Инсон учун энг олий қадрият унинг ҳаёти ва соғлиғидир. Республикамиз Президенти Ш. М. Мирзиёев мамлакатда


Инсон борлиғининг ҳиссий-эмоционал мезони



Download 317,53 Kb.
bet15/27
Sana24.02.2022
Hajmi317,53 Kb.
#197633
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27
Bog'liq
2 5287259038076111337

Инсон борлиғининг ҳиссий-эмоционал мезони
Инсоний эмоциялар вербал таърифининг чекланганлиги. Эмоциялар типологияси. Инсоний эҳтирослар. Нафрат. Агрессия табиати. Муҳаббат. Муҳаббатнинг иррационаллиги. Муҳаббат типологияси.
Шарқ ва ғарб иррационал фалсафасида Муҳаббатнинг табиати ва мазмун-моҳиятининг ўхшашлиги хақида.

Қўрқув.
Қўрқувнинг биологик шартланганлиги.


Қўрқув экзистенциал изтироб сифатида. Қўрқув типологияси. Қўрқувнинг мазмун-моҳияти.
Изтиробланиш тушунчаси. Изтиробланиш типологияси. Изтиробланиш қадри ва мазмуни.

Таянч сўзлари.


Макс Шеллер, , “мен” ва бошқа, эмоционал тажриба, хамдардлик, меҳрибонлик, руҳий мухаббат, нафрат, золимлик қўрқув, изтироб.

Фалсафий антропология фанида борлиқнинг хиссий –эмоционал мезонлари масаласи доим долзарб бўлиб келган. Бу мавзуда немис фалсафий антропологиясининг асосчиси бўлган Макс Шеллер, неофрейдизм вакиллари Эрих Фромм, экзистенциал антропологиянинг йирик вакиллари, Сёрен Кьеркегор, Альбер Камюларнинг фикрлари қизиқарлидир.


Шеллернинг бу мавзуга бағишланган асари “ Меҳрибонликнинг шакли ва моҳияти” деб аталади. У мухаббат ва нафрат тушунчаларини таҳлил қилишдан олдин барча одамларга хос бўлганлиги учун тушуниш осон бўлган шоддонлик ва меҳрибонлик туйғуларини таҳлил қилади. Меҳрибонлик ва унинг шакллари эскидан фалсафий таълимотларда ўрганиб келинган. Масалан, Артур Шопенгауэр ва Фридрих Ницше ўзига хос шаклда бу тушунчаларни таҳлил қилишган
Ўзининг “Меҳрибонликнинг моҳияти ва шакллари” деб номланган асарида Макс Шеллер меҳрибонлик ва хамдардлик туйғусининг таҳлилига алоҳида эътибор қаратади.
Унинг фикрича меҳрибонлик аҳлоқи борлиқдаги холатлардан ёки инсонларнинг харакатидан келиб чиқмайди, у четдан туриб кузатаётган шахснинг одамларнинг хиссиётларига , хати харакатларига жавобан пайдо бўлган туйғудир. Шеллернинг таъкидлашича бу жавобан пайдо бўладиган туйғу фақат ижобий тусга эга бўлади, бирон бир кимса одамларнингХамдардлик билан меҳрибонлик ўртасида хам катта фарқ бор. Хамдардлик туйғуси бошқа одамнинг хиссиётларининг туб моҳиятига эътиборсиз бўлади, масалан, бирон бир кимса бошқа одамнинг азоб укубатларидан роҳатланса, хурсанд бўлса, уни кузатаётган шахс бундай аҳлоқсиз хиссиётларга бефарқ бўлади ва золимликка , золим одамга хамдард бўлади. Лекин меҳрибонлик туйғуси бўлган инсон хеч қачон болқаларнинг азобларидан хурсанд бўлмайди. ғам ғуссасига хурсанд бўлиши , бошқаларнинг азобларидан рохатланиши мумкин эмас. Шундай қилиб, меҳрибонлик туйғуси бор шахс бошқа одамларнинг азоб укубатларидан, ғамларидан хурсанд бўлмайди, шу билан бир қаторда у севган одамининг золим, жохил харакатларидан хам хурсанд бўлмайди, аксинча меҳрибонлик туйғуси бор бўлган шахсзолимликдан, жохилликдан хафа бўлади, у севган одамининг золимлигидан азоб чекади. Золимлик меҳрибонлик асосида қурилган аҳлоққа тўғри келмайди, чунки бундай туйғулар умуман аҳлоқсиздир.
Хамдардлик туйғусига эса бошқаларнинг жохил харакатлари, уларнинг золимликлари бефаркдир.

  1. Хамдардлик туйғуси бўлиши учун оодамда бошқа одамларни хис қилиш, улар чекаётган азобларни сеза олиш қобилияти инсонда бўлиши зарурдир.

  2. Инсон ўз хиссиётлари туфайли атрофидаги одамларнинг хурсандчиликларини хам, уларнинг азобларини хам хис қилиши мумкин, лекин уларга хамдард бўлмаслиги мумкин. Хамдардлик туйғуси бўлган тақдирда инсон бошқаларнинг хиссиётларига бефарқ бўлмайди, у бошқаларнинг азобларига шерик бўлади, лекин у бу азобларга аҳлоқий бахо бермайди. Шундай қилиб хамдардлик туйғуси инсон хиссиётларига асосланади, ақлий мушохада орқали хамдардлик туйғуси пайдо бўлмайди. Тушуниш, ақлий мушохада қилиш бошқа одамларнинг хиссиётларини сезишга ёрдам бермайди, бошқа одамларни хис қилишга ақл қодир эмас.

  3. Шеллер хамдардликнинг 4 турини ажратади. Биринчиси –бевосита хамдардлик. Бу хамдардлик туйғусида бир одам бошқа бирининг хиссиётларини, азобларини ўзиникидай хис қилади.

  4. Иккинчи тури бу бошқа одамнинг хурсандчилигига, ёки унинг азобига хамдард бўлиш туйғусидир.

  5. Учинчи тури –бу бошқа одамларнинг хиссиётларини кузатаётган шахсга ушбу хиссиётларни юқиши. Масалан, бир одам кахвахонага ёмон кайфиятда борсаю, у ердаги кувноқ муҳит унинг кайфиятини хеч қандай сабабсиз кўтаради. Яхши кайфият хам, ёмон кайфият хам юқимли бўлади, одамлар кайфиятни қандай қилиб ўзгарганини ўзлари хам, онгли равишда билмай қоладилар, шунинг учун бўлса керак бирон бир кимсанинг кайфиятиёмон бўлса, у кайфиятни кўтарадиган жойларга, ёки хушманзара жойларга бормоқчи бўлади.

Лекин айрим олимлар, масалан, Герберт Спенсер ва Чарлз Дарвинлар хиссиётларни юқиши жараёнини хамдардлик холати билан айнанлаштиришган. Масалан, улар хамдардликни хайвонлар тўдасидаги хиссиётнинг юқиши ва тарқалиши билан айнанлаштиришган. Немис файласуфи Ф. Ницше эса бу хатонинг тескарисини қилган. Ницше хамдардлик туйғусини азобланиш хиссиёти билан айнанлаштириб қўяди. Унинг фикрича бошқалар дардига хамдардлик билдириш уларни хам дард чекишига олиб келади, лекин Шеллер фикрича аслидабашқаларнингдардига хамдардлик билдириш бошқа одамнинг азоб чекишини англатмайди, аксинча, хамдардлик билдириш руҳий жараён бўлиб жисмоний дарлдарни бартараф этади.

  1. Кўпчиликнинг хамдардлиги, масалан, отава она ўз фарзандини йўқотганида, уларнинг дардлари бир бирига ўхшаш бўлади, уларга тазия билдиргани келган одамнинг хиссиётлари бошқача бўлсада у хам бу дардни сезади ва унга хамдардлик билдиради. Бундай хамдардлик заминида руҳий туйғу ётади, бу туйғу жисмоний хиссиётлардан катта фарқ қилади. Жисмоний дардни фақат одамнинг ўзи сезади, умумий жисмоний оғриқ бўлмайди, лекин хамдардлик туйғусини бир неча одам сезиши мумкин.

  2. Ўзининг “меҳрибонликнинг моҳияти ва шакллари “ деб номланган асарида Макс Шеллер мухаббат тушунчасига янгича маъно беради. Фрейдизм таълимотида ва айрим биологик қарашларда мухаббат фақат жинсий алоқа сифатида ёритилса, Шеллер унинг руҳий жихатини очишга харакат қилади. Шеллер христианликда шаклланган мухаббат тассавурини биологик ва ижтимоий эволюция қарашлари билан бирлаштиришга уринади. Унинг фикрича инсон биринчи навбатда руҳий оламнинг махсулидир, шунинг учун у ўзининг руҳияти ёрдамида ижтимоий ва табиий жараёнларни руҳлантиришга харакат қилади. Шеллер фикрича инсон табиат устидан хукмронлик қилиши эмас балки уни ўз онги орқали англаб етиши керак, фақат инсонга ўзлигини англаш хусусияти берилган. Шеллер фикрича фалсафа бу табиатга, моддий оламдаги нарсаларга ва худога хизмат қилишдир. Шеллер антропологик концепциясига биноан инсон табиатининг марказида ўз жисмоний ва хиссий хохишлари олдида ожиз, лекин инсон руҳий иродасини фаол харакатларга йўналтираоладиган руҳ жойлашган. Айнан руҳ туфайли инсон илоҳий кадриятлар даражасига кўтарилади ва ўзини инсон сифатида англайди. Шу билан бир қаторда инсон руҳи паст даражадаги хиссиётларни сақлаб қолади, уларни ижобий тарафга ўзгартиради, ўз атрофидаги борлиқни, ўзининг жисмоний танасини гўзал бўлишига харакат қилади, у хам гўзалликка, хам қалбдаги эзгуликка, яхшиликка интилади. Мана шу руҳнинг интилишлари натижасида техник ва илмий тараққиёт туфайли табиатга, хайвонларга, ўз танасига ва жинсига бўлган салбий муносабат енгилади. Худодан оқиб келаётган доимий мухаббат қуввати ва нури, хамда унга жавобан инсондан хам таралаётган мухаббат нурлари инсон хаётининг руҳий ривожланиш жараёнини белгилайди. Мухаббат туфайли инсон худога, бошқа одамларга, оламдаги барча мавжудотларга ва қадриятларга қўшилади, улар билан бирликда бўлади. Юнон файласуфи Платондан фарқли равишда Шеллер мухаббатни ички хотиржамлик, оламдаги мавжудотларни ички хиссиёт орқали хис қилиш, хирс ва нафсдан воз кечиб моҳият ва эзгу қадриятларга интилиш, шунинг оқибатида эса ўзида ижодий қобилиятларни кашф этиш деб таърифлайди. И. Кант ва бошқа немия файласуфларидан фарқли равишда Шеллер мухаббатни барча нарсадан устун қўяди. Ўзининг “Меҳрибонликнинг моҳияти ва шакллари” деб номланган асарининг иккинчи нашрида шеллер мухаббатнинг хиссий, тана билан боғлиқ бўлган шаклларини унинг руҳий шакллари билан бир қаторга қўяди. Бу ерда заминий, жинсий мухаббат оламий мухаббатнинг кўриниши, унинг бир шакли сифатида таърифланади, унга икки севишганларнинг , икки қалбнинг ердаги учрашуви хос бўлиб, бу мухаббат турига хам руҳий табиат хос. Шеллер мухаббатни таърифлар экан уни христианликдаги руҳий хиссиётлар билан тўлдиради ва шу сабабли инсонни хайвонлардан ажратади ва улардан устун қўяди. Одамлар хайвоний оламдан ажралиб чиқар экан кишилик жамияти янги тартибга асосланганлигини, бу тартибнинг заминида худога бўлган мухаббат ётишини вужуди билан хис қилишади ва англаб етишади. Макс Шеллернинг антропологик қарашларига теоморфизм хос, бу унинг “Инсонни коинотда эгаллаган ўрни” деб номланган асарининг якуний қисмида яққол кўзга ташланади. Инсон хақидаги таълимотида Шеллер шаҳс тушунчаси ўзининг келиб чиқишига биноан диний табиатга эга деб хисоблайди. Бу тушунча христиан динида тринитарлик, инкарнация ва евхаристия бўйича олиб борилган баҳсларда юзага келади ва биринчи бўлиб “шаҳс”тушунчаси худога нисбатан қўлланилади, айнан худо христианлик динида биринчи “шахс” деб аталади. Худони биринчи шахс деб тан олар экан, Шеллер инсон табиатига иккилик хос эканлигини таъкидлайди, шахс сифатида инсон хам худо томонидан яратилган, хам моддий танага эга. Шеллер ижодининг охирги даврида инсон орқали худо ўз -ўзини ривожлантиради деган фикрга келади. Инсонни руҳий мухаббат ва комилликка интилиши, ўз навси вахирсини назорат қилиши бунга замин яратади. Руҳият фақат ўзини англаш, фикр юритиш эмас, балки Шеллер талқинида бу мухаббатга, умид, ишонч, эзгуликка интилиш каби илоҳий туйғулардир. Худо фақат ақл томонидан англаб етиладиган ғоя эмас у билан инсон ўртасида меҳрибонлик ва хамдардлик туйғуларига асосланган шахсий, тирик мулоқат мавжуд. Шахс тушунчаси, Шеллер таъкидича, инсоннинг фикр юритиш қобилиятига эмас, балки унинг қалбидаги мухаббат, кечиримлилик, эзгуликка интилиш туйғуларига асосланади. Шахсдаги барча эзгу, руҳий интилишларни бирлаштирувчи куч бу шахсий қиёфага эга бўлмаган руҳ бўлсадашахснинг яхлитлиги унинг индивидуал, фақат уни ўзига хос бўлган интилишларига асосланади, шахс қанчалар жисмоний ва ижтимоий табиат талабларидан эркин бўлса у шунчалар бетакрор ва индивидуал характерга эга. Эзгу, олий қадриятларга интилиш ва уларни рўёбга оширишни шахс ўзининг индивидуал қобилиятлари орқали амалга оширади. Шахс нинг табиати бу нарса ўзида бўлиб сирли табиатга эга, лекин инсондаги барча интилишларни айнан шахс ўз фаолияти доирасида амалга оширади. Ўз асарларида Шеллер психик, жисмоний ва индивидуал “мен” тушунчасини киритади. Шеллер ташки ва ички умумий, индивидуал тана тушунчасини киритади, шу билан бир қаторда тана бу руҳнинг буйруқларини бажарадиган машина эмас, унинг ўзи руҳий хиссиётлар ва интилишларни пайдо қилади. “билим социологияси “ асарида Шеллер оламни эмоционал хис қилишни рационал тушунишдан устун қўяди, табиатни билишдан олдин уни яхши кўриш керак, маданиятнинг ривожланишида жисмоний ва руҳий фаолиятни ақлий тушунишдан устунлигини таъкидлайди. Хаётнинг мақсади фақат моддий бойликларга эга бўлиш ёки ўзи учун куллай шароитлар, яратиш, эркинлик ва мустақилликга эга бўлиш билан чегараланмайди, хаёт йўли олий қадрият бўлган покликка қаратилган. Покликни эса Шеллер меҳнат ва билим эгалаш деб тушунади. Меҳнат инсонни тарбиялайди, маданиятли қилади, таълим олиш эса уни эзгулик, гўзалик, поклик каби юксак аҳлоқий қадриятларга интилиш ва эришишга ёрдам беради. Билим олиш жараёнида инсон олам, худо ва бошқа одамларнинг хаётига хмнафас, хамдард бўлган ички олам, микрокосмосни шакллантиради. Уруш бизларга барча одамлар ягона бирликни ташкил этишини эслатди, бу бирликда хар биримиз алохида манавий оламни ташкил этамиз. Инсоннинг ижтимоий табиатини таҳлил қилар экан, Шеллер инсон, табиатини на биологик, на ижтимоий омиллар билан тушунтириб бўлмайди деб хисоблайди. Умуминсонийлик руҳий бирлик сифатида мухаббатга асосланади, ижтимоий тизим эса мажбурлашга, шунинг учун умумий шахс, Шеллер таъкидича, индивидуал шахсларнинг йиғиндиси эмас, балки у аҳлоқий бирликка, кечиримлиликка, ўз гуноҳларини тан олишга асосланган руҳий кечинмалар ва хиссиётлар марказидир.

Мухаббатнинг метафизик маъноси ва мақсади шундаки, унинг кучи ёрдамида руҳ тана ва ташки муҳит устидан назорат қилади. Моддий табиатга эга бўлмаган ғоялар руҳий хиссиётлар, улар ичида эса мухаббат энг кучлисидир, билан бирлашади ва инсон фаолиятини харакатга келтиради ва шу фаолият натижасида хаётнинг хар хил сохаларида амалга ошади. Мухаббат хам индивидуал, хам индивидуализм ва эгоизм чегараларидан чиқиб кетадиган туйғудир.

Фалсафий антропологиянинг мухаббат хақидаги қарашларининг ривожида психоанализ таълимотининг йирик вакили Эрих Фромнинг мухаббат таълимоти алохида ўрин эгаллайди.



Download 317,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish