқуқлар» Гелен томонидан инсоний муносабатлардаги туғма инстинктив одатларнинг идеал тарзда намоён бўлишидир. Ана шундай мажбурият инсондаги инстинктив номукаммалликни тўлдиради. Ижтимоий муносабатларнинг бошқа шакллари хам шундай тарзда тушунтирилади. Демак бундай ўзаро муносабат тамойилларига амал қилиш инсон муносабатлари тизимининг мутаносиблигини, тенг ҳуқуқлигини бир мезонда ушлаб туради. Жиноят ҳуқуқининг тасдиқланиши, келтирилган зарарни қоплаш, ўзаро маҳсулот алмашиш шартлари, қасос олиш одати, никоҳ ва оила муносабатлари, диний одатлар, удумлар, байрамлар буларнинг хаммаси, Гелен фикрича, ўзаро муносабат инстинктларининг институтлашган кўринишларидир.
Гелен маданий-тарихий хаётнинг муассасавий шаклини хам инсон хаётий фаолиятининг антропобиологик асоси билан БОғлайди. У маданий-тарихий асослашда оила, ҳусусий мулк бошқарув, харбий иш муассасаларинингтаъсирини инкор килмайди. Бу муассасалар, унинг фикрича, «ишлаб чиқарувчи корхоналар» ролини ўйнайди. Улар инсон хаётида зарур вазифаларни бажаради, уларсиз инсон хаёт кечира олмайди, яъни бу муассасалар кўпайиш, боқиш, хавф-хатардан химоя қилиш хамда тартибга солиш, инсонлар ўртасидаги узоқ муддатли муносабатларни таъминлаш каби вазифаларни бажаради. Демак бундай тузилмалар инсонларнинг хаётини бир маромда мухофаза килиб туради, инсон табиатига хос булган чалаликни, химоясизликни бартараф этади.
Шундай килиб, Гелен фалсафий антропологиясида инсониятнинг маданий, маънавий-ахлокий имкониятлари тан олинмайди. Инсон уз харакатида факат хаётий инстинктларга амал килган холда яшайди. Умуман, инсон факдг биологик мавжудотдир, деб Гелен бир томонлама талкин килди. Унинг рухий имкониятлари, иродаси, калби каби хилкатлари ахамиятини етарли даражада бахоламай, инстинкт табиатига буисундириб куя колди
Do'stlaringiz bilan baham: |