4-Мавзу. Хизмат кўрсатиш соҳасига кирувчи тармоқлар таснифи ва асосий турлари



Download 13,98 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi13,98 Kb.
#164780
Bog'liq
4-мавзу


4-Мавзу. Хизмат кўрсатиш соҳасига кирувчи тармоқлар таснифи ва асосий турлари

Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тормоғининг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш муаммолари. Уй-жой коммунал хўжалиги хизматлар соҳасининг ҳолати ва ривожланиш муаммолари. Аҳолига кўрсатиладиган транспорт хизматларининг ҳолати ва ривожланиш муаммолари. Йўловчи ва юк ташиш хизматлари моҳияти ва ривожланиш тенденциялари. Алоқа хизматлари ҳолати ва ривожланиш муаммолари. Маданият соҳаси муассасалари кўрсатадиган маданият хизматлари ҳолати ва ривожлантириш муаммолари. Туристик ва экскурсия хизматлари мазмуни ва ривожланиш истиқболлари. Меҳмонхона хўжаликлари хизматлари ва уларнинг самарадорлигини ошириш муаммолари. Соғлиқни сақлаш хизматлари ҳолати ва ривожланиш муаммолари. Савдо ва оммавий овқатланиш хизматлари ҳолати ва ривожланиш муаммолари. Консалтинг хизматларининг ҳолати ва ривожлантириш муаммолари. Ахборот-коммуникация хизматлари, уларнинг ҳолати ва ривожлантириш муаммолари. Лизинг хизматлари ҳолати ва ривожланиш муаммолари. Воситачилик хизматларини ташкил этиш муаммолари. Таълим хизматларини ривожлантириш. Молиявий хизматлар (банк, суғурта хизматлари). Қурилиш хизматлари. Қишлоқ хўжалик техникасини таъмирлаш хизматлари. Хизмат турларини кенгайтириш ва сифатини ташкил этишдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари. Давлат хизматлари агентлиги хизматлари мазмуни ва ривожланиш истиқболлари. Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида илғор хорижий тажриба.


ТУШУНЧА
Давлат хизмати ривожланишининг замонавий тенденциялари. Умуман олганда давлат бошқарувининг анъанавий модели ҳозирги вақтда жаҳонда муайян даражадаги “қонунийлик инқирозини”, яъни фуқароларнинг унга, унинг инсоний таркибий қисми амалдорларга ҳамда шунингдек, унинг бугунги ва қолаверса эртанги кун даъватларига самарали жавоб топиб беришдаги аниқ салоҳиятига ишончи сусайиб кетганлигини бошидан кечирмоқда. Шунга боғлиқ ҳолда давлат хизматининг ижтимоий обрўйи ва бинобарин давлат хизматчиларининг ижтимоий мавқеи ҳам тушиб бормоқда. Бошқарув аппаратидан кутилаётган ижтимоий умидларга йўналтирилган бу ўзгаришларга жавоб сифатида маъмурий ташкилотнинг ва хусусан, давлат хизматининг концептуал негизларини жиддий қайта кўриб чиқиш юз бермоқда. Масалан, постбюрократик ташкилот ғояси, яъни бошқарув соҳасидаги ҳамкорлик, кооперация, бозор алмашуви каби горизонтал муносабатлар фойдасига бошқарувнинг анъанавий иерархик тузилмасидан бош тортиш, янгича давлат бошқарувини ривожлантиришга ўтиш оммалашиб бормоқда.
Германияда худди бошқа бир қатор мамлакатларда бўлганидек давлат хизмати ўзбекчага сўзмасўз таржима қилинса “ижтимоий Германия” ёки “оммавий” хизмат деб аталади.1 Бу тушунча давлат муассасаларидаги барча ходимларни қамраб олади. Бунга фақат бошқарув органлари ходимлари эмас, балки ўқитувчилар, мактабгача муассасалар ходимлари, давлат университетларининг профессорлари ва ўқитувчилари, судьялар, вазирлар, Федерал банк дирекцияси аъзолари, шунингдек, полициячилар, ҳарбий хизматчилар, темир йўллар, почта муассасалари хизматчилари ва бошқалар ҳам киради. Давлат хизмати барча босқичда (федерация, ҳудудлар, жамоалар босқичлари) ягона тизим бўйича федерал қонунлар билан бошқарилади. Барча уч босқич учун унвонлар, мартабалар, амалларнинг ягона тизими, хизмат ўташнинг ягона қоидалари, ягона ҳуқуқ ва мажбуриятлар, чеклашлар ва кафолатлар, нафақа таъминоти ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилган. Давлат хизматидаги шахслар уч гуруҳга: амалдорлар, хизматчилар ва ишчилар гуруҳига бўлинади. Уларнинг мақомидаги фарқлар энг аввало уларнинг давлат билан ўзаро муносабатлари хусусисияти билан белгиланади ҳамда ишга қабул қилиш, хизматни ўташ ва тўхтатиш, хизмат учун мукофот тартибида, уларга қўйиладиган талабларда, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мазмунида ўз ифодасини топади. Асосий қонунга мувофиқ давлат хизматига қабул қилишда Германия фуқаросининг диний эътиқоди ёки дунёқарашига нисбатан бирон-бир камситиш мавжуд эмас. Германия қонунчилигига кўра бошқарув органининг аломатларидан бири амалдорликни эгаллаш бўлиб, бу давлат механизмининг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Амалдорларга кенг маъмурий ваколатлар, давлатга тегишли ёки оммавий-ҳуқуқий функциялар берилади. Германиядаги замонавий ҳуқуқий адабиётда “содиқлик қасамёди асосида оммавий бошқарувнинг юридик шахси билан давлат-хизмат муносабатларида турган ҳамда унинг топшириғига кўра оммавий-ҳуқуқий функцияларни адо этадиган шахс”2 амалдор деб аталади.
Download 13,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish