8-расм. www.edu.uz сайтидаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази ҳақида маълумот
Ушбу марказнинг тузилмасида ахборот-таълим ресурсларини ривождантириш бўлими хам шакллантирилган. Аммо бугунги кунда электрон таълим русерсларини яратиш ва тадбиқ этиш масаласини тизимли равишга қўйиш булимдаги 2 штат ажратилган мутахассисликларга қийинлик бўлади деб ҳисоблаймиз.
9-расм. Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказининг тузилмаси
Миллий очиқ таълим ресурслар оператори одатда хукумат даражасида ишлашади. Миллий очиқ таълим операторлари ўзларининг яратган ахборот муҳити очиқ таълим ресурсларини мактаб, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигида яратилади.
Бунга мисол сифатида Ўзбекистон республикасида Ziyonet миллий ахборот таълим порталини (Ziyonet.uz) келтириш мумкин.
Хусусан, Тошкент ахборот технологиялари университетининг виртуал таълим муҳити - etuit.uz, ТАТУ физика кафедраси m.estudy.uz (бу ерда Moodle тизимига қўшимча плагин яратилган бўлиб, бу плагин ўқув контентларни махсус алгоритм асосида ўқувчининг бошланғич ва жорий билим даражасидан келиб чиққан ҳолда ўқувчининг шахсий ўқув траекториясини шакллантириб бериш имкониятига эга), Ўзбекистон Миллий университетининг “Очиқ ўқув-ахборот марказида”, Ҳалқ таълим вазирлиги қошидаги “Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази”- http://moodle.uzedu.uz/, Тошкент Турин Политехника университетида - moodle.polito.uz ва бошқа муассасаларда кенг фойдаланиб келинмоқда [12, 17].
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунини бажариш мақсадида Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қатор меъёрий ҳужжатлар ва дастурлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинган эди, шунингдек ахборот тармоғини шакллантириш, ахборот ресурсларини яратиш ва ахборот коммуникацион технологияларни таълим жараёнида қўллаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.
Барча олий ўқув юртлари ягона корпоратив тармоққа бирлаштирилган. www.edu.uz, www.markaz.uz веб-сайтлари ишга туширилган. Интернет тармоғининг миллий сегментида ахборот ресурсларни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофик, барча ўқув юртлари веб-сайтлари www.edu.uz ахборот-таълим порталига бирлаштирилган. Бундан ташкари, ўкув юртларининг ўқув кулланма ва маъруза матнлари «Ziyо» электрон-таълим базасида жойлаштирилган, «ZiyoNET» ахборот-таълим тармоғининг ресурслари яратилган, ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндалари ҳаёти ва ижодига бағишланган www.literature.uz веб-сайти ишга туширилган, маколалар тўплами, ўқув қўлланмалар ва E-collector рефератлар ҳамда олтита тилга мўлжалланган — www.multilex.edu.uz он-лайн луғат яратилди [16, 19].
Ўқув жараёнини бошкаришни компьютерлаштириш, таълим жараёнига масофавий ўқитишни жорий этиш, талабалар ва ўқитувчиларнинг мустакил ўқишини таъминлаш мақсадида Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети (ТДПУ) қошида www.pedagog.uz ахборот-таълим портали яратилди. Мазкyp порталнинг масофавий ўқитиш бўлимида ўрганилаётган фанлар бўйича тест вазифалари ва виртуал лаборатория стендлари жойлаштирилган. Университет буйича 250 компютерни бирлаштирган "ТДПУ-ИНТРАНЕТ» тармоғи фаолият юритади.
2015 йилнинг охирига келиб, олий ўқув юртларида яратилган 1500 дан зиёд электрон ўқув қўлланма рўйхатга олинган, ўқитиладиган предметлар аксарияти бўйича маърузаларнинг электрон матнларидан олий ўқув юртлари ахборот-ресурс марказларида фойдаланиш мумкин.
ZiyoNET таълим тармоғи ресурс марказининг бўлинмаси томонидан «ZiyoNET» порталининг «Библиотека» бўлимида 6000 дан зиёд ахборот-таълим ресурслари жойлаштирилган. Барча ресурс марказларида ахборот ва компютерларни зарарли дастурлардан ҳ имоялаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилди. Бунинг учун доимий тарзда янгиланиб турадиган махсус вирусларга қарши дастурлар қўлланилади [19].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги 381-сон фармонига мувофик олий ўқув юртлари бошида ахборот-ресурс марказлари ташкил этилмокда, бу эса кадрларни тайёрлаш жараёнига ижобий таъсир кўрсатмокда. Ахборот-ресурс марказлардаги компютерларнинг умумий сони 1600 зиёдни ташкил этади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг барча ўқув юртлари орасида бюджет маблағлари хисобига тайёрланган 307 ўқув қўлланмаларнинг электрон версиялари таркатилган. Ишлар таълим жараёнида ахборот- коммуникация технологияларини қўллаш бўйича ўрта махсус ўқув юртлари ўқитувчиларининг кўникмаларини ошириш буйича тасдикланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |