Иминова Дилобархон Якубовна



Download 0,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/11
Sana17.07.2022
Hajmi0,91 Mb.
#811120
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
услубий кулланма концервалаш Имимнова




Андижон шаҳар
5-умумтаълим мактаби
Техналогия фани ўқитувчиси
Иминова Дилобархон Якубовна
нинг
уй шароитида
“КОНЦЕРВАЛАШ” мавзусида
услубий қўлланмаси
 
 



Ушбу қўлланма Андижон вилояти ХТХМО ва ҚТ 
институти ва Андижон шаҳар халқ таълими бўлими 
услубчилари томонидан ўқитувчиларга қўлланилишда 
тавсия этилди ва _____.______.2022 кундаги № _______ 
сонли йиғилишда тасдиқланди.
 
 
 
 
Аннотация
: ушбу тавсия орқали ўқувчи ёшларни хаётга, 
турмушга, ўз ўзини банд қилишга тайёрлашдир. Хусусан 
шахсий гигиена масаласига алохида эътибор берилган. 
Калит сўзлар: фаоллаштириш,хотирани 
кучайтириш,гигиена, маҳсулот, кўл мехнати,бошқариш, 
 



ЮҚОРИ СИНФЛАРДА ТЕХНАЛОГИЯ ФАНИДАН (ҚИЗЛАР) КОНЦЕРВАЛАШ 
ДАРСИНИНГ ТУШУНТИРИШДА МЕТОДИК ТАВСИЯ
 
Иминова Дилобархон Якубовна
Андижон шаҳар
5-
умумий
ўрта
таълим
мактабининг
Техналогия фани
ўқитувчиси
КОНСЕРВАЛАНГАН МАҲСУЛОТЛАР
 
 
Консервалар (лотинча “conservo”сўзидан олинган бўлиб, “сақлайман” 
маъносини билдиради ) – бу ўсимлик ёки ҳайвонлардан олинган, махсус ишлов 
берилган ва узоқ вақт сақлаш учун яроқли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидир. 
Консерваланган маҳсулотларни кенг ишлаб чиқариш ва фойдаланиш аҳолини 
турли-туман ассортиментдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, сабзавотлар
мевалар ва тар мевалар билан таъминлашда мавсумий тебранишлар ва географик 
фарқларни тўғрилаш учун имкон беради.
Консервалаганда маҳсулотнинг озуқавий қиймати сақланиб қолади, 
калориялилиги пасаймайди, минерал моддалари ва бошқа муҳим таркибий 
қисмлари таркиби ўзгармайди. Витаминлар миқдори консервалаш усулига 
боғлиқ ҳолда турлича пасаяди. Бундан ташқари, консервалаш жараёнида кўпгина 
маҳсулотларнинг кам истеъмол қилинувчи қисмлари олиб ташланиши, ёғ 
(масалан, балиқ ва сабзавотларни қовурганда), шакар (мураббо, жем ва бошқалар 
пиширилганда) киритилиши ҳисобига озуқавий қиймати ошиши мумкин. Узоқ 
вақт сақланиш жараёнида консерваларнинг асосий озуқавий таркибий 
қисмлари аҳмиятсиз ўзгаради.
Маҳсулотнинг оддий шароитлар (музлатгичдан ташқарида) сақлаш ва 
ишлатишда микробиологик ва композицион хавфсизлик ва барқарорликни 
таъминловчи иссиқлик, аралаш ёки бошқача ишловлар берилган герметик 
идишлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ консерваларга киради. 
Яримконсерва (пресерва)ларга герметик идишда ёпилган, пастеризация 
қилинган ёки спора пайдо қилмайдиган микрофлоранинг кўпроқ қисми қирилиб 
кетишини таъминловчи, спора пайдо қилувчи микроорганизмлар сонини 
камайтирувчи ва маҳсулотни чекланган муддат давомида одатда 0ºС ва ундан 
паст ҳароратда (музлатгичда) сақлаганда микробиологик барқарорлик ва 
хавфсизлик учун кафолат берувчи бошқача ишлов берилган озиқ-овқат 
маҳсулотлари киради.
Консерваланган озиқ-овқат маҳсулотининг таркибига боғлиқ равишда фаол 
кислоталилик катталиги (рН) ва қуруқ моддаларининг таркибига кўра 
консервалар бешта гуруҳга бўлинади: А, Б, В, Г, Д, Е (3.5-жадвал). А, Б, В, Г, Д 
гуруҳлари маҳсулотлари тўлиқ консерваларга киради, Д гуруҳи эса – ярим 
консерваларга мансубдир.



3.5-жадвал

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish