Innovatsiya 2021: dolzarb muammolar va zamonaviy yechim



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/145
Sana28.05.2022
Hajmi2,76 Mb.
#613982
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   145
Bog'liq
To\'plam Innovatsiya 2021

Адабиётлар рўйҳати 
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 
2018. 
2.
https://lex.uz/docs/-3492199 
3.
https://constitution.uz/uz/clause/indexhttps://lex.uz/docs/3492199
4.
https://staff.tiiame.uz/storage/users/416/books/z4u08pHfRV218a3wedOI2U6P
6AjfgL1667McBH2E.pdf 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
330 
ҲУҚУҚ СОҲАСИДА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ 
ЮРИДИК АМАЛИЁТ ЖОРИЙ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Тожиев Фурқат Шомуродович 
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази 
давлат муассасаси директори 
 
Ҳозирги кунда ижтимоий муносабатлар ривожланишининг замонавий 
босқичи технологик тараққиётнинг сезиларли тезлашишига олиб келди. Шу 
билан бирга ҳуқуқ соҳасида ҳам янгиликлар юзага келиши ҳуқуқда 
технологияларни қўллаш жараёнини жадаллаштириб юборди. Шунингдек, 
пандемия ҳам ушбу соҳаларнинг ривожланиши тезлигини оширди. 
Ҳуқуқ соҳасида технологияларнинг қўлланилишини биз замонавий тилда 
Legal Tech деб номладик. Legal Tech учун бўлган заруратнинг юзага келиши 
ўтган XX асрнинг ўзидаёқ бошланиб кетди. Жуда катта корпорациялар 
ўзларининг юридик хизмат соҳасини такомиллаштиришга ва камроқ харажат 
қилиб, кўпроқ фойда олишга бўлган эҳтиёжи натижасида Legal Tech яратилди. 
Legal tech
– бу касбий юридик фаолият учун ахборот технологиялари 
хизматларига ихтисослашган ва истеъмолчиларга ахборот технологияларидан 
фойдаланган ҳолда юридик хизматлар кўрсатишга ихтисослашган бизнес 
соҳаси бўлиб ҳисобланади. Бизнес соҳаси дейишимизга сабаб шундаки, кўплаб 
ривожланган давлатларда Legal tech хизматлари пуллик ҳисобланади ва бундан 
ўз Legal tech хизматлари дастурларини яратган компаниялар жуда катта 
миқдорда даромад олади. 
Муаммо шундаки, истеъмолчиларга юридик хизмат кўрсатиш қийинлашиб 
кетган ва улар қаерга бориб ўзининг юридик хизматларга бўлган эҳтиёжини 
қондиришни билмай юрган даврда Legal tech пайдо бўлди. 
В.Д. Зоркин ҳуқуқ соҳасида технологияларни қўллаш ҳақида шундай 
деган: “Компьютерлар юридик аҳамиятга эга бўлган бир қатор процедураларни 
бажариши мумкин, шу жумладан, ҳар хил ҳужжатларни тайёрлаш ва юбориш, 
шу боисдан ҳам улар адвокатнинг самарали ёрдамчиси бўлиши мумкин” [7]. 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
331 
Яъни компьютерлар, яъни замонавий технологиялар истеъмолчилар учун 
юридик хизматини кўрсатиши мумкин ва бу уларнинг эҳтиёжини қондириш 
билан бирга, адвокатларнинг ҳам иш ҳажмини бир қанча камайтиради.
Ҳақиқатдан ҳам, ҳуқуқ соҳасида ёрдамчи дастурлар тизимлари йилдан 
йилга тобора кўпроқ функционал бўлиб бормоқда. Шу билан бирга, ҳуқуқ 
технологияси бўлган Legal tech шартнома тузувчи кўринишида ҳам пайдо 
бўлади. Бундай дастурлар орқали ҳуқуқшунос ёрдамисиз истеъмолчининг ўзи 
ҳуқуқий аҳамиятга эга шартномалар тузиш имкониятига эга бўлади. 
Кўпгина ҳуқуқ соҳасидаги олимлар ушбу ҳуқуқ соҳасида технологияларни 
қўллашга бир хил нуқтаи назардан қарашади. Яъни бу ҳолат ҳуқуқшуноснинг 
мунтазам ишини енгиллаштирадиган хизматларни ишлаб чиқишида намоён 
бўлади деган хулосалар мавжуд бўлиб, уларнинг фикрича, сунъий интеллект 
адвокат ёрдамчиси сифатида ҳозирги кунда синовдан ўтказилмоқда. Бошқалар 
бўлса Legal tech ҳуқуқшуносларнинг топадиган даромадини камайтириб 
қўйишига ва оқибатда ишсизликнинг юзага келишига ишонади. 
Бундай ҳуқуқ соҳасида технологияларни қўллаш ҳуқуқшунослар сонининг 
камайишига олиб келиши мумкин, аммо сифатнинг ошишига ва 
истеъмолчиларнинг харажатлари камайишига олиб келишини ҳам ҳисобга 
олиш лозим. Шунингдек, шуни эсдан чиқармаслик лозимки, Legal tech 
ҳуқуқшунос томонидан бажарилиши мумкин бўлган барча ишни амалга ошира 
олмайди. У фақатгина энг осон ва оддий бўлган ҳуқуқий ёрдам ёки хизматни 
кўрсата олиш имкониятига эга, холос. Шундай экан, агар ҳуқуқшунос ўз 
соҳасининг “уста”си бўлса, унга ҳеч қандай ҳуқуқ соҳасида технологияларни 
қўллаш тўсқинлик қилиши мумкин эмас, аксинча унинг фаолиятини 
осонлаштириши ва кўпроқ даромад топишига ёрдам бериши мумкин. 
Айрим ҳуқуқ соҳаси олимлари ҳуқуқда тўлиғи билан технологияларни 
қўллаш керак ва умуман инсон факторини аралаштирмаслик кераклигини 
таъкидлайди. Масалан, А.М. Вашкевичнинг фикрича, қонун устуворлигининг 
муҳим қисмини автоматлаштириш мумкинлигини айтиб ўтган[8]. Яъни у ҳуқуқ 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
332 
соҳасида нормаларни ҳам технологиялар белгилаб бериши керак, деган 
хулосага келган. Ушбу фикрнинг қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини 
технологияларнинг ривожланиши жараёнида келажакда билиб олиш мумкин. 
Ҳозирда дунёнинг ривожланган давлатларида мижозлар учун қулай бўлган 
автоматлаштирилган юридик хизмат кўрсатувчи бир қатор электрон 
платформалар фаолият юритмоқда. Автоматлаштирилган юридик хизматлар 
мижозларга вақт, молиявий ресурсларни иқтисод қилиш, қулай ишлаш 
принциплари билан оммолашиб бормоқда. Одатда унча катта бўлмаган 
ташкилотлар алохида юрист учун маош тўлаш қобилиятига эга бўлмайди. 
Ушбу хизматлар кичик бизнес вакиллари учун жуда долзарб хисобланади. 
Legal tech технологиясини тадқиқ қилиш учун, албатта, биринчи навбатда 
ахборот коммуникация ва технологиялари адабиётларидан кенг фойдаланиш 
зарур ҳисобланади. Ҳозирги кунда бу соҳа бўйича Ўзбекистонда бир нечта 
илмий мақолалар мавжуд бўлиб, аммо кенг қамровли тадқиқот ишлари 
етарлича бўлмаганлиги боис Legal tech тадқиқ қилининиш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади. 
Дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида Legal tech технологиясидан 
мунтазам фойдаланиш истеъмолчиларнинг ҳаётида нормал ҳолатга айланиб 
улгурган ва ҳаттоки, айрим давлатларда ҳуқуқ соҳасида технологиялар қўллаш 
бўйича олий таълим муассасаларида махсус курслар ва факультетлар ташкил 
қилинган. Бундан шуни англаш мумкинки, Legal tech ҳуқуқий хизмат 
кўрсатишда энг қулай замонавий хизматдир. Аммо Ўзбекистонда Legal tech 
соҳаси ҳали алоҳида ўрганилмаган ва Ўзбекистон аҳолисининг ҳуқуқ соҳаси 
истеъмолчилари орасида деярли ўз ўрнига эга эмас.
Ўзбекистонда ҳуқуқ соҳасида технологияларни қўллаш деганда фақатгина 
юридик хизмат доирасини тушунилмайди. Ҳуқуқ соҳасида технологияларни 
қўллаш бу барча ҳуқуқ соҳаси боғлиқлиги мавжуд бўлган соҳа ва хизматларда 
ўз аксини топади. Ўзбекистонда айрим давлат органлари фаолиятида ҳам 
технологияларни қўллаш амалиёти кузатилмоқда. Масалан, давлат хизматлари 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
333 
электрон тарзда амалга оширилиши ҳам мумкин, яъни фуқаро ўз уйидан 
чиқмасдан туриб ҳам давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга. Бу 
эса фуқарога қўшимча қулайликлар яратади ва унинг харажатларини сезиларли 
даражада камайтириши билан бирга бюрократик тўсиқларни ўз ўзидан йўқ 
қилади. 
Шунингдек, охирги йиллар бизга жуда оғир касаллик олиб келган 
бўлишига қарамай давлатимизга ўзининг ижобий таъсирларини ҳам ўтказди, 
десак хато бўлади. Мисол учун, касалликнинг кенг тарқалиб кетишини олдини 
олиш мақсадида кўплаб давлат бошқарув органларининг фаолияти электрон, 
яъни масофавий тарзда олиб борилди. Тўғри, жуда кўп хато ва камчиликлар 
бўлди, аммо, энг асосийси давлатимиз зарурат туғилса электрон тарзда 
ишлашга ўта олишига ишонч ва имконият яратилди. Шуни тан олиш керакки, 
2019 йилда эса биз бундай натижага эришамиз деб ўйламаган ҳам эдик. Ушбу 
соҳанинг амалий аҳамияти ҳам кўплаб иш ҳажмини рақамлаштириш ҳисобига 
қисқартириш, харажатларни камайтириш, тез ва самарали ишлаб натижага 
эришишга қаратилган. 
Шунингдек, биз Ўзбекистонда юридик хизмат доирасида Legal tech 
технологиясини қўллашнинг ёрқин намунаси сифатида 2021 йили апрель ойида 
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан ишга туширилган 
мутлақ бепул бўлган 
www.yurxizmat.uz
 сайтини олишимиз мумкин. Ушбу сайт 
орқали фуқаролар ўзлари учун керакли бўлган шартномалар, даъво яриза, 
илтимоснома ва бошқа турдаги ҳужжатларнинг шаклларини яратиш 
имкониятига эга. Бундай сайт Ўзбекистонда ҳуқуқ соҳасида технологияларни 
қўллашнинг ривожланишини таъминлабгина қолмасдан, фуқаролар учун қулай 
бўлган юридик хизматларни бепул кўрсатилишини таъминлайди. 
Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, Legal tech ўз ривожланишини янада 
жадал давом эттиради. Чунки, у инсоният цивилизацияси ривожланишининг 
умумий вектори билан боғлиқ бўлиб, инсонлар учун фақатгина афзалликлар 
юзага келтирмоқда ва кўплаб давлатлар буни аллақачон тушуниб етди ва 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
334 
амалиётда қўллаб келмоқда. Ўзбекистонда ушбу соҳа ривожланиши секин 
бўлаётган бўлса ҳам, Ўзбекистон замонавий демократик ва фуқаролар ҳаётини 
яҳшилаш учун технологияларни қўллашни афзал билувчи давлат ҳисобланади. 
Шу боисдан ҳам, Legal tech соҳасини кўпроқ тадқиқ қилиш ва тадқиқот асосида 
юзага келган таклифларни амалиётда қўллаш Ўзбекистоннинг ҳуқуқ соҳасида 
яна ҳам ривожланиши учун хизмат қилади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish