Информатика ва ахборот технологиялари”


Хорижий мамлакатлар ҳамда Ўзбекистон миқёсида электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг таҳлили



Download 1,67 Mb.
bet7/21
Sana22.02.2022
Hajmi1,67 Mb.
#86076
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
КЕНЖАБАЕВ А.Т. БИТИРУВ ИШИ

1.3. Хорижий мамлакатлар ҳамда Ўзбекистон миқёсида электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг таҳлили
Электрон таълим (е-Learning) – бу тез ривожланувчи соҳа ҳисобланади, унинг ривожланиши 1980 йиллардан кейинги йиллардан (масофадан ўқитиш ва телевизион курслар шаклида) бошланган. “Электрон таълим” атамаси 1999 йилдан буён мавжуд. Мазкур атама билан бирга “онлайн-таълим” ва “виртуал таълим” атамалари пайдо бўлган.
1 924 йилда, биринчи марта матнли машина ихтиро қилинган. Ушбу қурилма талабаларга ўз-ўзини текшириш имконини беради. Кейин 1954 йилда Гарвард университети профессори Скиннер мактабларга ўз ўқувчиларни ўқитишни бошқариш имконини берадиган “тренажёр” атамасини киритди. 1960 йилда биринчи ўқитувчи компьютер дастури таклиф этилган. Дастлаб у Иллинойс штати университетидаги таълим олувчи талабалар учун ишлаб чиқилган, натижада бутун соҳа мактабларида фойдаланилган.
Кейинги ўн йилликда онлайн-ахборотнинг кўп микдоридан фойдалана олиш ва электрон таълим учун катта имкониятларга эга бўлиш имконини берадиган ўқитишнинг виртуал муҳити ривожлана бошланди.
Электрон таълимнинг бугун ва келажакдаги ўрни ва аҳамиятини унинг дунё саноатидаги ҳажми билан баҳолаш мумкин. Ушбу ҳажм 2000 йили 48 млрд. долларни ташкил қилган бўлса, 2010 йилга келиб 52,6 млрд. долларни ташкил қилди. Прогнозлар бўйича 2015 йили электрон таълим бозорининг ҳажми дунёда 107 млрд. долларга етади, 2025 йилда эса 215 млрд. долларни ташкил қилади (1-расм) [21].

1-расм. Электрон таълим бозорининг бутун дунёдаги ўсиш темплари
Электрон таълим бозорининг энг катта улуши АҚШ ва Европа иттифоқи мамлакатларига тўғри келади (2-расм).

2-расм. Электрон таълим бозорининг айрим регионларга тўғри
келадиган улуши (%)
Шунга қарамай бозорнинг ўсиш фоизи Осиё давлатларига тўғри келиб, у 17,5% ни ташкил қилади (АҚШ ва Ғарбий Европа давлатларида, мос равишда 4,5 ва 5,8%, Шарқий Европада 16,5% ва Лотин Америкасида 14,5%).

3-расм. Электрон таълим бозорининг турли регионлардаги
ўсиши
Ҳозирги замон ривожланишининг юқори темплари билимларни ҳосил қилиш ва узатишнинг тез ва арзон усулларини қўллашни талаб қилади. Электрон таълим ушбу мақсадлар учун энг яхши қурол сифатида қаралиши мумкин. Электрон таълим сифати ва самарадорлиги электрон ресурслари ёрдамида таъминланади.
Дунёда таълим тизимида Жанубий Корея етакчи ўринни эгаллаб, электрон таълим шиддат билан юксалиб бормоқда. Бу фикрлар исботи сифатида “Илмий юксалишни баҳолаш халқаро ташкилоти” (IAEP) 2015 йилда 19 мамлакат талабалари орасидан 18 ёшли ўсмирлар учун эгалланган таълим сифатини ифодаловчи мониторинг тадқиқотларида Жанубий Корея ёшлари биринчи ўринни эгалладилар.
Кореяда 359 та олий ўқув юртлари мавжуд бўлиб уларда 3,3 млн.га яқин талабалар таҳсил олишади. Ушбу олий ўқув юртларининг 222 таси тўрт йиллик коллежлар, 180 таси хусусий таьлим муассасаларидир. Жами мавжуд олий ўқув юртларининг 85 фоизи хусусий таьлим муассасаларидир. Университетларда 78%, касбий мактабларда 96 % талабалар хусусий таьлим муассасаларида ўқишади. Университетларнинг умумий харажатларини 23% давлат томонидан молиялаштирилади. Бошқа ривожланган давлатлар қатори Кореяда ҳам олий таьлим икки босқичда (бакалавриат ва магистратура) олиб борилади.
Япония олий таълим тизими ўз ичига таълим муассасаларининг қуйидаги тўрт турини қамраб олади:
- тўлиқ циклдаги (4 йил) ва тезлашган циклдаги (2 йил) университетлар;
- касб-ҳунар коллежлари;
- махсус тайёргарлик мактаблари (технологик институтлар);
- дипломдан кейинги таълим мактаблари (магистратура).
Мутахассислар япон таълим тизимини натижаси сифатида мамлакатни юқори малакали кадрлар тайёрланаётганлигида ва фан-техника ютуқларининг шиддат билан амалиётга тадбиқ этилаётганлиги билан изоҳлайдилар [24].
AҚШда олий таълим 4 асосий босқичда амалга оширилади: кичик мутахассис; бакалавр; магистр; доктор.
Биринчи босқич гарчи AҚШ олий таълим босқичи деб юритилсада, уларни вазифасига кўра биздаги махсус ўрта ўқув юртларига тенглаштириш мумкин. Бу босқич 2 йиллик коллеж шаклида амалга оширилиб, битирувчиларнинг учдан икки қисми 4 йиллик коллежларнинг 3 курсига қабул қилинадилар. Қолган бир қисми эса кичик мутахассис гувоҳномасини олади. Икки йиллик коллежларнинг 87% давлат ихтиёрида, қолган 13% эса хусусийдир[20-23].
Ривожланган мамлакатларнинг таълим тизимидаги асосий йўналишлардан бири бу – очиқ таълим ресурсларидан ўқув жараёнида кенг кўламда фойдаланиш ва уларни тадбиқ этиш ҳисобланади. Очиқ таълим курслари учун электрон таълим ресурлар манба ҳисобланади.
Бугунги кунда дунёдаги онлайн-таълим соҳасининг сўзсиз лидери - Америка Қўшма Штатлари ҳисобланади. Айнан Америкада илк бор ахборот коммуникацион технологияларнинг таълим бозоридаги улкан имкониятлари англаб етилди. 2000 йилдаёқ АҚШ конгрессида махсус комиссия томонидан қилинган маърузада шундай дейилган эди: «Интернет, эҳтимол, инсоният тарихини ўзгартириб юборувчи энг кучли технологиядир. Комиссиянинг фикрича, Америка тарихининг буюк бўҳронлари давридаги, масалан космосни забт этиш ва Ойга йўлдош ва ракета учиришдаги мусобақалар кўламига мос келувчи миллий мобилизация даркордир» [19]. Babson Survey Research Group маълумотларига кўра 2017 йил куз фаслига келиб АҚШнинг олий ўқув муассасаларидаги онлайн-ўқишга 6,7 млн. талабалар жалб этилган эдики, бу жами талабаларнинг 30,2% ни ташкил қилди. 2011 йилга нисбатан бу ўсиш 570 000 талабани ташкил қилган бўлса, 2003 йилга нисбатан 3,4 млн. талабани ташкил қилди [21].
Ambient Insight аналитик фирмасининг таҳлилига кўра 2017 йилда АҚШда e-learning курслари бозори 24,2 млрд. долларга етиши мумкин. Ушбу таълим шаклини оммавийлашиши кўпроқ хусусий олий ўқув юртлари ҳисобига тўғри келади, аммо АҚШнинг етакчи университетлари, масалан Стенфорд университети илмий унвонларни, Гарвард университети қошидаги мактаблар (Harvard Extension School, Harvard Summer School), Пенсильвания университети биомедицина, информатика, компьютер фанлари ва бошқалар бўйича магистр даражасини тўлиқ онлайн усулда олиш имкониятларини беришди [21].
Шу билан бирга АҚШ ва Европа иттифоқининг кўплаб етакчи университетлари оммавий очиқ онлайн-курсларини (massive open online course - MOOC) очишга катта сармоялар ажратмоқдалар. Булардан энг машҳури 2011 йилда очилган Coursera лойиҳаси бўлиб, у АҚШдаги учта катта университетнинг ресурсларини ўз ичига олади. Coursera субтитрли видео маърузаларни, маъруза конспектларининг матнини, уй вазифалари, тестлар ва якуний имтиҳонларни ўз ичига оладиган тўлиқ курсларни таклиф қилади. Курсни тугатган эшитувчига махсус сертификат юборилади. 2013 йилнинг бошидаёқ ушбу порталда 196 мамлакатдан 2,3 млн. фойдаланувчи қайд қилинган эди [19].
Охирги бир неча йилларда электрон таълимда янги – оммавий очиқ онлайн курсларини (инглиз тилидан Massive Open Online Courses, MOOC) яратиш тенденцияси пайдо бўлди. Ушбу онлайн курслар сифатли таълимдан инсоннинг яшаш жойидан ва унинг мақомидан қатъи назар оммавий фойдалана олиш концепциясига мувофиқ юзага келди. MOOC интернетдан – очиқ фойдалана олишда тингловчиларнинг йирик масштабли интерактив иштирокига тузилган курсдан иборат.
Очиқ таълим ресурслари (Open Educational Resources, OER) термини ЮНЕСКО томонидан 2002 йилда ташкиллаштирилган ҳалқаро форумида киритилган бўлиб, “Очиқ таълим ресурслари – таълимий ва илмий ресурс бўлиб, очиқ, эркин ва бепул фойдаланиш ва 3-шахслар томонидан модификациялаш хуқуқини берувчи ресурслардир”.

4-расм. Мassive Open Online Courses – умумий очиқ онлайн курсларнинг ривожланиши

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish