Список использованной литературы
1.
Валгина Н.С. Электронное издание «Активные процессы в
современном русском языке»
-
http://www.hi-edu.ru/e-books/xbook050/01/index.html?part-002.htm
2.
Валгина Н.С. Активные процессы в современном русском
языке: Учебное пособие Москва: Логос, 2001. - 304 с.
3.
Сковородников А.П.,Фигуры речи в современной российской
прессе/ А.П. Сковородников // Филологические науки. 2001. - С. 21.
4.
Каленчук М.Л., О расширение понятия позиции // Фортунатовский
сборник. Материалы научной конференции, посвященной 100-летию МЛШ
1897-1997 гг / Под ред. Е.В. Красильниковой. - М. 2000. – С. 43.
5.
Мурашов А.А., Культура речи: Учебное пособие. - М., 2003. - С. 63.
INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM
325
МАЪМУРИЙ ҚОНУНЧИЛИКНИНГ НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ
АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Асадов Элдоржон Низомиддин ўғли
“Низомиддин” нодавлат таълим
муассасаси раҳбари
Ўзбекистон ўзининг Давлат мустақиллигини эълон қилгандан сўнг
дунёнинг ривожланган мамлакатлари илғор демократик ғоялари ва
тажрибаларига суянган ҳолда давлатнинг қонунлар тизимини ривожлантириш
сари борди.
Ўзбекистон Республикаси - бозор иқтисодиёти муносабатларига босқичма-
босқич ўтар экан, унинг давлат қурилиши ва иқтисодиётни ислоҳ қилиш
дастурининг муҳим қоидаларидан бири сифатида қонунларнинг устиворлигини
таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш белгиланди.
Ҳозирги вақтда давлат қурилиши, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа
соҳаларга тааллуқли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи бир
қанча қонунлар қабул қилинди. Жумладан, улардан энг муҳимлари:
-
давлат қурилиши соҳасида - сайлов тизими, Конституциявий суд, Олий
Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, судлар, прокуратура, давлат ҳокимияти ва ўзини
ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонунлар;
-
иқтисодиёт соҳасида - мулкчилик, корхоналар, тадбиркорлик, банклар ва
банк фаолияти, корхоналар, солиқлар, ташқи иқтисодий фаолият, чет эл
инвестициялари, валютани тартибга солиш тўғрисидаги ва бошқа қонунлар;
Бу қонунлар жамиятда юзага келадиган турли-туман ижтимоий
муносабатларни тартибга солиб, ҳаёт, амалиёт билан бевосита боғлиқдир.
Қонунларда уларга бўйсуниш бозор иқтисодиёти муно-сабатларига ўтишнинг
умум эътироф этилган қоидаларидан бири этиб белгиланди.
Табиийки, қонунчиликнинг ўзи нима деган савол туғилади?
Маълум бир соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ягоналикда
мазкур соҳанинг қонунчилигини ташкил этади. Қонунчилик ва қонунийлик
тушунчалари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, бири иккинчисига хизмат
INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM
326
қилади. Қонунийлик деганда - бу барча давлат органлари, мансабдор шахслар,
жамоат бирлашмалари ҳамда фуқаролар томонидан амалдаги қонунлар ва
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ ва оғишмай бажарилишидир.
Маъмурий қонунчилик ҳуқуқий тартибот билан узвий боғлиқ бўлиб, у орқали
амалга оширилади. Ҳуқуқий тартибот жамоат тартибининг бир қисми бўлиб,
фақат ҳуқуқий нормаларнинг амалга оширилиши натижасида пайдо бўлиб,
кишилар ўртасидаги турли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий воситалар
орқали тартибга солади.
Давлат органлари ва фуқаролар ўртасида ёки фуқаролар ўртасида юзага
келадиган ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тартибот, яъни ҳуқуқий нормалар
орқали амалга оширилиб, қонунийликни мустаҳ-камланишида хизмат қилади.
Қонунчилик бир неча соҳаларга: конституциявий, маъмурий, фуқаролик,
молия, жиноят, меҳнат, оила ва бошқа қонунчилик соҳаларига бўлиб
ўрганилади. Қонунчилик соҳалари ичида етакчи ўринни маъмурий қонунчилик
эгаллайди. Маъмурий қонунчилик тўғрисида сўз юритишдан олдин “маъмурий”
сўзининг ўзига тушунча бериш лозим. “Маъмурий” атамаси лотинча
“administratio” сўзидан олинган бўлиб, “бошқарув” маъносини англатади.
Демак, жамиятда турли соҳалардаги давлат бошқарувини тартибга солувчи
қонун ҳужжатлари – маъмурий қонунчиликни ташкил этади.
“Маъмурий ҳуқуқ” ва “маъмурий қонунчилик” тушунчалари чамбарчас
боғлиқ бўлиб, бири иккинчисини тўлдириб боради. Лекин бу тушунчалар ўзига
хос хусусиятларига қараб ажралиб туради.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанидан маълумки, турли ҳуқуқ соҳалари
мавжуд бўлиб, предмети (тартибга соладиган ижтимоий муносабатлари)га ва
тартибга солиш услубига қараб бир-биридан ажралиб туради.
Маъмурий ҳуқуқ ҳуқуқ тизимининг мустақил тармоғи сифатида давлат
бошқарувини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида юзага келадиган
ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан
иборат.
INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM
327
Маъмурий ҳуқуқ фани олимларининг аксарияти[1], маъмурий ҳуқуқ
томонидан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар доирасига
(предметига) давлат бошқаруви жараёнида вужудга келадиган қуйидаги
ижтимоий муносабатлар гуруҳини киритади:
1)
ташкилий жиҳатдан бири иккинчисига бўйсинадиган давлат
бошқаруви органлари ўртасидаги муносабатлар (масалан, вазирлик ва давлат
қўмиталарининг уларга бўйсинган бошқарма ва бўлимлари ўртасида вужудга
келадиган ижтимоий муносабатлар);
2)
бир-бирига бўйсинмайдиган давлат бошқаруви органлари ўртасидаги
муносабатлар (масалан, икки вазирлик, вазирлик ва давлат қўмитаси ўртасида
вужудга келадиган ижтимоий муносабатлар);
3)
давлат бошқаруви органлари ва уларга бўйсинадиган
корхона, муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар;
Қайд этилган барча ижтимоий муносабатларда давлат органи иштирок
этади. Бу қонунийдир, чунки бошқарув фаолияти давлат функцияларини амалга
ошириш шаклларидан биридир.
Давлат бошқаруви соҳасида давлат номидан ҳаракат қиладиган ва унинг
хоҳиш-иродасини ифодалайдиган органнинг иштирокисиз, маъмурий ҳуқуқ
предметини ташкил этувчи ижтимоий муносабатлар бўлиши мумкин эмас.
“Маъмурий ҳууқ” сингари “маъмурий қонунчилик”нинг ҳам асосини
давлат бошқаруви ташкил этади. Шу сабабли маъмурий қонунчилик мазмун-
моҳиятига етиш учун давлат бошқаруви тушунчасини билиш лозим бўлади.
Маъмурий қонунчилик Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тизимининг
давлат (конституциявий), молия, фуқаролик, меҳнат, жиноят ва бошқа соҳалари
билан чамбарчас боғлиқдир. Жумладан, маъмурий қонунчилик барча соҳалар
сингари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиққан ҳолда
ривожланади.
INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM
328
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси миллий давлат ва маъмурий-
ҳудудий тузилишни, давлат ва шахс ўртасидаги ўзаро муносабатларни, давлат
органларини ташкил этиш асосларини, инсонларнинг асосий ҳуқуқлари,
эркинликлари ва бурчларини белгилаб беради. Маъмурий қонунчилик эса унга
асосланиб, консти-туциявий нормаларни янада аниқлаштиради, яъни
ривожлантиради. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституция давлат
органларини ташкил этиш асосларини белгилаб берса, маъмурий қонунчилик
давлат органларини ташкил этиш тартибини, уларнинг ҳуқуқий мақоми ва
ўзаро муносабатини мустаҳкамлайди.
Фуқаролик қонунчилиги ҳамда маъмурий қонунчилик узвий боғлиқ бўлган
соҳалардир. Чунки жамиятда юзага келган баъзи бир муносабатлар ҳам
фуқаролик, ҳам маъмурий қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади,
лекин турли услубларда. Масалан, савдо соҳасида юзага келадиган ижтимоий
муносабатлар. Бу муносабат-ларда иштирок этувчи томонлар юридик жиҳатдан
тенг ҳуқуқларга эга бўлса фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинади.
Савдо соҳасини тартибга солувчи қоидалар (яъни бошқарувни амалга
оширишга қаратилган муносабатлар) эса маъмурий қонунчилик билан тартибга
солинади.
Маъмурий қонунчилик молия қонунчилиги билан ҳам чамбарчас
боғлиқдир. Молия қонунчилиги давлат бошқарувининг бир кўриниши
ҳисобланган - давлатнинг молиявий фаолиятини тартибга солади. Юқорида
кўриб чиққанимиздек, маъмурий қонунчиликнинг предметини (объектини)
давлат бошқарувининг ўзи ташкил этади.
Маъмурий қонунчилик меҳнат қонунчилиги билан ҳам алоқадор. Меҳнат
қонунчилиги давлат органларидаги меҳнат фаолиятини, яъни иш кунининг
давомийлиги, дам олиш, меҳнат таътили, иш ҳақи, давлат хизматчиларини
рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортишни белгилаб берса,
маъмурий қонунчилик меҳнат муносабат-ларини тартибга солувчи давлат
бошқаруви органларининг ваколат-ларини мустаҳкамлайди.
INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM
329
Маъмурий қонунчилик жиноят қонунчилиги билан ҳам ўзаро алоқада
бўлади. Жиноят қонунчилиги қандай хатти-ҳаракатлар жиноят (ижтимоий
хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) эканлигини ҳамда уларга нисбатан
қўлланиладиган жиноий жавобгарликни белгилаб беради. Маъмурий
қонунчилик эса кўпгина умуммажбурий қоидаларни (масалан, йўл ҳаракати,
паспорт тизими, ов қилиш, санитария ва бошқаларни) ўрнатади ҳамда бу
қоидаларнинг бузил-ганида маъмурий жавобгарликни белгилайди. Айрим
ҳолларда маъмурий қонунчилик билан муҳофаза қилинадиган қоидаларнинг
бузилиши жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради, баъзи жиноят-лар эса,
кам аҳамиятли бўлганлиги сабабли маъмурий жавобгарликни юзага келтиради.
Ҳулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, давлат бошқаруви - оммавий
эҳтиёж ва манфаатларни англаш, уларни баҳолаш ва таркибий қисмларга
ажратиш, аниқ мақсадларни қўйиш, маълум бир қарорларни ишлаб чиқиш ва
уларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун мавжуддир. Шу сабабли,
давлат бошқарувини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ижтимоий механизми
ўзаро боғлиқ бўлган ижтимоий ҳодисаларнинг, яъни эҳтиёж – манфаат – мақсад
– қарор – ҳаракат - натижанинг ягона занжири сифатида намоён бўлади.
Ҳуқуқий нормаларнинг тааллуқлилиги ва татбиқ этилиши назарияси – ҳуқуқий
нормаларнинг турли ҳуқуқ субъектларига қўлланилишини кўрсатади.
Маъмурий қонунчилик - давлат ва бошқа ваколатли органлар (мансабдор
шахслар) томонидан ўрнатиладиган ҳамда давлат ва давлат тузилмалари,
нодавлат тузилмалари, фуқаролар ўртасидаги муносабатларни тартибга
солишда қўлланиладиган ҳуқуқий нормаларни ўзида ифода этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |