Innovatsiya 2021: dolzarb muammolar va zamonaviy yechim



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/145
Sana28.05.2022
Hajmi2,76 Mb.
#613982
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   145
Bog'liq
To\'plam Innovatsiya 2021

Фойдаланилган адабиётлар 
1. Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий 
Мажлисга мурожаатномаси (28 декабрь 2019 йил). – Т.: Ўзбекистон, 2020. 
2. Walker, Janet. Conflict of Laws. Markham, Ont.: LexisNexis, 2006. 76 б. 
3. Susskind R. Tomorrow’s Lawyers: An Introduction to Your Future. Oxford 
University Press: Paperback 2013. 178 б. 
4. Гонгало Б.М., Новоселова Л.А. Есть ли место «цифровым правам» в 
системе объектов гражданского права // Пермский юридический альманах. 
2019. № 2. 192 б.
5. Еремеев С.Г., Майоров А.В., Минченков Е.Н. О юридическом концепте 
направления LegalTech: перспективы становления и развития // Ленинградский 
юридический журнал. 2019. № 2 (56). 18 б. 
6. На стыке права и инноваций: итоги международной конференции 
Skolkovo LegalTech. Black Edition 2019: докл. — М., 2019, 24 б. 
7. Костыра А. Автоматизация права: какие возможности пандемия открыла 
для LegalTech.
https://www.forbes.ru/brandvoice/ipquorum/410779-avtomatizaciya-prava-
kakie-vozmozhnosti-pandemiya-otkryla-dlya-legaltech.
8. Петкилёв П. Проблемы Legal Tech и Law Tech в контексте 
интегративного правопонимания.
https://zakon.ru/blog/2020/12/2/problemy_legal_tech_i_law_tech_v_kontekste_i
ntegrativnogo_pravoponimaniya

 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
335 
ҚОНУНЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ ҲАР КИМНИНГ ОНГЛИ ТАНЛОВИ 
 
Рабиев Шерзод Миржалилович 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
қошидаги Юристлар малакасини ошириш
маркази директори 
Катта эҳтимол билан кўпчилигимиз қонунлар ишлашига ишонамиз, аммо 
уни қандай “ишлатиш”га келганда кўп ҳолда билим ва кўникмамиз оқсайди. 
Ахир, ҳуқуқни талаб қилиш учун ҳам билим керак. Бироқ бу жараёнга 
бирданига етиб келинмайди ёки ҳамма бирданига ҳуқуқий маданиятли бўлиб 
қолмайди. Чунки билим ва кўникманинг ҳосил бўлиши бир кунлик, бир соат 
ёки бир ойлик иш эмас. У йиллар давомида босқичма-босқич шаклланиб 
боради. Бунинг учун қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур:
1. Ҳуқуқий кўникмаларни болаликдан ўзлаштириш
Кўникмаларни ёшликдан ўзлаштирилмаса, кейин уларни эгаллаш қийин. 
Кўпчилик назарида, болага ҳуқуқини таниш (танитиш) мураккаб. Шунниг учун 
ҳам бола билан ишлашда буйруқ-инкор оҳангига кўникиб қолинган: “уни 
қилма”, “бунга тегма”, “борма” каби. Афсуски, бундай хатти-ҳаракат болада 
ички қўрқувни яратади. Кейинчалик оддий маслаҳатни қабул қилишда ҳам бола 
фикрларини қўрқув тўсиб туради. Бироқ бола бошқарилувчи робот эмас. Унинг 
ҳам барча қатори қонун билан белгилаб қўйилган ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
бор. Болаларни улардан хабардор қилиб, ҳуқуқий маданиятли (бу қонун 
моддаларини ёдлатиш эмас!) инсон сифатида вояга етказиш бизнинг бирламчи 
вазифларимиздандир. Зотан, ўз ҳақ-ҳуқуқини биладиган шахснинг талаби ҳам 
юқорироқ бўлади.
2. Бунга қандай эришилади? 
Бола билан ҳамма (ота-она, боғча, маҳалла) бирдек шуғулланса, буткул ўз 
ҳолига ташлаб қўйилмаса, ҳар ким ўз зиммасидаги мажбуриятни ҳис қилса, 
ҳамжиҳатликда амалга оширса, кучли ҳимоя яралади. Чунки бола ўз ҳуқуқ ва 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
336 
мажбуриятлари моҳиятини тўлиқ тушунмайди. Нима яхши, нима ёмонлигини 
фарқлашга ожизлик қилади. Бу борада унга бошланғич маълумот ва 
тушунчаларни содда тилда англатиб бориш зарур. Бу жараённинг тўхтаб 
қолмаслиги, мактаб-коллеж давриям ёш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 
давомли олиб борилиши аҳамиятлидир.
3. Сон эмас, сифатга ишлаш муҳим 
Ҳуқуқий тарғиботда рақамлар ранг-баранг. Йилига ўнлаб танлов-
акциялар ўтказилади, юзлаб тадбир ташкил этилади, янги қабул қилинган 
қонун ҳужжатлари моҳиятини тушунтирш бўйича яна юзлаб манзилли тарғибот 
тадбирлари олиб борилади, уларда минглаб фуқаролар қамраб олинади ва 
ҳоказо. Бироқ рақамлар натижадорликни тўла-тўкис очиб беролмайди. Яъни 
юзта тадбир ўтказилди дегани ушбу юзта тадбирда иштирок этган барчанинг 
ҳуқуқий онгига бирдек таъсир ўтказа олинди дегани эмас. Демак, ҳуқуқий 
маданиятли жамиятни қарор топтиришда тадбирлар сонига эмас, унинг 
натижадорлигига эътибор қаратиш зарур. Қайси йўлдан борилса, ахборот аниқ 
ва чуқурроқ етиб боришини ҳисобга олган ҳолда тадбир шаклини ўйлаб кўриш 
муҳимдир. Биринчи навбатда, тадбирнинг мавзу-мундарижасига қараб унинг 
амалга ошириш шаклини аниқ белгилаб олиш юқори самара беради. Ҳикояга 
тортадиган мавзудан роман чиқариб бўлмаганидек, репортажга арзийдиган 
“масаллиқ”ни ток-шоуга сарфламаслик керак. Шу маънода ҳуқуқий тарғиботни 
олиб боришда, аввало сон эмас, сифатга ишлаш албатта ўз сўзини айтади. 
Бундан ташқари, Юридик фанда «ҳуқуқий тизим» тушунчаси дастлаб 
«ҳуқуқ тизими», «қонунчилик тизими» билан бирдай кўрилган. Бу эса кўп 
ҳолларда ҳуқуқий нормага ёки уларнинг уйғунлигига олиб келган. 
Ҳуқуқшуносликда «ҳуқуқ» тушунчасига оид қарашларни қайта кўриб чиқиш 
кераклиги ҳақида фикрлар билдирилди. Кўпчилик олимлар эса беихтиёр 
ҳуқуқий тизимга норматив қарашга асосланадилар [1]. 
Жумладан россиялик олима С. В. Поленина бу борада шундай ёзади: 
«Фанда қарор топган тасаввурга мувофиқ, «ҳуқуқий тизим» тушунчаси барча 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
337 
ҳуқуқий феноменлар мажмуи, жумладан ҳуқуқни амалга ошириш, ҳуқуқий онг, 
ҳуқуқий маданият ва бошқарувини ўзида мужассамлаштиради» [2]. 
А.Саидовнинг фикрича, “ҳуқуқий тизим –ўзаро боғлиқ бўлган, мутоносиб 
ва бир-бирига таъсир қилувчи ҳуқуқий воситалардан иборат бўлиб, ижтимоий 
муносабатларни, шунингдек у ёки бу мамлакатдаги ҳуқуқий ривожланиш 
даражасини тавсифловчи таркибий қисмларни тартибга солади”. Ушбу таъриф 
ҳуқуқий тизимни ёритишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳуқуққа оид 
воситаларни асос сифатида талқин этмоқда [3]. 
Бизнинг фикримизча, ҳуқуқий тизим ҳуқуқ тизимини, шунингдек, ҳуқуқ 
билан боғлиқ бошқа ҳодисаларни, яъни ҳуқуқнинг норматив томонини, 
фалсафий, мафкуравий, институционал-ташкилий, социологик элементларини 
ҳам ўз ичига қамраб олади. 
4. Энг катта тарғибот 
Биринчи навбатда давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва 
ҳуқуқий маданияти етарли даражада эмаслиги устидан ишлаш зарур. Энг катта 
тарғибот мана шу бўлади, аслида. Чунки миллионлаб аҳолининг ўз 
ҳуқуқларини билиш-билмаслиги ортидан қувишдан кўра, давлат органларида 
қонунийликни таъминлаган афзалроқдир. Давлат органлари ва хизматчилари ўз 
вазифаларини тўғри бажарса, шунинг ўзи энг катта натижа.
5. Тарғибот тўхтаб қолма(й)ди 
Бу йил пандемия муносабати билан жиддий синовлар даври бўлди.
Ўзгача турмуш тарзи юзага келди. Янгича тартиблар, қонун-қоидалар, бу 
жараёнда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳуқуқий 
тушунтиришлар бериш тизими яратилди.
Масалан, фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳатга эҳтиёжини масофавий 
тарзда 
қондириш 
мақсадида 
бир 
қатор 
телеграм 
ботлари 
(@huquqiy_maslahatbot, @notarius, @davxizmataloqa_bot) очилиб, масофадан 
туриб йўлланган саволларга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериб бориш 
амалиёти жорий этилди. Биргина @huquqiy_maslahatbot боти орқали шу кунга 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
338 
қадар фуқароларнинг 6 мингга яқин саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар 
берилди. 
Бундан ташқари, ҳудудий адлия органлари томонидан оммавий ахборот 
воситаларида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда жами 8695 марта чиқиш 
қилинди.
Умуман, натижада коронавирус билан боғлиқ вазият таҳлилига назар 
ташлайдиган бўлсак, МДҲ давлатлари билан таққослаганда инфекцияга 
чалинганлик даражаси анча камлигини кузатиш мумкин. Ушбу натижалар олиб 
борилган тарғибот тадбирлари ва тушунтириш ишларининг, энг асосийси 
фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятининг ўсганлигидан ҳам далолатдир. 
6. Қонунларга итоат – ҳар бир фуқаронинг онгли танлови
Умуман олганда, ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш борасида 
қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Бу ҳолатда биз учун энг муҳими нима? 
Аввало, бугун қаерга қараб ҳаракат қилиш ва истиқболда нима иш қилиш 
кераклиги тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш – мана шу энг муҳими. 
Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳар бир давлат органи ва муассасаси учун 
муҳим аҳамият касб этиши лозим. Негаки, қонунларга итоаткор жамият 
билангина тараққиётга эришиш мумкин. Зеро, қонунларни ҳурмат қилиш ва 
уларга итоат этиш ҳар бир фуқаронинг мансаби, мавқеи ва ижтимоий келиб 
чиқишидан қатъи назар онгли танлови бўлиши лозим. Ана шундагина қонунлар 
ишлайди, ана шундагина ислоҳотлар самара беради, тараққиёт бўлади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish