“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил
1
www.iqtisodiyot.uz
О. Саттаров, и.ф.н., доц.,
Ю. Абдуллаева, талаба, ТМИ
ИНФЛЯЦИЯНИ ТАРГЕТЛАШ СИЁСАТИ, ҲАМДА УНИ
ЖАҲОН АМАЛИЁТИДА НАМОЁН БЎЛИШИ
В статье указанно положительное стороны таргетирования инфляции,
его преимущества и недостатки. Отмечено влияние таргетирования на
уровень инфляции на примере развитых и развивающихся стран и внесены
предложения о применении данного опыта в нашей экономике.
In the article explained the main features of inflation targeting. Influence of this
module to the rates of inflation in different countries is shown by the graphs. Also
scientific conclusion and new proposals are given by using practices of developed
and developing countries.
Калит сўзлар:
кредит, инфляция, дефляция, таргетлаш, банк, заҳира,
метод.
Жаҳон амалиёти мамлакатда олиб борилаётган пул – кредит сиёсатининг
кўп қиррали бўлмаслиги бир қанча кутилмаган салбий оқибатларга ҳам олиб
келиши мумкинлигидан далолат беради. Кўплаб ривожланган мамлакатлар
тажрибасида ҳам йўл қўйилган хатоликлардан бири сифатида уларнинг пул –
кредит сиёсатларини кўп ҳолларда фақатгина инфляция суръатларини
туширишга қаратилганлигида кўришимиз мумкин. Дарҳақиқат,
ушбу тарзда
олиб борилган сиёсат ўз самарасини бериши ўларо, мамлакатда дефляция
олатини юзага келтира бошлади. 2003 йил май ойида “Япония молиячилар ва
иқтисодчилар жамияти”да сўзга чиқган АҚШ
Федерал Захира Тизими раиси
Б.Бернанке ўз нутқида дефляциянинг ўткир фазасини бошдан кечираётган
мамлакатлар учун пул – кредит сиёсатининг миқдорий йўналишларини
(инфляцияни таргетрлаш ёки нархларни миқдорий аниқлаш) қанчалар
муҳимлигини таъкидлаб ўтган эди. 1990 йиллар бошларига келиб инфляцияни
барқарорлаштиришнинг анъанавий методлари, шу қатори пул агрегатларини
таргетлаш методи ҳам глобаллашув шароитида, шунингдек молия соҳасида ҳам
ўзининг кам самаралилигини кўрсатди. Мамлакатлар
секин-аста инфляцияни
таргетлаш сиёсатига ўта бошладилар. 1990 йил Янги Зеландия Захира Банки
(ЯЗЗБ) илк бор инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллашни бошлаганини
расман эълон қилди. Инфляцияни таргетрлаш сиёсатига ўтишнинг
белгиси
сифатида ҳукуматни ёки Марказий банкнинг келажакда инфляцияни ёки
нархларнинг ўсишини бир маромда ушлаб турилишини эълон қилишини
кузатиш мумкин. Шунингдек, инфляцияни таргетлашда нархларни “қотириб
қўйиш” эмас, балки уларни бир маромда ўсишини таъминлаш назарда
тутилади. Агар инфляцияни таргетлаш сиёсатини нархларни “қотириб қўювчи”
ёки унинг “темир қолипи” сифатида қабул қилсак, бу аввало, мамлакатда зарур
бўлмаган ҳолларда ҳам қаттиқ пул – кредит сиёсатини
олиб боришга мажбур
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил
2
www.iqtisodiyot.uz
қилади. Бу эса ўз ўзидан иқтисодиётнинг барча секторига занжирсимон салбий
таъсирини кўрсатиши мумкин.
Гленн Рудебуш ва Карл Уолш берган таърифга кўра, инфляцияни
таргетлаш – бу оммага эълон қилинган инфляция мақсадли кўрсаткичларига
эришиш борасида Марказий банк томонидан олиб бориладиган пул – кредит
сиёсати доирасида қарор қабул қилиш учун лозим бўлган моделдир.[4] Бу
Марказий банк томонидан инфляция мақсадли кўрсаткичларига
эришиш учун
қабул қилинадиган, пул – кредит органлари уни назорат қилишга масъул бўлган
операсцион инструментдир.
Инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллаган мамлакатларнинг мақсади бир
бўлишига қарамасдан амалиётда уларни қўллашга мажбур қилган сабаблар бир-
биридан кескин фарқ қилишини кўришимиз мумкин. Масалан, Германияда
инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтишнинг сабаби бўлиб, қатъий белгиланган
валюта курсидан воз кечиш сиёсати ҳизмат қилган бўлса, Канада учун эса ушбу
ҳолат пул массасини таргетлаш сиёсатини қўллашдаги омадсизликлар туфайли
инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллаш жорий қилинган. Буюк Британиянинг
инфляцияни таргетлаш сиёсатига ўтишига туртки бўлган асосий сабаблардан
бири бу пул массасини таргетлашдаги омадсизликлар, ҳамда “евро зонаси”даги
иштироки мажбур қилган. Инфляцияни таргетлаш сиёсатини қўллаганда,
инфляция даражасининг энг мақбул даражаси сифатида 3% ва ундан кам бўлган
суръатлар кўрсатилади. Лекин, шундай бўлсада бу кўрсаткич
нол даражага
тушмаслиги керак. Чунки, инфляцияни нол даражада ушлаб турилиши
мамлакатда дефляция олатини келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфни
кучайтиради.