Информатика ва ахборот технологиялари”



Download 1,67 Mb.
bet18/21
Sana22.02.2022
Hajmi1,67 Mb.
#86076
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
КЕНЖАБАЕВ А.Т. БИТИРУВ ИШИ

ТАКЛИФЛАР

1.Республикамиздаги таянч олий таълим муассасаларида ихтисосликларга оид электрон таълим ресурслари бўйича талаблар, мезонлар, фойдаланиш йўриқномаси, ресурслар катологини яратиш ва ягона контентлар базасини шакллантириш.


2.Олий таълим муассасаларида электрон таълим ресурсларини яратиш ва тадбиқ этиш бўйича бўлим ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Бунда бўлимга қуйидаги мутахассисларни жалб қилиш лозим бўлади: сценарий яратувчи; дастурчи; дизайнер; экспертлар; амалда синаб кўриш ва фильтрлаш бўйича мутахассислар.

    1. 3. Олий таълим муассасаларида электрон таълим ресурсларини кенг кўламда сифатли жорий этиш имкониятини берувчи техник ва технологик шарт-шароитлар яратилиши: юқори оператив хотирага эга бўлган кўп ядроли микропроцессорли катта ҳажмдаги қаттиқ дискка эга замонавий сервер, кенг қамровли радиусга эга Wi-Fi зоналари ташкил қилиш, узлуксиз электр таъминоти ускуналари UPS, замонавий техник воситалар ва дастурий таъминотлар, техника ва ахборот хавфсизлиги ҳамда муаллифлик ҳуқуқлари таъминланиши.

  1. Хар бир фан бўйича семестр ўқув курсига мўлжалланган ЭТР-контейнер яратиш лозим:

    • маъруза ЭТР, вебинарлар, ҳар бири битта машғулотга мувофиқ келадиган фрагментлардан таркиб топган маърузалар видеоёзувлари;

    • анъанавий машғулот ўрнини босадиган ёки уни тўлдирадиган амалий, лаборатория ишлари ЭТР;

    • синов, имтиҳон, коллоквиум, тест ва х.к. ЭТР.

  1. Янги истиқболларни ҳисобга олган ҳолда ўқитувчилар учун мотивацион рағбатларни ишлаб чиқиш: молиявий мотивацион таркибий қисмдан ташқари ўқитувчиларнинг илмий ва методик жиҳатдан ривожланиш принципларини коррекциялаш; ўқитувчи ўсишининг мавжуд тизими электрон нашрлар соҳасидаги эълон қилинган ишлар, шунингдек, ЭТР ишлаб чиқиш соҳасидаги ютуқларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши.

  2. Таълим сифатини таъминлашда ахборот коммуникация технологияларидан кенг кўламда фойдаланиш мақсадида Республикадаги мавжуд педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг ўқув режасига “Электрон таълим ресурсларини яратиш ва тадбиқ этиш” предметини киритиш.

  3. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бўйича ташкил қилган тармоқ марказларида электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишга доир предметлар бўйича амалий машғулотлар соатлари ҳажмини ошириш.

  4. Олий таълим муассасалари педагоглари учун тизимли равишда ўқув жараёни учун замонавий дастурий таъминотлар асосида электрон таълим ресурслари яратиш бўйича видеоконференция, семинар-тренинглар ташкил этиб бориш.

  5. Таълим тизимида узлуксизликни таъминлаш мақсадида интернет тармоғида электрон таълим ресурслари ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш миллий ягона ойнасини ташкил этиш.

  6. Яратиладиган электрон таълим ресурсларига қўйиладиган ягона талаб ва мезонларни ишлаб чиқиш ва мониторингини олиб бориш.

  7. Ишлаб чиқиладиган электрон таълим ресурслари ўзбек тилининг лотин имлосида бўлишини таъминлаган ҳолда шарқона қадриятлар ва миллийлигимизга мос жиҳатларни акс эттириш: реклама ва маънавиятимизга зид бўлган таъсирлардан ҳимояланиш, миллий интерфейс дизайни, буюк аждодларнинг доно ҳикматлари, руҳий-маънавий таъсирли, руҳий камолотга етакловчи, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган, миллий ўзликни англатувчи тасвир ва лавҳалар.

  8. Хорижий ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасалари педагог кадрларини таълим сифатини таъминлашга бевосита асос бўладиган педагогик маҳоратини шакллантиришни ахборот коммуникация технологиялари ёрдамида амалга ошириш: сайт яратиш, электрон педагогик маҳорат мактабини ташкил этиш, педагогик маҳорат таълим ресурсларини яратиш, педагогик маҳоратни мукаммал эгаллаган профессор-ўқитувчиларнинг дарс лавҳаларини намойиш қилиш.

  9. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун яратилган электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш бўйича ўқув семинарларини ташкиллаштириш. Натижада олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари электрон таълим ресурслари бўйича маълумотга эга бўлишади ва ўқув жараёнига қўллаш малакасига эга бўлишади.

  10. Профессор-ўқитувчиларни ахборот-комуникацион технология-ларидан самарали фойдаланишларини кучайтириш. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари талабаларга билим бериш жараёнида MOODLE LMS-таълимни бошқариш тизими имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида электрон таълим ресурсларини қўллашни билиши талаб қилиниши керак, чунки талабаларнинг билим олишга интилиши кўп жиҳатдан профессор-ўқитувчининг компетентлигига боғлиқ.

  11. Олий таълим муассасалари ўқув жараёнига электрон таълим ресурсларини жорий қилиш орқали талабаларга берилаётган таълимнинг сифатини оширишга имкон яратилади. Ўқув жараёнида яратилган электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш талабаларни мустақил таълим олиш имкониятларини кенгайтиради.



Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish