7.1-расм. ОТМни тизимли бошқариш модели
Ҳар қандай маҳсулотни ҳаётий даври бўлганидек, таълим хизмати маҳсулоти ИСО 9001:2001 ва ДТС талабларига мос равишда қуйидаги таълим жараёнларни ўзига қамраб олади:
Таълим жараёни фаолиятини режалаштириш;
Ўқув ва ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Ресурсларни сотиб олиш;
Ўқитиш жараёни;
Талабалар ўзлаштириш даражасини ва сифатини назорат этиш.
Ҳозирги сифат менежменти тизимида Total Quality Management (TQM) тўлиқ сифат ётиб, у қуйидаги тамойилларга асосланади:
Истеъмолчиларга йўналтирилганлик, жорий ва истиқболдаги эҳтиёж ва талабларга мослаштириш, бозор шароитидаги тез ўзгарувчан шароитларга жавоб бера оладиган кадрларни тайёрлаш.
Раҳбарнинг лидерлик хусусияти муассаса фаолияти ва мақсадига йўналтирилган ва унинг натижавий кўрсаткичлари самарасига ижобий таъсир этиш керак.
Барча даражадаги ходимларнинг, уларнинг қобилияти иқтидорига қараб ўз фаолиятига тўлиқ жалб этиш, уларнинг ўз ўзини намоён этишга шарт-шароитлар яратиб бериш.
Мавжуд ресурсларни самарали бошқариш ва фаолият жараёнига тизимли ёндошиш.
Менежментга тизимли ёндошиш.
Мунтазам равишда ОТМ фаолиятини такомиллаштириш.
Фактлар, тахлиллар асосида қарор қабул қилиш.
Ўзаро манфаатли хамкорликни ўрнатиш.
Шундай қилиб сифат менежменти тизими халқаро олий таълим тизимида ягона стандартлар билан ишлаш, кадрларни мобиллигини таъминлаш, улар дипломларини конвертирланишини таъминлашга чуқур асос бўлади.
Республика ОТМларида бу тизимни қўллаш, юқори малакали кадрларимизни нафақат ички меҳнат бозорида балки халқаро меҳнат бозорида ҳам талабга эга бўлишини таъминлайди.
ОТМ ички мониторинги назорат жараёни факультетлар, кафедралар факультетнинг тўрта йўналиши бўйича текшириув олиб боради. Бу жараён қуйидаги босқичлардан иборат:
-комиссия таркибини тузиш, раис ва назорат йўналиши бўйича масъуллар;
-комиссия таркиби, текшириув режаси, графикни ректор томомнидан тасдиқлаш;
-текширув режасига кўра комиссиянинг тегишли йўналишлар бўйича наоратини таҳлил этиш;
-текширув натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
-бўлиим раҳбарининг текширув натижалари билан таништиришг;
-университет, институт, факультет илмий кенгашларида комиссия раисларининг ахбороти;
-текширув натижаларида аниқланган камчиликлар бўйича ўтказиладиган характерли чоралари бўйича қарор қабул қилиш.
Университет, институт даражасида факультет ва кафедраларнинг ўқув жараёни сифати, ташкил этилганлиги қуйидаги кўрсаткичлар ва индикаторлар билан текширилади:
-меъёрий хужжатларнинг ҳолати
-ишчи-ўқув режаларининг ҳолати;
-фан бўйича ишчи дастурларнинг сифати;
-профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияьти, савияси, билим даражаси (талабалар сўровномаси асосида текширилади);
-битирувчилар билан ташкилий ишларнинг бажарилиши;
-касбга йўналтириш ишларининг олиб борилиши;
-ўқува фаолиятини ташкил этилганлиги;
-профессор-ўқитувчиларнинг малакавий даражаси;
-ўқув-услубий таъминланганлик;
-аттестацияни ташкил этиш;
-жорий ва якуний назоартни ташкидл этиш;
-оралиқ аттестациясини ташкил этиш;
-талабалар амалиётини ташкил этиш;
-таълим жараёнининг моддий-техник таъминоти;
-таълим жараёнини ахборот компьютер технологиялар билан таъминланганлиги;
-таълим сифатини бошқариш;
-кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш;
-машғулотлар сифатини назорат қилиш.
Барча кўрсаткичларни баҳолаш тизимини ёндошилган таҳлил, унинг ташҳизининг функцияси, хато ва камчиликларни бартараф этш бўўйича чора-тадбирларни барча бошқариш поғоналарида (ректор, проректор, декан, кафедра мудирларини) ўтказилиши таълим сифатини бошқаришда Халқаро Сифат Менежменти стандардларига яқинлашишга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |