1-жадвал
Янги авлод дарсликларини яратиш бўйича бенчмаркинг турлари таснифи
№
|
Белгиси
|
Моҳиятли тавсифи
|
Бенчмаркинг тури
|
1.
|
Янги авлод дарсликларини яратиш мақсади ва мазкур фаолият турини такомиллаштириш заруриятига кўра
|
Стратегик (янги авлод дарсликларини яратишнинг таянч аспектлари)
|
Стратегик
|
Операцион (субъектларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда дарсликни яратиш жараёнига ўзгартиришлар киритиш)
|
Операцион
|
2.
|
Бенчмаркинг объектларини аниқлаштиришга доир
|
Жараёнли (дарслик яратиш билан боғлиқ барча жиҳатлар: жараённинг ўзи, натижа, ресурслар)
|
Жараёнга йўналтирилган
|
Дарслик яратишга доир аниқ муаммолар
|
Муаммога йўналтирилган
|
3.
|
Бенчмаркинг субъектлари ва ҳамкорларни белгилаш бўйича
|
Республика миқёсидаги таклифлар асосида
|
Ички
|
Илғор хорижий тажрибалар асосида
|
Ташқи
|
Бенчмаркинг-лойиҳасиини тузиш асосида ҳамкор ташкилотлар – Тошкентдаги Британия мактаби (British school in Tashkent), Тошкент Гёте институти (Goethe institut in Tashkent), Макмиллан таълим (Macmillan Education), KOICAнинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан янги авлод дарсликларини яратиш бўйича илғор хорижий тажрибалар таҳлил қилинди. Мазкур жараён қуйидаги босқичлардан иборат бенчмаркинг-лойиҳаси асосида амалга оширилди: 1. Бенчмаркинг-лойиҳани тайёрлаш. 2. Маълумотлар тўплаш. 3. Натижаларни таҳлил қилиш. 4. Ўзгартиришлар киритиш.
Дарслик ўтмиш ҳақида ҳар томонлама, тўлиқ, эмоционал бой тасаввурларни ҳосил қилиши, ўқувчида тарихий воқеликка ҳақиқий қизиқишни, тарихий даврда “яшаш” имконини тақдим этиши лозим. Холислик ва бетарафлик тарих дарсликларига қўйиладиган талаб сифатида унинг концептуал жиҳатига тааллуқли, бироқ воқеалар баёнида ўқувчиларнинг тарихни тўлиқ идрок этиши, уларда тарихий воқеликдан ҳайратланиш, ўтмишга жонли қизиқиш каби эмоционал жиҳатларни ҳам ҳисобга олиш керак. Дарсликда баён этилган воқеалар ўқувчиларнинг бутун фикри ва ҳис-туйғуларини қамраб олиши керак. Айнан тарих фанини ўқитишда юқори эмоционаллик фаннинг ўзига хос хусусияти ва тарихий билиш жараёнининг ажралмас қисми сифатида қаралиши лозим. Кўпгина хорижий давлатлар, масалан Англияда тарих курсини ўзлаштириш “тарихий туйғуни” тарбиялашдан бошланади. Республикамизда бу “Тарбия” фанининг вазифаларидан бири сифатида белгиланган. Шу билан бирга, илк бор умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсдан ташқари махсус курс сифатида “Тарих сабоқлари (тарихий пропедивтика)” ишлаб чиқилди ва амалиётда синовдан ўтказилди.
Замонавий тарих дарсликларини яратишда мавзулар бўйича қуйидаги компонентларнинг мавжудлиги ҳисобга олиниши лозим, деган хулосага келинди: (а) оддий ва аниқ саволларни бериш орқали ўрганилаётган мавзуни ўрганишнинг мақсадини аниқлаштириш; (б) асосий тарихий номлар, атамалар ва саналар асосида тарихий воқеликни қисқа баён этиш; (в) кенгайтирилган шарҳлар, ахборотлар ҳажмини камайтириш учун ҳар бир ўқув саволидан кейин 5-6 тагача нарратологик (баён этиш илми) ва тасвирий манбалардан фойдаланиш; (г) мамлакат тарихида катта ўзгариш содир бўлган воқеаларни батафсил кўриб чиқиш учун хронологик жадваллар(timelines) тақдим этиш; (д) мавзуга алоқадор асосий атамаларнинг қисқа изоҳли луғати; (е) ўқувчиларнинг эътиборини қизиқарли ва баъзан бир-бирига зид далилларга жалб этиш учун “Бу қизиқ...” сарлавҳаси остида материаллар тақдим этиш; (ж) ўрганилаётган мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида ўқувчилар учун тақдим этиладиган саволлар ва ижодий топшириқлар.
Диссертациянинг “Умумтаълим фанларидан янги авлод дарсликларини яратиш технологияси ва самарадорлиги” деб номланган учинчи бобида умумтаълим фанларидан янги авлод дарсликларини яратиш технологияси ҳамда дарсликлар сифатини баҳолаш методикаси ва натижалари ёритиб берилган.
Замонавий мактаб дарслигининг мақсади Давлат таълим стандартларига, намунавий ўқув дастурларига асосан тизимлаштирилган, дидактик ва услубий жиҳатдан қайта ишланган ўқув материалларини тақдим этиш асосида янгиланган таълим мазмуни моҳиятини очиб беришдан иборат. Ана шу асосдан келиб чиқан ҳолда, янги авлод дарсликларини яратиш технологияси ишлаб чиқилди (2-расмга қаранг).
2-расм. Янги авлод дарсликларини яратишнинг такомиллаштирилган технологияси
Технология бўйича дастлаб ўқув материали қисқача баён этилади – дарслик параграфлари, сўнгра ўқувчилар назарияларни ўрганадиган, экспериментларни амалга оширадиган, такрорлайдиган, топшириқларни бажарадиган дидактик блоклар тақдим этилади. Дидактик блоклар сифатида қуйидагилар лойиҳалаштирилди: мустақил тайёргарлик кўриш ва ўз-ўзини баҳолаш; тажрибавий иш ва кузатув (табиий фанлар учун); такрорлаш; қўшимча маълумотлар; эксперимент топшириқлари (табиий фанлар учун); бажариш ва топшириқ тузиш; алгоритмни излаш; билимларни тизимлаштириш; муаммони ҳал этиш; луғат; “Келинг, биргаликда ўйнаймиз!”; перфокарта; фасет тестлар; кетма-кетликни ҳосил қилиш; интеллектуал қобилиятлилик; ўқув мозаикаси; билимлар майдони; билимлар формуласи.
Тадқиқотда дарсликлар сифатини баҳолаш мезонлари уларнинг функционал юкламасини ҳисобга олган ҳолда тизимлаштирилди. Биринчи даража – асосий матнни илмий жиҳатдан баҳолаш (уларнинг Давлат таълим стандартлари талабларига мос келиши (К0), илмий атамаларга тўғри таъриф берилганлиги (К1)). Иккинчи даража – дарслик мазмунида ўрганилаётган фан методологиясининг акс эттирилганлик даражасини баҳолаш (К2). Учинчи даража – дарсликнинг тузилишини баҳолаш: қўшимча ва изоҳловчи матнлар, иллюстратив материаллар, кўрсатмали тавсифга эга аппарат элементлари мазмуни (К3). Тўртинчи даража – дарсликнинг методик аппаратини баҳолаш (К4). Бешинчи даража – дарсликнинг дидактик ва методик таъминотини баҳолаш (К5).
Якуний баҳони (R) ҳисоблаш учун мезонларнинг аҳамиятлилик даражаси умумлаштирилади, бунинг учун ҳар бир мезон ўзининг ўлчов коэффициентига (Wi) эга:
Do'stlaringiz bilan baham: |