Илмий кенгаш тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти


-расм. Бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантириш модели



Download 74,06 Kb.
bet7/10
Sana23.05.2022
Hajmi74,06 Kb.
#608322
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
автореферат-малака энг охири111

1-расм. Бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантириш модели


Бўлажак ўқитувчиларда компетентликни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг илмий-методик таъминоти ва “Технологик таълим” фанини ўқитишда акмеологик ёндашув, ривожлантирувчи тренинглар, электрон-интеграллашган ўқув, STEAM, рефлексив технологияларни интегратив қўллаш асосида такомиллаштирилди.


“Халқ ҳунармандчилиги” фани бўйича электрон таълим ресурслари жумладан, электрон ўқув контент (“Content” – инглиз тил. таркиб, мазмун деган, баъзан ахборот билан тўлдирилганлик маъносини англатади) яратилди. Электрон ўқув контент-муайян фан бўйича фаол, фаолиятли, индивидуал ўқитиш шаклини ташкил этишга хизмат қилувчи, электрон ўқув манбалар, электрон тест, электрон видео, маъруза, анимацияли маърузалар, аудио ва видео ўқув фильмлари, график тасвирлар ва бошқа электрон ўқув материалларини ўз ичига олади.
Технологик таълим ўқитувчисининг автопедагогик компетентлигида бўлажак ўқитувчининг ижтимоий ва умуминсоний фазилатларини, касбий-педагогик сифатларини ва шахсни ўз ичига олган ўз-ўзини тарбиялаш билан шуғулланувчи шахс тузилишига катта аҳамият берилди.
Диссертациянинг “Бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантиришни такомиллаштириш бўйича тажриба - синов ишлари натижалари” деб номланган учинчи бобида, бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентлик кўникмаси шаклланиши даражасининг махсус билимларни ўзлаштиришга таъсирини тадқиқ этиш, аутопедагогик компетентликни шакллантиришни такомиллаштиришга йўналтирилган тажриба-синов натижалари ва таҳлили ёритилган.
Бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантиришни такомиллаштиришда акмеологик ёндашувни қўллаш кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга, педагогик таъсир натижасида ўқувчиларда ижодий потенциал фаоллашиши, уларда касбий мотивация ва фаолиятда муваффақиятларга эришиш ўсишига, ўзини-ўзи шакллантиришга интилиш ва касбда ўзини-ўзи идора қилишга, касбий билимлар ва кўникмаларни доимий янгилаб бориш қобилияти ва эҳтиёжи, касбий фаолиятда юқори ютуқларга эришишни мўлжаллашга олиб келади.
Тадқиқот даврида бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни компонентларини ривожлантириш, ўқув-тарбиявий фаолиятнинг адекват методлари, усуллари ва ташкилий шаклларини қўлланиши ҳисобига амалга оширилди. Бунда интегратив вазифани бажариб, талабаларнинг педагогик рефлексияга шахсий мотивларни англашга ва қайта тушуниб олишга ва умуман ҳаётий мақсадлар, қизиқишлар, эҳтиёжлар ва касбий креатив қобилиятлар, касбий компетентлик, шунингдек, талабаларни онгли рефлексия ва мақсадга интилиш, касбий муаммоларни ижодий ҳал этиш усулларига, шахсий ривожланишни режалаштиришга ва касбий ўзини такомиллаштиришга эътибор қаратилди.
Тажриба-синов ишлари 2018-2021 йиллар мобайнида Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика институти ва Нукус давлат педагогика институтларида амалга оширилди.
Бўлажак ўқитувчиларда аутопедагогик компетентликни шакллантиришда касбий мотивацияни кучайтириш, касбий қобилиятни ривожлантириш, касбий компетентликни шакллантириш, касбий акме-йўналганликка, фаолиятда муваффақиятга эришиш учун шахсий имкониятларни аниқлаш ва улардан унумли фойдаланишни таъминлаш, тажриба-синов босқичлари бўйича ОТМ талабаларининг шахсий ва касбий сифатлари компонентлари шаклланишининг ўзгариш даражаси динамикаси, касбий қобилият, касбий компетентлик ва касбий йўналганлик компонентлари, касбий тайёргарлик мезонлари ва кўрсаткичлари бўйича тажриба-синов ва назорат гуруҳларидаги кўрсаткичлари аниқланиб, х2 мезони бўйича ҳисоб-китоб қилинди (1-жадвал).
“Халқ ҳунармандчилиги” фанидан Давлат таълим стандартларида қўйилган талаблар ва уни бажарилишида талабаларнинг билимларни ўзлаштириш самарадорлиги аниқланди. Бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш даражасининг миқдор ва сифат ўзгаришлари кўрсаткичлар натижалари ҳаққонийлигини аниқлаш мақсадида математик – статистик таҳлил Стьюдент-Фишер методи бўйича амалга оширилди.
Тажриба синов ишларининг дастлабки ва якуний натижаларини математик-статистик ҳисоблашлар натижаси педагогик тажриба-синов ишларида, талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда "Мен бу ҳаётда қандай бахтлиман" , "Касбий шиор", "Ўқитувчи сифатида мен образи" методини, “Лабилланиш фазаси” каби интерфаол методлар қўллаш, бўлажак ўқитувчиларда компетентликни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг илмий-методик таъминоти ва “Аутопедагогик компетентли педагог” тўгараги фаолияти мазмуни ривожлантирувчи тренинглар, акмеологик ёндашув, электрон-интеграллашган ўқув, STEAM, рефлексив технологияларни интегратив қўллаш, билим ва кўникмаларни ошириш, касбий самарадорликка эришишга ёрдам бериши борасидаги фикрнинг ҳаққонийлигини тасдиқлади.

1-жадвал


Download 74,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish