12
Ўчоқлар ёки қуритгичлар (шкафли, туннелли)да иссиқ ҳаво ёрдамида
сунъий қуритишнинг эски усуллари қимматли озуқа моддалари (масалан,
витаминлар) узоқ вақт иссиқлик таъсир қилиши оқибатида аҳамиятли даражада
йўқотилишига олиб келиши мумкин. Иситиш муддати қисқарадиган
– сочиладиган ва ёйиладиган (тасмали), шунингдек, кўпикли қуритиш (суюқ ва
бўтқасимон маҳсулотлар учун қўлланилади) нисбатан тараққийлашган
усуллардир. Гигиена нуқтаи назаридан сунъий қуритишнинг оптимал танлови
қуруқ маҳсулотнинг озуқавий қиймати ва органолептик кўрсаткичлари нисбатан
камроқ пасайиши билан боғлиқдир. Ушбу нуқтаи назардан олганда, сочиладиган
қуритиш тасмали ва оқимли қуритишларга нисбатан афзалроқдир.
Маҳсулотларни
қуритишда
вакуумдан
фойдаланиш
унинг
ҳароратини
пасайтириш, юқори таъм сифатини максимал даражада сақлаб
қолиш ва витаминлар йўқотилишини қисқартиришга имкон яратади.
Қуритишнинг нисбатан мукаммал кўриниши сублимацион (лиофил)
қуритишдир. Уцшбу жараён боришида буғнинг қолдиқ босими паст бўлган (100
Н/м, яъни 1 мм.сим.уст. атрофида) камерада юқори частотали токлар таъсири
остида музлатилган маҳсулотдаги сув буғлантириб юборилади.
Ушбу тартиб
маҳсулотнинг озуқавий қиймати максимал даражада сақланишини таъминлайди.
Консервалашнинг физикавий усулларидан яна бири
маҳсулотларга
ионловчи нурланиш, асосан, радиоактив изотоплар билан ишлов бериш
дир.
Ионловчи радиация ёрдамида консервалашнинг учта тартиби ажратилади: тўлиқ
стерилизация – радаппертизация (доза – 1 ... 2,5 Мрад), юмшоқ стерилизация –
радуризация (доза – 0,5 ... 0,8 Мрад) ва пастеризация (доза 0,3 ... 0,5 Мрад).
Ионловчи нурланиш билан консервалашнинг
асосий камчиликлари
қуйидагилардир:
1) ишлаб чиқариш жараёнининг ишчилар учун хавфлилиги;
2) юқори қувватли ички таъсир ҳисобига озуқа хом-ашёсининг табиий
композицион тузилиши бузилиши (антигенлик хоссасига эга бўлган оқсиллар,
деполимерланган
углеводлар, ёғ кислоталари изомерлари пайдо бўлиши
эҳтимоли билан) маҳсулотнинг озуқавий қийматини ўзгартириши;
3) таркибий қисм, яъни ингредиентлар (аминокислоталар, ёғ кислоталари)
парчаланиши ҳисобига маҳсулотнинг органолептик хоссалари ўзгариши;
4) токсик ва потенциал канцероген моддалар (оксидлар, эркин радикаллар,
кетонлар, альдегидлар) йиғилиши.
Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра ионловчи нурлантириш
ёрдамида консервалаш озиқ-овқат саноатида кенг қўлланилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: