Innovatsiya 2021: dolzarb muammolar va zamonaviy yechim



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/145
Sana28.05.2022
Hajmi2,76 Mb.
#613982
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   145
Bog'liq
To\'plam Innovatsiya 2021

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги 
“Олий Мажлисга Мурожаатномаси.// 
www.president.uz



INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
205
2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 
октябрдаги 841-сон “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш 
соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги Қарори. 
www.lex.uz 
3.Болле П.
 
Динамика перемен и защита трудящихся // Международный 
обзор труда. 2002. № 3–4. С. 153. 
4.Справляясь с переходными процессами: Управление как средство 
обеспечения достойного труда. Доклад Генерального директора. Т. 2. Женева: 
МБТ, 2005. С. VI–VII, 2, 9, 66 и др.
5.Справляясь с переходными процессами: Управление как средство 
обеспечения достойного труда. Доклад Генерального директора. Т. 2. Женева: 
МБТ, 2005. С. 70, 74, 75.
ХХI АСРДА ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАҲДИДИ 
Абдурахманова Муниса Махсуджановна 
(PhD) Таянч докторанти 
 
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Инсоният яралгандан буён ҳаётини хавфсизликда, ҳимоя чораларини 
кўриб, яшашга ҳаракат қилиб келмоқда. Инсоният тош давридан бошлаб, 
ўзини, оиласи ҳамда қариндошларини йиртқич хайвонлардан ҳимоя қилган. 
Одамларда жамоа бўлиб яшашга бўлган иштиёқ кучайиши сабабли, кейинчалик 
бу кўникма маҳалла ва давлатларни барпо этилишига, ўзлари яшайдиган 
ҳудудларни ҳимоялаш учун чегараларни аниқлаб, турли хавфлардан ва йиртқич 
ҳайвонларнинг хужумидан ҳимояланган. Инсоният келажагига замин яратиш ва 
авлодини давом эттириш мақсадида ўз миллати, халқи ва ўзига тегишли бўлган 
она-Ватанини қўриқлай бошлайди. Кейинчалик давлатлар вужудга келиб, 
ўзарининг армиясини шакллантириб, чегараларини ҳимоя қила бошлайдилар. 
Айрим давлатлар чегараларини кенгайтириш илинжида, қўшни давлатларга 
хужум қилиб, ҳудудларини кенгайтиришган. Гегемон давлатлар ўзларининг 
ҳарбий устунлиги орқали ҳудудини кенгайтириб, ҳарбий қуролларни 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
206
такомиллаштиришган. 
Ахборот 
асрига 
келиб 
давлатлар 
ҳарбий 
технологияларни такомиллаштириб, қўшни ҳудудларга ушбу технологиялар 
орқали ахборот хуружларини уюштиришга ҳаракат қилади. Бу ўз навбатида 
қўшни давлатда тинчлик ва барқарорликни издан чиқариб, ўзаро адоват 
туқнашувларига олиб келади. Ахборот технологиялар асрида интернетнинг 
ўрни беқиёсдир. Глобаллашув инсонларнинг ҳаётини ва тақдирини ўзгартирди.
Глобаллашув жараёнида илмий кашфиётлар мафкуранинг ривожланишига 
катта таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда, масалан, кибер олам соҳаси ютуқлари 
ҳақида гапирар эканмиз, ундаги муваффақиятлар ва кашфиётлар одамларнинг 
дунёқарашини ўзгартириб юборади. Инсон буюк яратувчилик қудратига эга. 
Бугун биз ақлга сиғмайдиган ихтиролар, тасаввур қилиш қийин бўлган 
кашфиётлар оламида яшаяпмиз. Бу инсоннинг олий қудрати ва ноёб 
мўъжизаси. Айни пайтда ана шундай мўъжизаларнинг кушандаси ҳам 
инсондир. Зотан, инсонга бу дунёда инсончалик қудратли душман йўқ. Ана шу 
жиҳатдан қараганда, баъзан жаҳолат ва қабоҳат устувор келган пайтда меҳр-
мурувват, саҳоват ва қадрият ҳамда чуқурроқ ўйлашга мажбур бўласан киши 
[1]. 
Технология асрида интернет орқали хуружлар авжга олмоқда. Интернет 
орқали турли хил ўйинлар билан ёшларнинг онги заҳарламоқда. Масалан, 
бугунги кунда ёшлар ўртасида оммалашган “Синий кит” ва шу каби кўплаб 
суицидга ундовчи уйинлар орқали ёшларимиз ўзларини қурбон қилишга 
уринмоқда. Интернет орқали тарқалаётган ғаразли маълумотлар, вайронкор 
ғоялар ёшларнинг одоб-ахлоқига ҳам таъсир ўтказади. Бугунги кунда айрим 
ғаразли 
кучлар 
томонидан 
глобал 
тармоқдан 
қабиҳ 
мақсадда 
фойдаланаётганини ёшлармиз билмай қоляпти.
Глобаллашув даврида замонавий технологияларни ривожланиши жамиятга 
салбий таъсир кўрсатмоқда. Масалан, интернетдаги нотўғри маълумотлардан 
фойдаланиш туфайли ёшларимиз қурбон бўлмоқда. Шунингдек, онлайнда 
тарқалаётган бузғунчи ғоялар, ёвуз қарашлар, беҳаё маълумотлар ва турли хил 
ўйинлар орқали ёшларнинг ҳаёти хавф остига қолмоқда. “Компьютер ўйинлари 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
207
оқибатида ёшларнинг мия фаолиятида ўзгаришлар кузатилган. Яъни, катта 
ёшли кишининг мия фаолияти ёш боланики каби ўзгариб қолиши, боланинг 
мия фаолияти эса аксинча анча катта ёшдагиларникига ўхшаб ўзгариши 
кузатилган. Виртуал оламда болалар руҳий ҳолати ҳамда компьютер қаршисида 
катталар каби ўзини тутиши намоён бўлган. Минг афсуски, болалар ўзларининг 
беғубор ва такрорланмас болалик деган бебаҳо дунёсини виртуал оламга 
алмаштириб қўймоқдалар. Кўплаб олимлар компьютер ўйинлари зарар экани ва 
ҳатто ҳалокатга олиб келишини таъкидлашган” [2]. 
Бундан ташқари, уяли телфонлар орқали ижтимоий тармоқларга уланиб 
аксарият ёшларимиз хавф остида қолмоқда. Бугунги кунда ёшлар ижтимоий 
тармоқга боғланиб қолганлиги туфайли ёшларнинг ҳаёти хафв остида 
қолаётгани глобал муаммога айланди. “Ҳозирги кунда Хитойда 500 
миллиондан, Росияда 50 миллиондан, Ўзбекистонда 10,2 миллиондан ортиқ 
интернетдан фойдаланувчи рўйхатга олинган. Эндиликда ижобий ёки салбий 
мазмундаги ахборотларнинг глобал тармоққа чиқиши учун бир сония 
кифоя”[3]. 
Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида минглаб бакалавр ва 
магистрлар таҳсил олаётган бўлса, уларнинг ҳаммасида қўл телефони мавжуд. 
Манашу талабалар сонига кўра бир сонияда ёшларнинг онгини интернетдаги 
ёлғон маълумотлар билан зарарланмаганлигига ҳеч ким кафолат бераолмайди. 
Ёшларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, ижтимоий тармоқ орқали ахборот 
хуружларини уюштириб, талаба-ўқувчилардан қурол сифатида фойдаланиши 
мумкин. 
Бугунги кунда ахборот технологияларнинг ривожланганлиги туфайли 
акасарият талабалар фанлар бўйича реферат ёки мустақил иш ёзиш учун 
керакли адабиётлардан фойдаланмасдан интернетга мурожаат қилишади. 
Вазифаларни бажариш мақсадида ёшлар интернетга мурожаат қилиб, ўзлари 
билмаган ҳолда бошқа сайтлардан керак бўлмаган маълумотларни олади.
Ёшларимизга анъанавий ва электрон китоблардан фойдаланиш бўйича 
тушунтириш ишларини кучайтиришимиз керак. Дунё бўйича Ҳиндистон 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
208
фуқаролари китоб ўқиш учун ҳафтасига 10 соат вақт сарфлар экан. Тайландда 
эса ҳафтасига 9,5 соат. Хитойда эса 8 соат вақт сарфлайди. Дунё бўйича 
одамлар телевизор кўриш учун 16,6 соат сарфласа, интернет тармоғидан 
фойдаланиш учун 8,9 соат сарфлар экан. Радиони 8 соат эшитар экан. Ёш 
авлодлар интернетдаги тажовузкорлар илмига ишониб, бузғунчи кучларга 
таяниб яшашлигини ўзлари билмай қолади. Ёшларнинг онги ахборот хуружлар 
билан психологик тарзида зарарланаётганини сезмайди.
Бугунги кунда олий таълим муассасаларида китоб ўқиш акцияси орқали 
китоб мутоала қилишни тарғиботини кучайтириб, ёшларимизни китоб ўқишга 
ундаш мақсадга мувоқифдир. Маҳалла ва дам олиш масканларида китоб ўқиш 
хоналарини йўлга қўйиш лозим. Маласан, Тайландда кишилар китобни кам 
ўқиган. 2000 йилга келиб Тайландда давлат томонидан “Китоб ўқиш мода” 
мавзуида акция ва китоблар тарғиботи тез-тез ўтказилгандан кейин китоб 
ўқишга бўлган кизиқишлар янада ошган. Манашу тарғиботлар туфайли 
Тайланд давлати ҳозирги кунда китоб ўқиш бўйича дунёда иккинчи ўринда 
туради. 2012 йилда Юнеско томонидан Бангкок – “Дунё китоблари давлати” 
деб эълон қилинган. 
Ахборот хуружларидан ҳимояланиш учун ёшларни миллий рухда 
тарбиялаб, ғоявий қарши кураш, ватанпарварлик тарбиясини кучайтиришимиз 
лозим. Таълим муассасаларда миллий ғоянинг асосий ғояларини фанлардан 
келиб чиққан холда тарғиб қилишимиз керак. Шунингдек, “Ахборот соати” ва 
“Маънавият кунлари”да ғоявий тарбия ишлари ва миллий маънавиятимиз 
тарғиботини 
ёшлар 
ижтимоий 
ҳаракатлари, 
маҳалла 
институтлари 
ҳамкорлигида тарғибот-ташвиқот ишлари орқали давлатимизнинг стратегик 
истиқболдаги режаларини ёшлар онгига сингдириб боришимиз лозим. Бу эса ўз 
навбатида ахборот хуружларидан ҳимояланишда, ёшларимизни она Ватанга 
садоқат руҳида тарбияланишига олиб келади.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish