Информатика ва ахборот технологиялари”


Таълимда рақамли технологияларни қўллаш амалиёти



Download 1,67 Mb.
bet6/21
Sana22.02.2022
Hajmi1,67 Mb.
#86076
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
КЕНЖАБАЕВ А.Т. БИТИРУВ ИШИ

1.2. Таълимда рақамли технологияларни қўллаш амалиёти
Мамлакатимиз Президентининг яқинда қабул қилинган мурожаати нафақат парламентга балки жамиятимизнинг барча қатламларига мансуб бўлган фукороларга нисбатан мурожаат сифатида англанилиб, барча сохалардаги кўйилган вазифаларни уз вактида сифатли ва самарали ечиш, жамиятимиз аъзоларидан бир бутун жипс булиб харакат килишни такозо килади. Йилимизни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланиши янги Ўзбекистонни ривожланишидаги илк инкилобий даврни бошланиши деб хисобласак айни муддао булади. Президентимизнинг нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак булиб, илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади деб донишмандларча айтган сузларини тасдиги сифатида илму маърифатга таргиб килувчи мукаддас китобимиз Куръонда, “Илм” сузи 900 га якин уринда турли хилдаги маъноларда келиб, унинг илк оятида хам “Укинг”, “Укинг” деб илму маърифатга таргиб килинади. Шунинг учун Президентимиз Уз мурожаатида бекорга “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” деб кайд килиб утмади.
Хозирда тараққий этган давлатлар каторига кушилишимиз учун аввало юксак замонавий ахборот-коммуникация, интернет хамда рақамли технологиялар сохасидаги билимларни чукур эгаллаш оркали юксалишнинг энг қисқа йўлидан боришимиз керак. Бунинг учун жамиятимизнинг барча катламларида юксак илгор технологияларни куллаш борасидаги саводхонликни узлуксиз равишда ошириб боришимиз зарур. Илму маърифатнинг натижадорлик курсаткичларига бевосита таъсир килувчи куп сонли технологиялардан асосийси ракамли иктисодиёт технологиялари хисобланади. Хозирги кунда кискача ракамли иктисодиёт деб аталмокда. Хуш ракамли иктисодиёт узи нима, анъанавий иқтисодиётдан фарқи нимада, канака белгилари хамда кулайликлари бор ва уни ривожлантириш бизга нима беради деган саволларга жавоб топиш керак булади.
1995 йилда Массачусет университетининг информатика сохасидаги олими Николас Негропонте «рақамли иқтисодиёт» атамасини амалиётга киритиб, уни атомлар харакатидан битлар харакатига утиш метафораси шаклида ифодалайди.
Айни пайтда ушбу атамани бутун дунёдаги сиёсатчилар, иқтисодчилар, журналистлар, бизнесменлар қўллаб келмоқдалар. Хамда 2016 йилга келиб Бутунжаҳон банки дунё буйича рақамли иқтисодиёт холати ҳақидаги хисоботни жахон оммасига такдим килиб, «Рақамли дивидендлар» номли уз маърузаси билан чикиш килди. Аслини олганда «рақамли иқтисодиёт»га асосий пойдеворни математика фанига “0” рақамини киргизган Ал-Хоразмий бобомиз асос солиб, айни пайтдаги мавжуд замонавий компьютерлар, ахборот-коммуникация хамда юкори технологияларнинг бобоколони деб хисоблашимиз керак. Рақамли иқтисодиёт атамасининг илмий адабиётларда шу кунгача 10 дан ортик талкини булган холда, хозиргача фанда яхлит бир атама сифатида кайд этилмаган. Ушбу талкинларнинг асосийлари куйидагилар хисобланади: Ракамли иктисодиёт бу-
реал борликни тулдирувчи виртуал мухит;
рақамли технологияларга асосланган иктисодий ишлаб чикариш;
интернет технологияларига асосланган иктисодиёт;
янги иқтисодиёт;
веб-иқтисодиёт;
ахборотларни кайта ишлаш саклаш узатиш борасидаги янги усуллар генерациясига хамда ракамли компьютер технологияларига асосланган иктисодиёт;
нолдан бошлаб яратилиши лозим бўлган қандайдир бошқача иқтисодиёт эмас. Бу янги технологиялар, платформалар ва бизнес моделлари яратиш ва уларни кундалик ҳаётга жорий этиш орқали мавжуд иқтисодиётни янгича тизимга кўчириш деганидир.
Юкоридаги барча атамаларни инобатга олиб, синтез килган холда бу иктисодиётга куйидагича таъриф беришни таклиф киламиз. Рақамли иқтисодиёт - бу сиёсий-иқтисодий, илмий-ижтимоий, маданий ва маърифий муносабатлардаги алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш ёрдамида амалга оширувчи янги тизим хисобланади. Ракамли иктисодиётнинг асосий белгилари юқори даражада автоматлаштирилганлик, электрон ҳужжат алмашинувининг сифатли амалга оширишнинг мавжудлиги, бухгалтерлик, аудиторлик ва бошқарув тизимларининг узаро электрон интеграциялашуви, маълумотларнинг электрон базалари, CRM (мижозлар билан ўзаро муносабат тизими) мавжудлиги, турли хилдаги корпоратив тармоқлардан иборат булиб, кулайликларига эса хар хил туловлар учун харажатларнинг камайиши (масалан, банкка бориш учун йўлкира ва бошқа ресурслар тежалади), Товарлар ва хизматлар ҳақида жуда кўп оператив маълумотларга эга булиб, уларни жаҳон бозорига олиб чиқиш имкониятлари кенгайишларини киритишимиз мумкин.
Рақамли иқтисодиётнинг анъанавий иқтисодиётдан фарқи нимадалигига изох берайлик. Масалан, харидорга кандайдир махсулот ёки хизмат тури керак. Уни бозорга тушиб ўзи бевосита танласа ва нақд пулга сотиб олса, бу анъанавий иқтисод. Интернет тармогидаги бирор бир электрон савдо майдончасидан ёки телеграммдаги бирон савдо боти орқали ўзига маъқул товарни танлаб, товар эгасига пулни электрон тўлов тизими орқали тўлаш ва товарни етказиб бериш хизмати орқали олиш – рақамли иқтисодиёт дейилади. Бу масалани энг содда маиший мисол орқали тушунтиришдир. Аслида, ҳаммамиз аллақачон рақамли иқтисодиёт ичидамиз, унинг қулайликларидан фойдаланиб келмокдамиз. Масалан, ойликларимиз пластик карталарга тушади, электрон тўловлар ёрдамида коммунал хизматлар, телефон, интернет ва бошқа маҳсулот ва хизматларга тўлов қиламиз, электрон тарзда солиқ декларацияси хамда хисоботини топширамиз, картадан картага пул утказамиз, уйимизга ёки ишхонамизга таом буюртма қиламиз ва ҳоказо. Кейинги йилларда интернетга кириш ва ундан фойдаланиш буйича шахар ва кишлок уртасидаги тафовут йуколб бормокда. Мобиль интернет тобора ривожланмокда.
Рақамли технологияларга асосланган платформаларнинг ривожланиш борасидаги хорижий тажриба сифатида «Алибаба» электрон савдо тизимига эга бўлган Хитой компаниясини келтириб ўтиш мумкин. Ундан фойдаланиш амалиёти шуни кўрсатмокдаки, маълумотлар тўплаш жараёнида иқтисодиётнинг турли секторларига экспансия учун ўта рақобатли устунликлар яратилади. «Алибаба» бу – оддийгина рақамли платформа эмас, балки платформалар экотизимидан иборат булган замонавий бошкарув тизимидир. Бундан ташкари бутун дунёдаги китоб савдосига ва кутубхоналарга хизмат килувчи “Амазон” ракамли порталини, 1000 дан ортик турдаги масофавий таълимни куллаб-кувватловчи оммавий онлайн очик курсларини, миллиондан ортик муаллифлик курсларини мисол келтирсак булади. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш келажакда бизга нима беради?
Рақамли иқтисодиёт инсонларнинг турмуш даражасини сезиларли даражада ошириб, мамлакат миллий хавфсизлиги хамда мустакиллигини таъминловчи асосий индикатор курсаткичлардан бири хисобланади. Давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилаш оркали рақамли иқтисодиёт коррупция ва «қора яширин иқтисодиёт»нинг асосий кушандасидир. Чунки, рақамлар ҳамма нарсани муҳрлайди, хотирада сақлайди, керак пайтда маълумотларни тез тақдим этади. Бундай шароитда бирон маълумотни яшириш, яширин битимлар тузиш, у ёки бу фаолият ҳақида тўлиқ ахборот бермасликнинг иложи йўқ, компьютер ҳаммасини намоён қилиб қўяди. Маълумотлар кўплиги ва тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл бермайди, чунки тизимни алдаш имконсиз. Натижада «ифлос пулларни» ювиш, маблағларни ўғирлаш, самарасиз ва мақсадсиз сарфлаш, ошириб ё яшириб кўрсатиш имкони қолмайди. Бу эса иқтисодиётга легал маблағлар оқимини оширади, солиқлар ўз вақтида ва тўғри тўланади, бюджет тақсимоти очиқ бўлади, ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағлар ўғирланмайди, мактаблар, касалхоналар, йўлларга ажратилган пуллар тўлиқ етиб боради ва ҳоказо. Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради. Шу билан бирга, мени жуда қаттиқ ташвишга соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупция балосини йўқотишда ҳам улар самарали воситадир. Буни барчамиз теран англаб олишимиз даркор деган Президентимизнинг сузлари бунгга яккол мисол була олади. Бугунги кунда республикамизда рақамли иқтисодиёт ахволи қай даражада? Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда фойдаланувчилар озиқ-овқат маҳсулотларига буюртма бериш учун ракамли технологиялардан фаол фойдаланмоқдалар. Шунингдек, турли интернет дўконлар, электрон тўлов тизимлари ҳам фаол ривожланиб бормоқда. Фуқароларимиз электрон битимларни рақамли технологиялар ёрдамида амалга оширишга тула ишонаяптилар. Фақат ҳозирги кунгача фойдаланувчилар катта харажатлар талаб қилмайдиган кичик битимларни амалга оширмоқдалар, ўртача харид ҳажмини оширишга эса унчалик тайёр эмаслар. Эндиги масала ўртача ва йирик иқтисодий битимлар ва молиявий операцияларни рақамли технологиялар орқали амалга оширишни ривожлантиришдан иборат булади. Рақамли иқтисодиётнинг монетар сиёсат борасида ўз валютаси (криптовалюта, биткоин), пул сақлайдиган кармони (блокчейн), ҳисоблаш усуллари (майнинг) каби атамалари мавжуд булиб, булар устида батафсил тухталиш алохида мавзу хисобланади. Мурожаатда Президентимиз ушбу сохага хам алохида тухталиб: “Афсуски, банк тизими рақамли технологияларни қўллаш, янги банк маҳсулотларини жорий этиш ва дастурий таъминотлар бўйича замон талабларидан 10-15 йил орқада қолмоқда. Банкларда ахборот технологияларини кенг татбиқ этиш орқали уларнинг дастурий таъминотини тубдан янгилаш лозим. Шу йил 1 июлга қадар “кредит тарихи” ахборот тизимини тўлиқ ишга тушириш зарур”лигини уктириб утди. Рақамли технологияларни иқтисодиётга тула жорий килиш натижасида корхонолардаги мехнат унумдорлигини 40% га усиши жахон экспертлари томонидан ижобий равишда бахоланмокда. Рақамли иқтисодиётда яширин иқтисодиёт ва қора бозорга ўрин йўқ.
Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолини сифатли уяли алоқа, кенг полосали Интернетдан фойдаланиш имкони билан таъминлаш; соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, таълим, коммунал хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларида замонавий ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларини жорий этиш, шунингдек «ақлли» ва «хавфсиз» шаҳар ва кишлоклар хамда минтақаларни ташкил этиш; рақамли иқтисодиёт соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек замонавий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш; «интеллектуал ҳукумат» тамойиллари асосида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада кенгайтириш чора-тадбирларини огишмай амалга ошириш бугунги кунимизнинг асосий долзарб вазифаларидан хисобланади.
Ракамли иктисоднинг янги куринишдаги хозирги замонавий турларидан яна бири бу нейрон технологияларидир. Бу технологиялар ёрдамида алгоритмлаш оркали нафакат инсон мияси бажарадиган ишларни амалга оширувчи интеллектуал тизимлар яратилиб, балки келажакда инсон аклий фаолияти потенциалини ривожлантиришга хизмат киладиган механизмлар ишлаб чикарилиши кутилмокда. Бу эса уз навбатида инсоннинг когнитив фаолиятига ижобий таъсир килиб, уни мехнат кобилиятини оширади хамда турли хилдаги стресс холатларини олдини олишга хизмат килади. Тиббиётда ракамли технологияларнинг кулланиши натижасида буюк кашфиётлар амалга оширилмокда. Бугунги кунда генларни тахрирловчи халкаро CRISPR/Cas, номли ракамли тизим мавжуд булиб, у усимликлар ва хайвонлар ген инженериясида муваффакиятли кулланилиб келинмокда. Тизим ёрдамида кишлок хужалиги зкинларининг янги турларини, хайвонлар ва баликларнинг янги тур хамда наслларини яратиш ишлари иктисодиётга юкори самаралар бермокда. Бу технологиялар келажакда турли хилдаги вирусли онкологик ва наслдан-наслга утувчи кассалликларни даволашда кул келади. “Микрочипдаги инсон аъзоси” ракамли технологияси келажакда турли сабаблар билан уз танаси аъзоларидан жудо булган мусибатзадаларга ёрдамчи сифатида улкан кувонч хиссини тугдирувчи технологиялардир (organ-on-a-chip) [Wyss Institute, 2018].
2030-йилгача ахборот-коммуникация ва интернет технологияларига асосланган ракамли иктисодиёт улушини мамлакат ЯИМда хозирги 2% дан 10% кутариш келажакдаги стратегик вазифаларимиздан бири хисобланади. Бунинг асосида ишлаб чиқилаётган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастуридаги куйилган муаммоларни тезлик билан амалиётга татбик килиш ечими ётади. Фикримизча якин келажакда “Рақамли Ўзбекистон” тугрисидаги Конунини кабул килиниши, рақамли иқтисодиётга фаол ўтишнинг келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимизни самарали бажарилишига тулаконли хизмат килиб, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича туб бурилишга конуний асос бўларди.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish