7-МАВЗУ. ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТДА ТИЗИМЛИ ЁНДАШУВ ВА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ МОНИТОРИНГНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Режа.
Инновацион таълим тизимида мониторинг жараёнини ташкил этиш.
7.2.Инновацион таълим тизимида тизимли менежмент ёндошуви
7.3. Таълим сифатига қўйиладиган талаблар ва олий таълим тизимининг сифатига таъсир этувчи омиллар
7.1.Инновацион таълим тизимида мониторинг жараёнини ташкил этиш.
Бугунги кунда сифатли таълим олиш учун кадрлар меҳнат бозорида талабга эга бўлишлари, тез-тез ўзгарувчан бозор шароитида, ташқи омиллар таъсири остида вақт талабларига жавоб бера оладиган, мослашувчан, рақобатбардош бўилиши мумкин. Сифатли таълим хизмати таклиф этувчи, имиджи юқори отмлар, хорижий отмлар бугунги кунда республикамиз таълим хизмати бозорида юқори позисияларни егалламоқда. Хар йили абитурентлар сони ва қабул қилиш баллари бундай отмларга ошиб бормоқда.
Таълим жарани мониторинги- бу мунтазам равишда бу жараёни кузатиш, мунтазам равишда бу жараёни кузатиш, тахлил қилиш ,баҳолаш, истиқболни белгилаш ва натижавий кўрсаткичлар динамикасини баҳолашдир. Таълим сифати мониторингини амалга ошириш учун ахборотни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш, тарқатиш керак. Мантиқий кетма-кетликдаги мониторинг тизими мақсадли равишда таълим муассасасининг ўқув ишлари, маънавий-маърифий, илмий тадқиқот ,иқтисодиёт ва тадбиркорлик буйича фаолиятнинг мазмунан миқдорий даражасини назорат этади, истиқболни белгилайди.
Таълим сифати мониторинги-махсус ташкил этилган мақсадли назорат ва истиқболни белгилашдир. Мавжуд ахборотларни тизимга солиш, махсус тадқиқотлар ўтқазиш ва миқдорини ўлчаш мониторинг усулларига киради. Таълим жараёни сифатини бошқаришнинг самарали тизимини ташкил этиш уч вазифани бажаришни талаб этади. Буни 1-схемада кўришимиз мумкин.
Асосий вазифалар қуйидаги кўрсаткичлардан иборат:
-Меъёрий хужжатларнинг бажарилиш сифатини мунтазам таҳлил(давлат қарорлари, юқори раҳбарият фармойишлари, илмий кенгаш қарорлари);
-таълим жараёнининг ташкил этилиши режалаштирилиши, амалга оширилиши, дарсларни ўқув услубий материаллар билан таъминланганлиги;
-ўқитиш технологиялар сифатини тахлил этиш, замонавий технологияларнинг қўлланилиши, ўқув-методик материаллар, профессор-ўқитувчилар томонидан илғор ўқитиш технологияларини тарқатиш;
-таълим жараёнини кадрлар билан таъминланганлигининг таҳлили, илмий тадқиқот, илмий-услубий ишлар, профессор-ўқитувчилар илмий салоҳияти таҳлили;
-кадрларни жойлаштиришни сифатини таҳлил этиш, ўзлаштириш даражаси(жорий, оралиқ, якуний рейтинг баллари) таҳлили.
Ўқув жараёнини замонавий ташкил этиш, унинг сифатини таъминлашда куйидагилар муҳимдир:
Do'stlaringiz bilan baham: |