Inflyatsiyani targetirlash siyosati, hamda uni jahon amaliyotida namoyon bo`lishi



Download 395,36 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana13.05.2022
Hajmi395,36 Kb.
#602755
1   2   3   4   5
Bog'liq
18 O Sattarov

стриcт таргетинг
) деганда инфляцияни мақсадли 
кўрсаткичларини ани, яъни қатъий белгилаб олиш тушунилади. Бунда пул – 
кредит сиёсатининг энг асосий ва аниқ мақсади мана шу белгиланган миқдорий 
кўрсаткичларга эришиш ҳҳисобланади. “Эгилувчан таргетлаш” (
Флехибле 
таргетинг
) да эса миқдорий йўналиш маълум чегаралар оралиғида 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
ҳаракатланади. Бу ўз ўрнида қанча юмшоқ мажбурият ҳҳисобланади. 
Инфляцион таргетлаш режимини классификастия қилиш борасида ХВФ 
иқтисодчилари Алина Карар ва Марк Стоунларнинг берган таърифлари 
инфляцияни таргетлаш режимига янада аниқлик киритади. Уларнинг 
классификастиясига кўра инфляцияни таргетлаш учга бўлинади: [6] 

Тўлиқ инфляцияни таргетлаш режими 
(фулл-фледгед инфлатион 
таргетинг)

Эклектик инфляцияни таргетлаш режими (
еcлеcтиcинфлатион 
таргетинг


Енгиллаштирилган инфляцияни таргетлаш режими (
инфлатион 
таргетинг лигт

Тўлиқ инфляцияни таргетлашни қўллайдиган мамлакатларда бозор 
иштирокчилари унга жуда ишонч билдирадилар. Инфляция даражалари аниқ 
белгиланади ва унга қатъий амал қилинади. Натижада Марказий банк ҳам 
қўйилган мақсадга эришиш борасида жуда катта масъулиятга эга бўлади ва уни 
амалга оширади. Тўлиқ инфляцияни таргетлаш режимини илк бор Янги 
Зеландия қўллай бошлаган. Бугунги кунга келиб эса, тўлиқ инфляцияни 
таргетлаш режимини фақатгина Бразилия, Канада, Чехия, Норвегия, Польша, 
Швеция, Буюк Британия, Жанубий Африка каби давлатлар қўллашади. 
Инфляцияни таргетлаш қонунларига биноан тўлиқ инфляцияни таргетлаш 
режимида мақсадли йўналиш оралиғи жуда ҳам тор бўлиб, бу кўрсаткич 0-3% 
оралиғида деб белгиланган.
Эклектик инфляцияни таргетлаш режими инфляцияни маълум даражада 
паст суръатларда ушлаб туришга имкон беради. Лекин, эклектик инфляцияни 
таргетлаш режимида мақсадли даражага эришиш борасидаги аниқлик тўли 
инфляцияни таргетлаш режимига қараганда пастроқ бўлади. Эклектик 
инфляцияни таргетлаш режимини кўпроқ юқори молиявий барқарорликга эга 
бўлган мамлакатларда қўллаш мумкин. Бу эса ўз ўрнида бошқа иқтисодий 
ўсиш, тўлов баланси, бандлик каби макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳам 
барқарор ушлаб туришга ёрдам беради. Эклектик инфляцияни таргетлаш 
режимини 20 дан ошиқ мамлакатлар амалиётда қўлламода, улар қаторига 
Индонезия, Руминия, Сингапур, Словакия, Швейтсария, Япония ва бошалар.
Йенгиллаштирилган инфляцияни таргетлаш режими ўтиш режими 
сифатида ам ўлланилади. Кўп олларда инфляцияни таргетлаш режиминнг бу 
тури ривожланаётган мамлакатларда тузилмавий иқтисодий ислоҳотлар 
даврида қўлланилади. Енгиллаштирилган инфляцияни таргетлаш режимининг 
афзаллиги шундаки, белгиланган мақсадли йўналиш оралиғи жуда ҳам кенг 
бўлади ва унга эришиш мажбурий ҳисобланмайди. Марказий банк томонидан 
унга эришиш борасидаги сиёсати анқилиги жуда ҳам паст бўлади, шунингдек, 
унга бўлган ишонч даражаси ҳам паст бўлади. 
Назарий жиҳатдан ёндашганда инфляцияни таргетлаш режимини пул – 
кредит сиёсати доирасида қарор қабул қилиш борасида қўлланиладиган модел 
сифатида таърифлаш мақул бўлди. Инфляцион мақсадга эришиш Марказий 
банк пул – кредит сиёсатининг қонунларига биноан иш юритади. Ушбу қонун 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
ўзида ўзига хос формулани акс эттиради, яъни пул – кредит сиёсати 
индтрументи (фоиз ставкаси ёки пул агрегати) баъзан ЯИМ ГЭПини ҳисобга 
олган ҳолда инфляцияни ўзгаришига жавоб қайтаради. Энг машҳур қонунлар 
қаторига “Тейлор қонуни” ва “Хендерсон-МакКиббин қонуни” киради. Ушбу 
қонунлар инструментлари бўлиб, фоиз ставкаси ҳизмат қилади. Шунингдек, 
“МакКаллама қонуни” ҳам мавжуд бўлиб, унинг инструменти пул базаси 
ҳисобланади. Инфляция башоратлари мақсадли кўрсаткичдан оғишни 
бошлаганда Марказий банк ҳам фоиз ставкаларини ўзгартира бошлайди. 
Бундай пул – кредит сиёсатининг қонунияти Г. Рудебуш ва Л.Свенссон 
томонидан “Инфляцион башорат асосидаги қонунияти” деб ном олган.[5] Шу 
каби қонуният ўз аксини Янги Зеландия, Канада ва Буюк Британия каби 
мамлакатларда топган.
Инфляцияни таргетлаш аналитик модел орқали изоҳланади ва ўзида 
иккита таркибий қисмни ифодалайди. Биринчи таркибий қисм – бу мамлакат 
иқтисодиётини қандай ҳаракат қилаётгани ва унга пул – кредит сиёсати қандай 
таъсир қилишини кўрсатиб беради. Иккинчи таркибий қисм Марказий 
банкнинг сўнги масадларини акс эттиради (мақсадли функция). Иқтисод 
субмоделига кўра Марказий банк ЯИМга ўз таъсирини ўтказа олади, яъни пул – 
кредит сиёсати инструментларининг ўзгартирилиши (масалан, қайта молиялаш 
ставкасининг ўзгариши) маълум муддатлардан сўнг ЯИМга таъсир кўрсата 
бошлайди. ЯИМнинг ўзгариши эса, ўз ўрнида инфляцияга таъсир кўрсатади. 
Шундай қилиб, фоиз ставкаларининг ўзгариши ялпи талаб ва ялпи таклифни 
ўзгартира қолади ва маълум муддатдан сўнг инфляциянинг ўзгаришига олиб 
келади. Ушбу ўтган маълум муддат пул – кредти сиёсатининг “назорат 
горизонти” ёки “назорат муддати” деб номланади. “Назорат горизонти” модели 
экзоген ўзгарувчи сифатида намоён бўлади. Амалиётда “Назорат муддати” 
модели 1-2 йилни ташкил илади.
Аналитик моделнинг иккинчи таркибий қисми Марказий банкнинг мақсадли 
фукнциясидир. У икки йўналишга эга. Биринчидан, Марказий банк инфляцияни 
белгиланган маълум даража атрофида барқарорлаштиришга ҳаракат қилади. 
Иккинчидан, Марказий банк иқтисодий ўсишни ҳам белгиланган энг максимал 
ўсиш кўрсаткичида атрофида барқарорлаштириши ҳам мумкин. Инфляцияни 
таргетлаш “қатъий режим”дан “эгилувчан режим”га ўтиб ўзгариб туриши ҳам 
мумкин.
Оддий аналитик моделга асосланиб, Марказий банк маълум ҳатти-
ҳаракатларга асосланади. Фоиз сатвкаси шундай даражада белгиланадики, 
инфляцион ГЭП ва ЯИМ ГЭП даражалари иложи борича кам бўлиши лозим. 
Шунингдек, мақсадли функцияга мос равишда жамият йўотишлари хам 
минималлаштирилади. Фоиз ставкаларининг ўзгариши маълум муддатдан сўнг 
инфляцияга таъсир кўрсатар экан, Марказий банк инфляцияни башорат 
қилишни ҳам инобатга олиши лозим. Марказий банк фоиз ставкаларини 
шундай даражада белгилайдики, инфляцияни башорат қилинган даражалари 
мақсадли даражаларга яқинроқ бўлиши лозим. Бу нарса ўз ўрнида ЯИМ учун 
ҳам қўлланилади. Инфляцияни башорат илиш пул – кредит сиёсатининг орқали 
мақсади сифатида қаралиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2014 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
инфляцияни таргетлаш эмас, балки инфляцион башоратни таргетлаш ҳақида 
гапирилади.
Марказий банк томонидан ўрнатиладиган фоиз ставкалари инфляция ва 
ЯИМдан функция сифатида қаралади. Шунинг учун ҳам фоиз ставкасини 
ўрнатиш жараёнини Марказий банкнинг 

Download 395,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish