Инновацион таълим технологиялари маркази



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/132
Sana23.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#183063
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   132
Bog'liq
Голиш Л В , Файзуллаева Д М Пед тех ни лойихалаштириш ва режалаштириш

ҲИКОЯ, ТУШУНТИРИШ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ЙЎРИҚНОМА БЕРИШ 
 
Ўқув жараёнидаги ўрнига кўра йўриқнома бериш уч турда бўлади: 
1) кириш ёки йўл-йўриқ бериш; 
2) жорий; 
3) якуний. 
Кириш йўриқномасини бериш қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади: 
¾ талабаларга бажарилдаган иш мазмуни, педагогик ўзаро ҳаракатнинг усул, 
восита ва шаклларини, техник ҳужжатлар ва якуний натижага, меҳнат 
маҳсулига бўлган талабларни етказиш; 
Маъруза - давомли вақт ичида ўқитувчи томонидан катта ҳажмдаги 
ўқув материалини монологик баён қилиши. 
Ҳикоя - ҳодиса, воқеа, ҳақиқат тўғрисида ўқитувчини монологик хабар 
бериши одатда у назарий ҳолатларни аниқлаштириш, ўрганаётган материалга 
қизиқишни уйғотиш учун қўлланилади.
Ҳикоя қилишга асосий талаб-материални ҳиссий етказиб бериш, 
санъаткорона, таъсирчан баён қилиш. 
Тушунтириш – баён қилинаётган материални турли ҳолатларини синф 
тахтасига ёзиб тушунтириш, таҳлил қилиш, изоҳ бериш ва исботлаш орқали ўқув 
материалини баён қилиш. 
Йўриқнома бериш – касбий тайёргарликда кенг фойдаланиладиган мустақил 
усул бўлиб, у талабаларга аниқ ҳаракатларнинг вазифаларини, уларни амалга 
ошириш йўлларини, амалий топшириқларни ечиш талабларини, кўникмалардан 
иборат ҳарактлар тартибини, маълум типга хос бўлган вазиятлар тавсифи ва уларни 
амалиётда қўллашни тушунтириш.


48
¾ иш бажариш қоидаси ва изчиллиги ва алоҳида ҳаракатлар, усулларни 
тушунтириш; 
¾ қийинчиликлар, хатоликлар, меҳнат хавфсизлиги тўғрисида огохлантириш. 
Жорий йўриқнома бериш қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади: 
¾ ишни бажаришга қийналаётган талабалар ишини тўғрилаш; 
¾ ҳар бир талаба ишини кузатиш; 
¾ иш турларини бажариш ва иш натижалари вақтидаги мустақилликни ўрнатиш. 
Якуний йўриқнома бериш қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:
¾ жамоавий ва гуруҳли меҳнат натижаларини баҳолаш; 
¾ ўқув – билиш фаолиятнинг мустақиллик даражаси; 
¾ меҳнат ҳаракатларини бажаришдаги алоҳида камчиликларни аниқлаш; 
¾ касбий муҳим сифатлар, кўникма, ўзини тутишнинг одоб – аҳлоқий 
меъёрларини шаклланганлиги; 
¾ баҳолар билан таништириш. 
Йўриқнома бериш шаклига кўра оғзаки, ёзма, кўргазмали ва аралаш бўлиши 
мумкин. Ёзма йўриқнома беришда энг катта самарага эришиш мумкин бўлиб, бунда 
турли йўриқномали, ишлаб чиқаришли, ўқув –ишлаб чиқаришли ва ўқув –услубий 
ҳужжатлардан (йўриқномали, технологик, йўриқномавий – технологик ва 
ҳаракатлар харитаси, ишлар тартиби, қоидаси) фойдаланилади. 
Технологик ва йўриқномавий – технологик хариталар ўқув –ишлаб чиқаришли 
ишларни бажаришда қўлланилади. Улар технологик изчилликдан ташқари, 
технологик талаб, тартиб, умумий ишларни бажариш воситалари, ишларни 
бажариш қоидасининг йўриқномали баёнидан иборат бўлади. 
Ҳаракатлар харитаси ва ишлар тартибидан ёзма йўриқнома бериш: хизмат 
кўрсатиш, носозликларни ташхислаш, мураккаб жиҳозларни созлашни ўргатишда 
фойдаланилади. Улар ишлаб чиқариш фаолиятида бажариладиган турли ишлаб 
чиқаришли кўрсатма ва қоидаларни ўз ичига олади. Иш ўрнида ҳар бир талабани 
ёзма йўриқномадан фойдаланиши энг самарали ҳисобланади. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish