Илмий даражалар берувчи phD



Download 244 Kb.
bet10/25
Sana21.02.2022
Hajmi244 Kb.
#32756
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
2 5454150755550233633

R = W1 ∙ K1 + W2 ∙ K2 + W3 ∙ K3 + W4 ∙ K4 + W5 ∙ K5.
Даражалар билан боғлиқликда баҳолаш мезонлари қуйидаги ўлчов коэффициентларига эга бўлади: W1 = 1,0; W2 = 0,4; W3 = 0,3; W4 = 0,15; W5 = 0,12. Дарсликнинг якуний баҳоси K1 – K5 мезонлар бўйича уни таҳлил этиш асосида қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
(1) R = K1 + 0,4K2 + 0,3K3 + 0,15K4 + 0,1K5.
Таклиф қилинган методикада мезонларга мувофиқ даража фоизларда акс эттирилади, шунинг учун ҳар бир даража 0 дан 100гача оралиқда топилади. Дарсликни баҳолашнинг максимал бали (Rmax) 195 баллни (100 + 40 + 30 + 15 + 10) ташкил қилади.
Тизим очиқ тавсифга эга: баҳолаш мезонлари миқдори, мазмуни ва тартибланиши таҳлил мақсадини аниқлаштириб беради. Масалан, агар эксперт олдида қўшимча матнлар, иллюстрацияларнинг мавжудлиги нуқтаи назаридан энг яхши дарсликни танлаш вазифаси қўйилса, у ҳолда дарсликнинг тузилишини баҳолаш мезони биринчи даражали деб ҳисобланади.
Таклиф этилган методика асосида умумий ўрта таълим мактабларининг турли йилларда нашр эттирилган 6-11 синф тарих дарсликлари таҳлил объекти сифатида танланди (2-жадвалга қаранг).

2-жадвал
Баҳолаш объекти сифатида танланган дарсликлар рўйхати







Дарсликнинг номланиши

Нашр йили

1.

Қадимги дунё: 6 синф учун дарслик

2019

2.

Жаҳон тарихи: 7 синф учун дарслик

2018

3.

Ўзбекистон тарихи: 8 синф учун дарслик

2014

4.

Ўзбекистон тарихи: 9 синф учун дарслик

2014

5.

Жаҳон тарихи: 10 синф учун дарслик

2017

6.

Жаҳон тарихи: 11 синф учун дарслик

2018

Тажриба-синов ишларига умумий ўрта таълим мактабларининг 200 нафар фан ўқитувчилари, халқ таълими бўлимларининг 30 нафар методисти, олий таълим муассасаларининг 50 нафар мутахассис-олимлари эксперт сифатида жалб қилинди.


Мезонлар бўйича эксперт натижалари қуйидаги кўринишга эга бўлди (3-жадвалга қаранг).
3-жадвал
Мезонлар бўйича дарслик сифатини баҳолаш натижалари



Мезонлар

[1]

[2]

[3]

[4]

[5]

[6]

К0

92,5

100

90

95

97,5

100

К1

63

97

57

90

97

97

К2

60,8

0,24

35,8

0,20

68,8

70,8

K3

65

65

65

65

80

70

K4

52

42

20

15

82

63

К5

40

20

30

40

80

50

3-жадвал натижалари асосида қуйидаги хулосаларга келинди: К0 мезон бўйича: барча таҳлилга тортилган дарсликлар 90 дан юқори баҳога эга бўлди, яъни мазкур мезон талаблари қониқарли; К1 мезон бўйича хулоса: [2], [4], [5] ва [6] рақамдаги дарсликлардаги тарихий тушунчаларги аниқ ва тўғри таъриф беришга ҳаракат қилинган. Мазкур дарсликлардаги тўғри таъриф берилмаган деб ҳисобланган тушунчаларга аниқлик етишмаганлиги асос қилиб олинди. [1] ва [3] рақамдаги дарсликларда назарий хатоликлар сони етарлича эканлиги аниқланди. Мезон бўйича мазкур дарсликлар кўрсаткичлари белгиланган даражадан анча паст бўлиб, 63,3 ва 56,7 фоизни ташкил этди; К2 мезони бўйича хулоса: [1], [5] ва [6] рақамли дарсликларда тарих фанлари методологияси матнларда юқори даражада акс эттирилган. [2], [3] ва [4] рақамли дарсликларда ўқув материалини баён этишда фактик материаллардан етарлича фойдаланилмаган, матнлар тавсифий характерга эга; К3 мезони бўйича хулоса: [5] рақамдаги дарслик энг яхши тузилишга эга эканлиги аниқланди, [6] рақамдаги дарслик иккинчи ўринни эгаллади, қолган дарсликлар бир хил баҳога эга бўлди; K4 мезони бўйича хулоса: методик аппаратининг шакллантирилиши бўйича [5] ва [6] рақамдаги дарсликлар кўпроқ юқори ўринни эгаллади; K5 мезони бўйича хулоса: дарсликнинг дидактик ва методик таъминотини баҳолаш натижалари бўйича [5] рақамдаги дарслик етакчи ўринни эгаллайди. [2] ва [3] рақамдаги дарсликларнинг ўқув-услубий мажмуаси (ўқитувчи учун қўлланма) янгиланмаган. Компетенциявий ёндашувга асосланган дарсликлар учун алоҳида ўқув-услубий мажмуа талаб этилмайди. Чунки улар янги авлод дарсликларини яратиш технологияси асосида ишлаб чиқилган.


Сифат мезонлари бўйича дарсликларни қиёсий таҳлил қилиш натижалари (Кd) 4-жадвалда келтирилган. Мазкур рейтинг натижалари дарслик сифатини баҳолаш доирасига тўғридан-тўғри тааллуқли бўлмасада, умумий ҳолатни аниқлашга имкон беради.
4-жадвал
Кd мезони бўйича дарсликни баҳолаш натижалари



Баҳолаш мезонлари

[1]

[2]

[3]

[4]

[5]

[6]

Контентни шакллантириш (20)

20

10

20

20

20

20

Баён тили ва услуби (20)

20

10

10

19

20

20

Тарбиявий аҳамияти (30)

15

5

10

10

15

20

Касбий йўналганлиги (15)

5

5

10

5

15

10

Нашрнинг сифати (15)

15

10

10

10

15

10

Кd мезони бўйича умумий натижа:

75

40

60

64

85

80

Тадқиқот натижалари дарсликлар сифатини баҳолашнинг муаллифлик методикаси объектив баҳолаш имконини бериши, янги авлод дарсликларини яратиш бўйича такомиллаштирилган технологиянинг компетенциявий ёндашув талабларига мос келиши, янги авлод дарсликлари замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида яратилиши, илғор хорижий тажрибалар билан уйғунликни таъминлаши зарурлиги ҳақида фаразнинг тўғрилигини тасдиқлади.


ХУЛОСА

Олиб борилган илмий-педагогик тадқиқот натижалари таҳлили ва якунларига асосланган ҳолда қуйидаги хулосаларга келинди:



  1. Дарсликлар кўп йиллик педагогик, психологик изланишлар, илғор тажрибалар ҳамда жаҳон стандарти намуналари асосида тузилган бўлиши лозим. Хусусан, умумтаълим фанлари бўйича яратилган дарсликларнинг тили содда, равон ва тушунарли, ўқувчи ёши ҳамда психологик хусусиятига мос бўлиши, уларнинг нутқи ва дунёқарашининг ўсишига ёрдам бериши керак.

  2. Дарсликлардаги ҳар бир мавзу ўзидан олдинги мавзуни тўлдириб, оддийдан мураккабга томон ривожланиб бориши зарур. У ўқувчиларга одоб- ахлоқни ўргатишга хизмат қилиши, уларда она-Ватанга меҳр-муҳаббат, кишиларга ғамхўрлик, меҳрибонлик, илтифотлилик, меҳнатсеварлик, камтарлик, виждонлилик каби ижобий фазилатларни тарбиялашга хизмат қилиши лозим.

  3. Дарсликларнинг дидактик вазифаларини тизимлаштиришнинг аҳамияти таълим жараёнига ахборот оқимларининг кўплаб жалб этилиши муносабати билан кучайиб бормоқда. Натижада ўқув материалларини интеграциялаш ва умумлаштиришни тақозо қилмоқда. Ўқув материалларини танлаш ва структуралаш дарсликни лойиҳалашга алоқадор ҳолатдир. Бу эса таълим жараёнини лойиҳалаш асосида келиб чиқади. Янги авлод дарсликларида ўқув материалини тизимлаштиришда жараёнга доир ва режалилик тамойилларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.

  4. “Бенчмаркинг” тушунчасига берилган таърифлар асосида “Янги авлод дарсликларини яратишда бенчмаркинг бу илғор иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш, ечим ва натижаларга эришиш мақсадида ўзаро корпоратив ҳамкорликни амалга ошириш воситасидир”, деган хулосага келинди.

  5. Янги авлод дарсликларини бенчмаркинг воситасида яратиш нуқтаи назаридан уч – мақсад ва вазифаси, объекти ва субъекти кўра бенчмаркинг турлари аниқлаштирилди: Янги авлод дарсликларини яратиш мақсади ва мазкур фаолият турини такомиллаштиришга кўра: стратегик (янги авлод дарсликларини яратишнинг таянч аспектлари), операцион (субъектларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда дарсликни яратиш жараёнига ўзгартиришлар киритиш); бенчмаркинг объектларини танлаб олинишига кўра: жараёнли (дарслик яратиш билан боғлиқ барча жиҳатлар: жараённинг ўзи, натижа, ресурслар), муаммога йўналтирилган; бенчмаркинг субъектлари ва ҳамкорларни белгилаш бўйича: ички ва ташки турлари аниқлаштирилди.

  6. Хорижий тажрибани таҳлил этиш асосида асосида янги авлод дарсликларини яратишда бенчмаркинг методларини қўллаш модели ишлаб чиқилди. Натижада маълумотлар турига кўра сифатли маълумотлар асосида энг яхши амалий тажрибани эксперт баҳолаш, фаолият ва натижавий кўрсаткичлар асосида расмий баҳолаш; маълумотларни таҳлил этиш турига кўра норасмий маълумот асосида эксперт баҳолаш, аниқ белгиланган мезонлар асосида расмий баҳолаш методлари тизими аниқлаштирилди.

  7. Замонавий тарих дарсликларини яратишда мавзулар бўйича қуйидаги компонентларнинг мавжудлигининг ҳисобга олиниши лозимлиги ҳақидаги хулосага келинди: (а) оддий ва аниқ саволларни бериш орқали ўрганилаётган мавзуни ўрганишнинг мақсадини аниқлаштириш; (б) асосий тарихий номлар, атамалар ва саналар асосида тарихий воқеликни қисқа баён этиш; (в) кенгайтирилган шарҳлар, ахборотлар ҳажмини камайтириш учун ҳар бир ўқув саволидан кейин 5-6 тагача нарратологик (баён этиш илми) ва тасвирий манбалардан фойдаланиш; (г) мамлакат тарихида катта ўзгариш содир бўлган воқеларни батафсил кўриб чиқиш учун хронологик жадваллар(timelines) тақдим этиш; (д) мавзуга алоқадор асосий атамаларнинг қисқача изоҳли луғати; (е) ўқувчиларнинг эътиборини қизиқарли ва баъзан бир-бирига зид далилларга жалб этиш учун “Бу қизиқ...” сарлавҳаси остида материаллар тақдим этиш; (ж) ўрганилаётган мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида ўқувчилар учун тақдим этиладиган саволлар ва ижодий топшириқлар.

  8. Тадқиқот доирасида янги авлод дарсликларини яратиш технологияси ишлаб чиқилди. Дидактик блоклар сифатида қуйидагилар лойиҳалаштирилди: мустақил тайёргарлик кўриш ва ўз-ўзини баҳолаш; тажрибавий иш ва кузатув; такрорлаш; қўшимча маълумотлар; эксперимент топшириқлари; бажариш ва топшириқ тузиш; алгоритмни излаш; билимларни тизимлаштириш; муаммони ҳал этиш; луғат; “Келинг, биргаликда ўйнаймиз!”; перфокарта; фасет тестлар; кетма-кетликни ҳосил қилиш; интеллектуал қобилиятлилик; ўқув мозаикаси; билимлар майдони; билимлар формуласи.

Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:

  1. узвийлик тамойилини амалга ошириш орқали замонавий дарсликларни яратиш ва таълимни ахборотлаштириш шароитида ундан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Замонавий дарслик узвийлик ва узлуксизликка асосланган шахсни мотивлаштиришнинг яхлит тузилмасини ўзида акс эттириши лозим;

  2. ўқув материалларини тизимлаштиришга жараёнли ёндашув, айниқса, шахсга йўналтирилган таълимда қўлланиладиган дарсликларни яратиш ва унда тақдим этиладиган ўқув материалларини лойиҳалашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тамойил ёрдамида нафақат муайян ўқув фани доирасида, балки фанлараро интеграция ҳам таъминланади;

  3. янги авлод дарсликларини яратиш учун бенчмаркинг-лойиҳа ишлаб чиқилиши лозим. Бенчмаркинг-лойиҳани тайёрлаш босқичида дарсликларни яратиш бўйича энг яхши амалий тажрибага эга давлатлар ҳақида маълумот берувчи манбаларни топиш зарур. Шунингдек, танланган ёндашув ва ўзгартиришлар киритиш имконияти билан боғлиқликда бенчмаркингнинг объекти аниқ белгиланиши мақсадга мувофиқ;

  4. дарсликлар сифатини баҳолашда объективликни таъминлайдиган янги методикаларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда эксперт таҳлилнинг мунтазам ўтказиб борилиши, хулосаларнинг аниқ ва ишонарли бўлишига эришиш лозим.




Download 244 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish