Ёндашув режа: Компетенсияларнинг мазмун моҳияти



Download 338,41 Kb.
bet1/4
Sana14.07.2022
Hajmi338,41 Kb.
#798792
  1   2   3   4
Bog'liq
pedagogik imidj word


ТАЪЛИМДАГИ КОМПЕТЕНСИЯГА АСОСЛАНГАН
ЁНДАШУВ
Режа:

  1. Компетенсияларнинг мазмун моҳияти.

  2. Ўқитувчиларда компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари.

3.Ўқитувчиларнинг каспий педагогик компетенсияларини такомиллаштириш масалалари.
1. Компетенсияларнинг мазмун моҳияти Таълимга компетенсиявий ёндашув нима учун керак?
Ҳозирги кунда ўқувчиларда ўқув предметлари бўйича фақатгина билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишнинг ўзи етарли эмаслиги маълум бўлмоқда. Жумладан:

  • Таълим муассасасини муаффақиятли битирган айрим ўқувчилар, ҳаётда кўп муаффақиятсизликларга учрайди;

  • Олий таълим муассасини битириб янги ишга борган ёш мутахассис университет ёки институтда касбига оид билим ва кўникмаларни етарли даражада олган бўлсада, иш жойига кўникиши узоқ вақт давом этади;

  • Критик моментда маълум бўладики, мактаб, коллеж ёки лицейда олинган билим ва кўникмалар тезда ҳал қилиниши керак бўлган ҳаётий вазиятларга тўғри келмайди ёки умуман ҳаётида керак бўлмайди.

Шунга кўра таълим жараёнига ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини бевосита кундалик ҳаётида қўллашга ўргатадиган компетенсиявий ёндошувга асосланган ДТС ларни яратиш ва таълим жараёнига қўллаш зарурияти юзага келди.
Компетенсиявий ёндошув деганда нимани тушунамиз?
“Cомпетенcе” сўзи “ то cомпете” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “мусобақалашмоқ”, “рақобатлашмоқ”, “беллашмоқ” деган маънони билдиради. Сўзма-сўз таржима қилинса “мусобақалашишга лаёқатлилик” маъносида келади.
Илмий педагогик, психологик манбаларда берилишича, компетенсия, компетентлилик ўта мураккаб, кўп қисмли, кўпгина фанлар учун муштарак бўлган тушунчалардир. Шу боисдан унинг талқинлари ҳам ҳажман, ҳам таркибига кўра, ҳам маъно, мантиқ мундарижаси жиҳатидан турли-туман. Атаманинг моҳияти шунингдек, "самарадорлик", "мослашувчанлик", “ютуқлилик", “муваффақиятлилик", "тушунувчанлик", “натижалилик", "уқувлилик”, "хоccа", хусусият”, сифат", "миқдор" каби тушунчалар асосида ҳам тавсифланмокда.
Шунга кўра таълим компетенсияларини тасдиқланган стандартда келтирилган таъриф бўйича қабул қиламиз:
•билим — ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб бериш;
•кўникма — ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай олиш;
•малака — ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш вазиятларда қўллай олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш;
•компетенсия — мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик фаолиятда қўллай олиш қобилияти.
Компетенсияларнинг мазмуни ва моҳиятини ўрганишдан олдин, унинг фан ва турмушга кириб келишнинг қисқача тарихи билан танишайлик.
Биринчи босқич – 1960–1970 йиллар – тилни ўрганишга доир дастлабки компетенсиялар киритила бошланди. Бунда Д.Хаймс томонидан «коммуникатив компетенсия» тушунчаси киритилади.
Иккинчи босқич – 1970–1990 йиллар – компетенсия/компетентлик категорияларини тилни айниқса иккинчи (она тилидан ташқари) тилни ўрганиш назарияси ва амалиётида, бошқаришда, раҳбарликда, менежментда профессионаллик ва мулоқотни ўрганишда фойдаланила бошланди. Бу пайтда «ижтимоий компетенсия компетентлик» тушунчасининг мазмуни ишлаб чиқилади.
Учинчи босқич –1990 ва кейинги йилларда компетенсиявий ёндошув, касбий таълимга, умумтаълим фанларига ва бошқа йўналишларда қўлланила бошланди.
Ўзбекистонда дастлаб Биринчи Президентимиз фармонига мувофиқ, чет тилларни ўқитишни такомиллаштиришга қаратилган 2012 йил 12 декабр Фармонига мувофиқ илк бор компетенсиявий ёндошувга асосланган ДТС ишлаб чиқилиб, 2013-2014 ўқув йилидан босқичма- босқич халқ таълими тизимида амалиётга жорий этиш бошланди.
Компетенсия бўлиши учун унинг структураси қандай бўлиши керак:
Компетенсиянинг структура компоненталари рўйхати:
 компетенсиянинг номи;
 компетенсия типи ва унинг умумий кетма-кетлигидаги ўрни (таянч, умумпредмет, предмет);
компетенсиялар киритиладиган, реал фаолият кўрсатадиган объектлар доираси;
 компетенсиянинг ижтимоий-амалий боғлиқлиги ва аҳамияти (у жамият учун нима сабабдан керак?);
 компетенсиянинг шахсга нисбатан аҳамияти (нима сабабдан ўқувчи компетент бўлиши керак?);
 реал объектлар доирасига оид билимлари, кўникмалари ва малакалари;
 мазкур компетенсия доирасида ўқувчининг фаолият кўрсатиши учун керак бўладиган минимал тажрибаси (ўқитиш босқичлари бўйича);
 индикаторлар-ўқувчи компетентлиги (ўқитиш босқичлари бўйича) даражасини аниқлаш учун ўқув ва назорат–баҳолаш топшириқлари намуналари, мисоллари.
Қандай компетенсияларни таянч компетенсиялар деб олиш керак:
Компетенсиялардан, таълим компетенсияларни фарқлаш лозим. Таълим компетенсияси ўқувчини келажакдаги тўла қонли ҳаётидаги фаолиятини моделлаштиради. Масалан, фуқаро маълум бир ёшга етгунга қадар баъзибир компетенсияларни татбиқ эта олмайди. Лекин, бу дегани, уларни ўқувчида шакллантирилмайди, дегани эмас. Бу ҳолатда биз таълим компетенсияси ҳақида гапирамиз. Масалан, ўқувчи фуқаролик компетенсиясини ўзлаштирсада, уни тўла қонли равишда мактаб ёки коллежни тугатганидан сўнг ишлатади. Шунга кўра бундай компетенсиялар, ўқиш даврида таълим компетенсияси сифатида намоён бўлади.
Таянч компетенсияларнинг дунё бўйича ягона рўйхати йўқ. Чунки ҳар бир мамлакатнинг ёки регионнинг ўз анъаналари, менталитети ва ўзига хос талаблари бор.
Компетенсия – бу жамиятнинг ўз фуқароларига қўйган ижтимоий буюртмаси бўлиб, уларнинг рўйхати маълум бир мамлакатдаги ёки региондаги ижтимоий муҳит билан белгиланади Бундай келишувга ҳар доим ҳам эришиб бўлмайди. Масалан Швейсариянинг ва Америка Қўшма Штатларининг иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ҳамда таълим статистикаси Миллий институтининг “Таянч компетенсияларни танлаш ва аниқлаш” номли лойиҳасида таянч компетенсияларни қатъий равишда аниқлаб олишнинг имконияти бўлмаган.
Шунга кўра компетенсияларнинг Европа варианти ва Россия вариантларини қарайлик.
“Европа учун таянч компетенсиялар” номли Европа кенгаши симпозиумида белгиланган таянч компетенсиялар:
Ўрганиши керак:
 тажрибадан фойдали бирор нарсани чиқариб олиши;
 ўз билимлари орасидаги ўзаро алоқани ташкил қилиш ва уларни тартиблаштириш;
 ўзининг шахсий ўрганиш усулларини ташкил қилиш(ўрнатиш);
 муаммоларни еча олиш; Излаш:
 мустақил билим олиш билан шуғулланиш;
 турли маълумотлар базасини излаш;
 теварак атрофдан суриштириш;
 экспертдан маслаҳат олиш;
ахборот олиш;
 хужжатлар билан ишлаш ва уларни туркумлаш (классификациялаш).
Ўйлаш:

  • ўтган ва ҳозирги воқеалар орасидаги ўзаро боғлиқликни топмоқ;

  • жамият ривожланишининг у ёки бу аспектига танқидий ёндошмоқ;

  • мураккаблик ва ўзига бўлган ишонч йўқолишига қарши турмоқ;

  • бахслашувларда ўз позитсиясини эгаллаш ва шахсий нуқтаи назарига эга бўлмоқ;

  • ўқиётган ва ишлаётган жойдаги сиёсий ва иқтисодий муҳитнинг муҳимлигини англаш;

  • саломатлик, истеъмол қилиш, ҳамда тасвирий санъат ва адабий асарларини баҳолай билиш.

Ҳамкорлик қилиш:
 Гуруҳда ишлаш ва ҳамкорлик қила олиш;
 Қарорлар қабул қилиш –англашилмовчилик ва жанжалларни бартараф этиш;
 Келиша олиш;
 Шартномаларни ишлаб чиқиш ва бажариш.
Ишга киришиш:
 Лойиҳада қатнашиш;
 Жавобгарликни олиш;
 Гуруҳга ёки жамоага кириш ҳамда ўз ҳиссасини қўшиш;
 Ҳамкор эканлигини исботлаш;
 Ўз ишини ташкил қила билиш;
 Ҳисоблаш ва моделлаштириш асбобларидан фойдалана билиш.
Кўникиш;
 Янги ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдалана олиш;  Тез ўзгаришлар олдида мослашувчанлигини исботлаш;  Янги ечимларни топа билиш.
Таянч компетенсияларнинг Россия варианти:
 Қадр-қиммат, эътиқод компетенсияси
 Умуммаданий компетенсиялар  Ўқув-ўрганиш компетенсияси  Ахборот компетенсияси.
 Коммуникатив компетенсия
 Ижтимоий-меҳнат компетенсияси
• Шахсни такомиллаштириш компетенсияси
Компетентлик – компетенсияларни қўллай олишда эга бўлиши керак бўлган минимал тажрибаси бўлишни тақозо этади. Бу ҳақда ўқувчининг тайёргарлигига қўйиладиган талабларни шакллантиришда, ҳамда ўқув жараёни ва дарсликларни лойиҳалашда эсдан чиқармаслик керак.
Ўқитишда уларнинг роли ва ўрнини анализ қилиш асосида ажратиб олинган компетенсияларнинг асосий функсияларини санаб ўтамиз:

  • кундалик ҳаётда яшаш учун тайёр бўладиган ёш фуқароларга қўйиладиган ижтимоий талабнинг акс этиши;

  • билим, кўникма ва малакаларини ҳамда фаолият усулларини комплекс ҳолда мақсадли қўллаши учун атроф муҳитдан реал объектларни кўрсатиши;

  • турли ўқув предметлари ва таълим соҳалари мазмунининг таркибий қисми бўлиши;

  • конкрет масалаларни ечишда назарий билимларни амалиётда фойдаланиш билан боғлаши.

Компетенсиялар қандай кетма-кетликда бўлиши керак?
Маълумки, баъзи компетенсиялар, бошқаларига нисбатан умумий ёки аҳамиятлироқ бўлади. Шунга кўра уларни учта даражага бўлиш мумкин:

  1. таянч компетенсиялар– таълим мазмунининг умумий (метапредмет) қисмига тегишли;

  2. умумпредмет компетенсиялари– маълум доирага кирувчи ўқув предметлари ва таълим соҳаларига тегишли;

  3. предметга оид компетенсиялар– олдинги иккитага нисбатан хусусий ҳисобланиб ўқув предмети доирасида шакллантирилади.

Таянч компетенсиялар ҳар сафар таълимнинг маълум бир босқичи ва белгиланган ўқув предмети учун конкретлаштирилади. Масалан предмет компетенсияси ҳисобланган тарих фани бўйича, ҳар қандай тарихий воқеада турли томонларнинг манфаатлари курашини ажратиб олиш қобилияти ётади.
Келтирилган тўплам меъёрий хужжатлар, ўқув ва методик адабиётлар, шунингдек ўқувчиларнинг умум тайёргарлигини ўлчаш, шу билан бирга уларнинг креатив тайёргарлиги даражасини ўлчайдиган хужжатларни лойиҳалаш ва ёритиш учун характерловчи тўпламни белгилайди.
Дидактика ва методикаларда таянч, умумпредмет ва предмет компетенсиялари мазмунини акс эттириш учун уларни махсус технология асосида конструксияни тузиш керак.
Лойиҳалашнинг биринчи босқичида, танлаб олинган ўқув предметига (математика, тарих, информатика ва ҳ.к.) тегишли таълим компетенсиялари рўйхати тузилади. Бунинг учун предметда таянч компетенсиялар (коммуникатив, ахборот билан ишлаш ва ҳ.к.) қидириб топилади. Ўқув предметининг таянч компетенсияларни шакллантиришга қўшиши мумкин бўлган ҳиссаси аниқланади.
Сўнгра предмет компетенсияларини тузиш учун, ўқув предметининг тизимлаштирилган компонентининг минимал рўйхати тузилади:

  1. Объектив борлиқ объектлари (табиий, маданий, ижтимоий ҳодисалар, техник қурилмалар, манба-асарлар ва ҳ.к.). Фан ёки фаолият соҳаларидан ўқув предмети учун реал предмет ва ҳодисаларни ажратиб олинади. Масалан, булар сифатида - она тилида, товуш, сўз ва ҳ.к. дан тузилган оғзаки нутқни реал жараён деб, асарлардаги матнни моддий объектлар деб олиш мумкин. Физикада - асосий физик ҳодисалар, модданинг турли ҳолатлари, фундаментал майдонлар ва ўзаро таъсирлар, элементар зарралар; кимёда – модда ва уларнинг айланиши; тарихда – тарихий аҳамиятга эга бўлган предметлар, воқеалар ва ҳ.к.

  2. Ўрганилаётган борлиқ ҳақидаги умуммаданий билимлар: Инсоният томонидан тегишли объектга нисбатан ишлаб чиқилган қоидалар, қонунлар, назариялар, тушунчалар, қарама-қаршиликлар, маданий аҳамиятга эга фактлар, ғоялар, гипотезалар, муаммолар, технологиялар, алтернатив ёндошувлар ва бошқа билимлар.

  3. Умумий ва умумўқув кўникмалар, малакалар, фаолият турлари. Ўқув предметига тегишли ва умумпредмет аҳамиятига эга бўлган конкрет кўникмалар, малакалар, фаолият турларининг гуруҳлар бўйича тизимлаштирилган рўйхати келтирилади.

Болаларда предметлараро компетенсияларни таълим босқичларида шакллантириш учун тегишли предмет компетенсиясининг ўсиш динамикаси ёзиб чиқилади.
Компетенсияларни шакллантиришни дарс жараёнига киритиш учун уларни фаолият шаклида бериш керак.

Download 338,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish