“Ҳиндистон – Марказий Осиё” саммити томонлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари равнақининг янги



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/34
Sana02.03.2022
Hajmi3,53 Mb.
#477906
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Янги Ўзбекистон №20

“Бир кун келиб одамлар 
телефонда суҳбатдошларининг 
суратини кўриб гаплашадиган 
бўлади”, деган эди машҳур 
олим, телефон ихтирочиси 
Александр Белл. 1906 йилда 
айтилган бу фикрга ўша давр 
нуқтаи назаридан ишониш 
мушкул эди. Чунки ўша 
пайтда илм-фан бугунги 
кундагидек ривожланмаган. 
Лекин бу башорат шунчаки 
гап бўлиб қолмади, аксинча, 
XXI асрга келиб ҳаётда 
тўлиқ ўз ифодасини топди. 
Смартфонлар воситасида бир-
бирининг тасвирини кўриб 
гаплашиш бугунги замон 
одамлари учун оддий ҳолга 
айланди. 
ЗАМОН ШИДДАТИГА МОС ИЛ¡ОР ИЛМ ДАРГО²И
амалга ошириш, ёшларни дастурий маҳ
-
сулотлар ишлаб чиқаришга кенг жалб қи
-
лиш, қобилиятли ёшларни тарбиялашда 
муҳим аҳамият касб этади. 
Ўтган йили Тошкент вилояти Юқори 
Чирчиқ туманининг Янгибозор шаҳарча
-
сида иш бошлаган “Astrum” IT aкадемияси 
ҳам ана шундай мақсадларга хизмат қи
-
лиши билан аҳамиятли. Президентимиз 
2021 йил 16 октябрда Тошкент вилоятига 
сафари чоғида бу ерда яратилган ша
-
роитларни кўздан кечириб, академияда 
ўқиш истагида бўлган ёшлар билан суҳ
-
батлашганди. 
— Агар замонга муносиб бўламан, ўз 
ишимни топаман, яхши яшайман деса
-
ларингиз, шу соҳани ўрганинг. Келажакка 
инвестициянгиз — шу. Ҳам билим олиб, 
ҳам амалда татбиқ қилиб, оилангиз, эл-
юртимизга кўмакдош бўласизлар, деб 
ишонаман, — деган эди Президентимиз. 
Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга 
шу ерда ёшлар учун коворкинг марказ, 
турар жой барпо этиш бўйича кўрсатма 
берганди. 
— Биз учун ёшлар сиёсати — биринчи 
ўринда. Бу ерда иқтидорли, билимли бо
-
лалар ўқийди. Уларга замонавий, эркин 
шароит яратиш керак. Уйи ҳам, овқатла
-
ниши ҳам, спорти ҳам, дам олиши ҳам шу 
ерда бўлиши зарур. Давлат ташкилотла
-
ри, саноат корхоналарининг буюртмала
-
рини шакллантириб, бу мутахассисларни 
иш билан таъминлаш муҳим, — деган эди 
давлатимиз раҳбари ўша учрашувда. 
Тўрт гектардан ортиқ майдонда жой
-
лашган академияда барча қулайликлар 
яратилган. Икки қаватли бино замона
-
вий жиҳозланган, 1000 дан ортиқ замо
-
навий компьютер билан таъминланган. 
Академияда коворкинг зоналар, кутуб
-
хона, спорт мажмуалари — футбол ва 
баскетбол майдончалари, амфитеатр, 
концерт ва кино заллари мавжуд. Тез 
орада академия ҳудудида ётоқхона 
ҳам барпо этилиши кўзда тутилган. Та
-
лабаларни уйига олиб бориш ва улар
-
ни ўқишга олиб келиш учун махсус ав
-
тобуслар ажратилган. 
“Astrum” IT академияси таълим ва 
ишлаб чиқаришни қамраб олган кластер 
бўлиши кўзда тутилган. Мазкур академия 
ёшларни бугунги кунда талаб жуда юқо
-
ри бўлган соҳа — IT йўналишида мала
-
кали мутахассислар қилиб етиштириш 
мақсадида ташкил этилди. Ёшлар аввал 
дастурлашни ўрганиб, кейин шу соҳада 
ишлайди. 
“Astrum” IT QWASAR платформаси 
орқали таълим берувчи дунёдаги энг 
йирик академиялардан бири саналади. 
Бу ерда таълим тизими икки босқичдан 
иборат. Preseason — таълимнинг бирин
-
чи босқичи бўлиб, у бир ой давом этади. 
Мазкур муддат ичида талабалар синов 
муддатини ўтайди ва махсус платформа 
орқали дастурлаш асосларини ўргана
-
ди. Ўқишнинг асосий босқичида таҳсил 
олишни истаган талабгорлар бу вақт 
ичида ахборот технологиялари бўйича 
сунъий интеллект берган дарс ва топ
-
шириқларни бажариб, кўрсаткичларни 
қайд этиб боради. Камида 75 фоизлик 
кўрсаткични қайд этганлар иккинчи бос
-
қичда ўқиш имкониятини қўлга кирита
-
ди. Асосий курс 12 ойга мўлжалланган, 
лекин бу нисбий муддат бўлиб, ўқувчи
-
нинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, 
6 ойдан 12 ойгача давом этиши мумкин. 
Яъни, асосий курсни қанча муддатда 
якунлаш талабанинг ўзига боғлиқ. Ушбу 
босқичда йўналиш танланади ва дас
-
турлаш бўйича асосий курс бошланади. 
Бугунги кунда академияда 4 та асо
-
сий йўналиш — Data Science, Frontend, 
Backend, Software Engineering мавжуд. 
Компьютер дастурлари асосан инглиз 
тилида бўлгани учун ўқитувчилар акаде
-
мияда талабаларга инглиз тили бўйича 
машғулотлар олиб боради. У ерда 16 ёш
-
дан 36 ёшгача бўлган йигит ва қизлар таҳ
-
сил олиши мумкин. Фақат улар мактабни 
тамомлаган бўлиши керак. 
Академияда таҳсил олишни иш ёки 
ўқиш билан уйғунлаштириш имконияти 
ҳам мавжуд, сабаби, кампус ҳар куни 
24 соат давомида ишлайди. Универ
-
ситет талабалари ҳам ўзларига қулай 
вақтда келиб, бемалол IT соҳасини ўр
-
ганиши мумкин. 
— “Astrum” IT академиясида барча 
дарслар сунъий интеллектга асослан
-
ган: компьютерларга ўрнатилган махсус 
платформа талабаларга етарли дара
-
жада билим беради, — дейди академия 
маркетинг бўлими директори Абдула
-
зизбек Шарипов. — Компьютерларга 
ўрнатилган платформа орқали доимий 
равишда масалалар бериб борилади, 
талабалар уларни ечиш ва доимий ра
-
вишда ўз устида ишлаш орқали IT соҳа
-
сини ўрганади. Демоқчимизки, ўқитув
-
чилар, мутахассислар дарс бермайди. 
Фақат мураббийлар — менторлар тала
-
баларга платформа билан ишлаш бўйи
-
ча йўл-йўриқ бериб боради, тушунмаган 
жиҳатларини тушунтиради, уларни йў
-
налтириб туради, холос. Мақсад — та
-
лабалар мустақил равишда ўз устида 
доимий ишлаб, изланиб, ижодкорлик 
ва яратувчанлик қобилиятини юзага 
чиқаришига имкон яратиш. Бунинг учун 
сунъий интеллект томонидан берила
-
диган вазифалар, масалалар уларнинг 
ана шу қобилиятини рўёбга чиқаришга 
кенг йўл очади. 
Шуни айтиш лозимки, мантиқий 
фикрлаши кучли, математика фанини 
яхши ўзлаштирган, инглиз тилидан ту
-
шунчага эга бўлганлар ушбу академия
-
га ўқишга кириш учун юқори имконият
-
га эга бўлади. 
Ўтган йил ноябрь ойида 380 нафар 
ёш бир ойлик ўқув курсига қабул қилин
-
ди. Уларнинг 200 нафари имтиҳонлар
-
дан муваффақиятли ўтиб, бир йиллик 
ўқиш имкониятини қўлга киритди. Яқин
-
да яна 450 нафар ёш академиянинг би
-
ринчи босқичида ўқишни бошлади. 
— Мактабда ўқиб юрган пайтимдаёқ 
ахборот технологияларига жуда қизиқар
-
дим, — дейди академия талабаси Асад
-
бек Исмоилов. — Ана шу қизиқишим мени 
янги фаолият бошлаган “Astrum” IT ака
-
демиясига чорлади. Бир ойлик ўқишда 
ўзимнинг билим ва мантиқий кўникмала
-
римга таяниб, юз фоизлик натижа билан 
академиянинг асосий босқичида ўқишга 
қабул қилиндим. Бу ерда бизнинг билим 
олишимиз учун барча шароит яратилган. 
Компьютерларда ўрнатилган платфор
-
мада сунъий интеллект орқали IT бўйича 
замонавий билим оляпмиз. Компьютер 
учун дастурлар яратишни ҳам ўрганяпмиз. 
Келажакда ўз устимда ишлаб, барча соҳа
-
лар учун керакли янги дастурлар ишлаб 
чиқмоқчиман. 
Бир йиллик ўқишни тамомлаган би
-
тирувчиларга АҚШдаги “Кремний водий
-
си”нинг халқаро сертификати (“QWASAR 
Silicon Valley”) берилади. Маълумки, 
“Кремний водийси” Калифорния (АҚШ) 
штатидаги Сан-Франциско шаҳрининг 
жануби-ғарбий қисмида жойлашган инно
-
вациялар маркази. Бу — компьютерлар 
ва унинг таркибий қисмлари, микропро
-
цессорлар ҳамда дастурий таъминотлар, 
мобиль алоқа қурилмалари, биотехноло
-
гиялар ишлаб чиқариладиган юқори тех
-
нологик компаниялар зич жойлашган ҳу
-
дуд. Дунёдаги бошқа мамлакатларда ҳам 
бир қатор бошқа инновацион кластерлар 
яратилган бўлса-да, АҚШнинг “Кремний 
водийси” шундай турдаги марказлар етак
-
чиси бўлиб қолмоқда. 
Шундай экан, “Кремний водийси”нинг 
халқаро сертификати бу академия бити
-
рувчиларига дастурий таъминот ишлаб 
чиқарадиган исталган нуфузли хорижий 
компанияда ишлаш имкониятини беради. 
Албатта, бунда талабаларнинг салоҳияти 
ҳам ҳисобга олинади. Академия жаҳон
-
нинг кўплаб компаниялари билан кели
-
шув-меморандумлар имзолаган. Ҳозир
-
да битирувчиларни ишга олишга тайёр 
бўлган қатор компаниялар мавжуд бўлиб, 
уларда 700 та бўш иш ўрни шаклланти
-
рилган. Келгусида бу кўрсаткични янада 
ошириш мақсад қилинган. 
Сўнгги сўз ўрнида “аструм” сўзига эъ
-
тиборингизни қаратмоқчимиз. “Astrum” 
қадимги лотин тилида “юлдуз” деган маъ
-
нони англатади. Модомики шундай экан, 
мазкур академия ўз номига муносиб тарз
-
да талабаларнинг ахборот технология
-
лари илмини пухта ўзлаштириб, юксак 
чўққиларни забт этишида йўлчи юлдуз, 
ёритгувчи машъала бўлишига ишонамиз.
Шаҳзод ҒАФФОРОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири
Мамлакатимизда кардиореабилита
-
ция тизими йўлга қўйилмагани натижаси
-
да юрак-қон томир касалликлари туфай
-
ли ногиронлик кўрсаткичи йилдан-йилга 
кўпайиб боряпти. 2018 йилда 78,2 минг, 
2019 йилда 82,4 минг, 2020 йил 86,5 минг 
фуқарога ногиронлик белгиланган.
Юқори технологик тиббий хизмат сони 
ошган бўлса ҳам, бу борада атиги 10-30 
ЮРАКЛАР 
ДАРДИНИ ТИНГЛАБ... 
Барча оилавий 
шифокор пунктлари 
ва поликлиникаларда 
шифокоролди кўрик 
хоналарини ташкил 
қилиш ҳамда 15 минг 
нафар ҳамширани махсус 
курсларда ўқитиш 
кўзда тутилмоқда. 
Улар юрак-қон томир 
касалликларини эрта 
аниқлаш ва асоратларининг 
олдини олиш бўйича 
қисқа курсларда таҳсил 
олади. Ҳамширалар 
бирламчи билимга эга 
бўлиши, касалликка мойил 
шахслар билан индивидуал 
ишлаб, уларда муқаррар 
инфаркт, инсульт, қон 
босимининг ошиши каби 
хасталикларнинг олдини 
олишга эришиши талаб 
этилмоқда.
Хуршид ФОЗИЛОВ,
Республика 
ихтисослаштирилган 
кардиология илмий-амалий 
тиббиёт маркази директори,
Олий Мажлис Сенати аъзоси
фоиз аҳолининг эҳтиёжи қопланяпти. 
Артериал гипертониянинг мақсадли кўр
-
саткичларига бор-йўғи 10 фоиз бемор
-
ларда эришиляпти. Юрак бўлмачалари 
ҳилпирашининг тромбоэмболик асорат
-
лари натижасида ривожланаётган ише
-
мик инсульт сони юқори даражада сақла
-
ниб қолмоқда.
Президентимизнинг шу йил 26 январ
-
даги “Юрак-қон томир касалликларининг 
олдини олиш ва даволаш сифатини оши
-
риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қа
-
рори ана шу муаммоларга ечим бўлади. 
Қолаверса, бу ҳужжат давлатимиз раҳба
-
рининг аҳоли саломатлигига қаратаётган 
эътибори, юртимизда олиб борилаётган 
барча ислоҳотлар замирида инсон қадр-
қиммати мужассамлигининг исботидир.
Мазкур қарорга биноан, соғлиқни сақ
-
лаш тизимининг бирламчи бўғинида кар
-
диология хизмати имкониятлари бутун
-
лай ўзгартирилади. Жумладан, бирламчи 
тиббиёт муассасалари томонидан дав
-
рий тиббий кўрик йўлга қўйилади ҳамда 
соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қили
-
нади. Эҳтиёжманд аҳоли қатлами зарур 
дори воситалари билан бепул таъминла
-
нади. Ҳудудларда кўрсатилаётган юқори 
технологик, каминвазив кардиологик ҳам
-
да кардиожарроҳлик тиббий хизматлари 
кўлами оширилади. Бирламчи бўғиндаги 
мутахассисларнинг касбий кўникмала
-
рини ривожлантириш ва салоҳиятини 
ошириш, соҳада илм-фанни ривожланти
-
риш, юрак-қон томир касалликлари бўл
-
ган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш 
тизимини рақамлаштириш каби муҳим 
чора-тадбирлар кардиология хизматида 
аҳолини қийнаб келаётган муаммолар
-
нинг барҳам топишига хизмат қилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
-
нинг протоколига асосланган юрак-қон 
томир касалликлари хавф-стратифика
-
циясини баҳолаш учун мобиль илова 
яратилиши бирламчи тизимдаги оила
-
вий шифокор ва ҳамширалар ишини ен
-
гиллаштиради. Мурожаатчи фуқаронинг 
саломатлиги тўғрисидаги барча кўрсат
-
кичлар иловага киритилганидан кейин 
автоматик тарзда хавф гуруҳи аниқлана
-
ди. Масалан, бемор паст, ўрта ёки юқори 
хавф гуруҳида бўлиши мумкин. Шунга қа
-
раб ҳар бир фуқаро учун индивидуал соғ
-
ломлаштириш дастури яратилади. Унинг 
қачон ва неча марта шифокор кўригига 
бориши, таҳлил намунаси топшириши, 
қандай овқатланиши кераклиги, стацио
-
нар даволанишига зарурат бор-йўқлиги, 
жисмоний фаоллиги, дори-дармонга эҳ
-
тиёжи билан боғлиқ саволларга жавоб 
топишда илованинг аҳамияти катта.
Қарорда Республика ихтисослаш
-
тирилган кардиология илмий-амалий 
тиббиёт марказининг ҳудудий филиал
-
ларида кардиология йўналишида юқо
-
ри технологик жарроҳлик амалиётлари 
турини босқичма-босқич 15 дан 35 гача 
ошириш назарда тутилган. Келгусида 
марказда қилинаётган барча мураккаб 
жарроҳлик амалиёти ҳудудларнинг ўзида 
амалга оширилади. Тошкент, Фарғона, 
Бухоро вилоятларидаги филиалларда ко
-
ронарография, стентлаш амалиёти йўлга 
қўйилади. Бу, ўз навбатида, аҳолининг 
ушбу операциялар учун пойтахтга ёки чет 
мамлакатларга даво излаб бориши, ово
-
рагарчилигига барҳам беради.
Туман, шаҳар шифохоналарини 
4 турдаги кардиология ускуналари би
-
лан жиҳозлаш ҳисобига кўрсатиладиган 
хизмат турларининг 15 тага етказилиши 
эхокардиограф ёрдамида касалликни 
30 дан зиёд параметр бўйича аниқлаш 
имконини беради. Авваллари беморлар 
бу масалада ҳам марказга мурожаат қи
-
лишга мажбур бўларди. Энди беморлар 
туман, шаҳар тиббиёт бирлашмасида 
стационар шароитда даволаниши мум
-
кин. Энди ҳар хил аритмияларни ҳам 
ҳудудларда даволаш имконияти пайдо 
бўлади. Олдин бу амалиётлар учун бе
-
мор Тошкентга келар ёки малакали ши
-
фокорларимизни вилоятларга жўнатиш
-
га мажбур бўлардик.
Қарорда яна бир муҳим масала кўзда 
тутилган. Унга кўра, йилига бир марта 
18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг 
саломатлик профили баҳоланади. Бу, 
биринчи навбатда, саратон ва қон-то
-
мир касалликларини барвақт аниқлашга 
хизмат қилади. Хавф омилларини аниқ
-
лаб, уларни бартараф этганимиз юрак-
қон томир касалликларининг ривожла
-
нишини тўхтатади ёки секинлаштиради. 
Шунингдек, кўп тармоқли марказий по
-
ликлиникалардаги профилактика мак
-
табларига беморлар таклиф қилиниб, 
уларга касаллиги тўғрисида тўлиқ маъ
-
лумот берилади. Хасталикнинг олдини 
олиш, унинг белгилари, ривожланиш 
даражасини аниқлаш, беморни бун
-
дан хабардор этиш ва профилактика 
чораларини кўришга чақириш мақсад 
қилинган. Бемор қандай овқатланиши 
кераклиги, жисмоний фаоллигининг 
даражаси, дориларни қай тартибда қа
-
бул қилиши ҳам мана шу профилактика 
мактабларида ўргатилади.
Барча оилавий шифокор пунктлари 
ва поликлиникаларда шифокоролди кў
-
рик хоналарини ташкил қилиш ҳамда 15 
минг нафар ҳамширани махсус курсларда 
ўқитиш кўзда тутилмоқда. Улар юрак-қон 
томир касалликларини эрта аниқлаш ва 
асоратларининг олдини олиш бўйича қис
-
қа курсларда таҳсил олади. Ҳамширалар 
бирламчи билимга эга бўлиши, касалликка 
мойил шахслар билан индивидуал ишлаб, 
уларда муқаррар инфаркт, инсульт, қон 
босимининг ошиши каби хасталикларнинг 
олдини олишга эришиши талаб этилмоқда.
Юқоридаги барча чора-тадбирлар 
юрак-қон томир касалликларининг олдини 
олишга ва юзага келиши мумкин бўлган 
асоратлар кўрсаткичини кескин камайти
-
ришга хизмат қилади. Беморларнинг ово
-
рагарчилиги кескин камаяди. Улар учун 
барча тиббий текширувлардан туман ша
-
роитида ўтиш имконияти кенгаяди.
ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ 
ШУ ЙИЛ 26 ЯНВАРДАГИ 
“ЮРАК-ҚОН ТОМИР 
КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ 
ОЛДИНИ ОЛИШ 
ВА ДАВОЛАШ 
СИФАТИНИ ОШИРИШ 
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ 
ТЎҒРИСИДА”ГИ 
ҚАРОРИ АНА ШУ 
МУАММОЛАРГА ЕЧИМ 
БЎЛАДИ. ҚОЛАВЕРСА, БУ 
ҲУЖЖАТ ДАВЛАТИМИЗ 
РАҲБАРИНИНГ АҲОЛИ 
САЛОМАТЛИГИГА 
ҚАРАТАЁТГАН ЭЪТИБОРИ, 
ЮРТИМИЗДА ОЛИБ 
БОРИЛАЁТГАН БАРЧА 
ИСЛОҲОТЛАР ЗАМИРИДА 
ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИ 
МУЖАССАМЛИГИНИНГ 
ИСБОТИДИР.


Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish