Талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик кўрсаткичлари
Даражалар
|
Назорат гуруҳи
|
Тажриба гуруҳи
|
Тажриба бошида, 356 нафар талаба
|
Тажриба охирида, 356 нафар талаба
|
Тажриба бошида, 370 нафар талаба
|
Тажриба охирида, 370 нафар талаба
|
сони
|
%
|
сони
|
%
|
сони
|
%
|
сони
|
%
|
Юқори
|
70
|
19,7
|
72
|
20,2
|
79
|
21,3
|
139
|
37,6
|
Ўрта
|
100
|
28,1
|
105
|
29,5
|
118
|
31,9
|
157
|
42,4
|
Паст
|
186
|
52,2
|
179
|
50,3
|
173
|
46,8
|
74
|
20
|
Жами:
|
356
|
100
|
356
|
100
|
370
|
100
|
370
|
100
|
2-расм.Тажриба-синов ишларининг якуний натижалари диаграммаси.
Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини бирдан катталиги ва билиш даражаси нолдан катталиги, тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш назорат гуруҳидаги ўзлаштиришдан юқори эканлиги, таълим самарадорлигини ошириш даражасининг миқдор ва сифат ўзгаришларини аниқлаш бўйича ўтказилган тажриба-синов ишларида самарадорлик 14% га эришилганлиги аниқланди.
ХУЛОСА
Тадқиқот жараёнида олинган асосий натижалар қуйидагилардан иборат:
1. Бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёрлашда аутопедагогик компетентликни шакллантиришни акмеологик ёндашув асосида талабаларнинг касбга тайёргарлик даражасини ошириш, касбий маҳоратини ўстириш, ҳар бир шахснинг тараққиёт даврларига мос равишда ривожланиши ва меҳнат маҳсулдорлигига эришишини таъминлаш, акмеологик ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлашнинг инновацион, мотивацион, интеллектуал имкониятлари асосланди ва акмеологик технологиялар таснифланди.
2. Талабаларнинг назарий ва амалий касбий тайёргарлик даражасини оширишнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари, касбий акмешахс бўлиб етишиш технологиясининг ташкилий шакллари (мустақил изланиш, лойиҳалаштириш, моделлаштириш) мазмуни, механизми ва ўқув-услубий таъминот такомиллаштирилди;
3. Талабанинг ўқув-билиш фаолиятини касбий йўналтиришнинг интерфаол усуллари қўлланилди, “Халқ ҳунармандчилиги” фани бўйича электрон ўқув контент (“Content” – инглиз тил. таркиб, мазмун деган, баъзан ахборот билан тўлдирилганлик маъносини англатади) яратилди ва электрон-интеграллашган ўқув, STEAM, рефлексив технологияларни интегратив қўллаш орқали касбий фаолиятга тайёргарлик жараёни такомиллаштирилди.
4. Бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантиришда касбий йўналтирилган ўқитиш тизимини ташкил этишнинг инновацион, мотивацион, интеллектуал, ҳиссий, иродавий, амалий имкониятлари ҳамда касбий мотивацияни кучайтириш, касбий креатив қобилиятни ривожлантириш, касбий компетентликни шакллантириш, ижодий потенциални рағбатлантириш, касбий акме-йўналганликка, фаолиятда муваффақиятга юқори касбий малакалар, натижаларга эришиш аниқланди.
5. “Халқ ҳунармандчилиги” фанини ўқитишда таълимнинг педагогик-психологик-акмеологик вазифалари интеграциясини таъминлаш асосида мунозарали акметехнология, ривожлантирувчи акметехнология, ўйинли акметехнологияларни қўллаш методикалари такомиллаштирилди. Бундай акмеологик ёндашув асосида касбий таълим – тарбияни ташкил этиш, бўлажак мутахассисларда фаолиятнинг етук шахси ва фаол субъектлари тарзида намоён бўлишларига, ҳамда уларнинг субъект ва мутахассис сифатида босқичма-босқич, узлуксиз ўзини-ўзи такомиллаштириши ва ривожлантириши учун шароит яратилди.
6. Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича тажриба-синов ишлари натижалари таҳлил қилинди. Бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантиришни акмеологик ёндашув асосида ўқув жараёнида қўллашга оид тажриба-синов ишлари, касбий таълимда акмеологик ёндашув самарадорлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |