1
Мавзу № 13. Блэк бўйича I синфли кариес кавакларини реставрация
қилишнинг клиник тамойиллари.
Барча бўшлиқларни чархлашда қуйидаги умумий қоидалар мавжуд:
1. Хар бир тишда ѐн томондан тиш бўшлиғига кириш тўғри бурчак остида
бўлиши керак.
2. Бир девордан иккинчи деворга ўтишда улар орасида бурчак хосил бўлиши
лозим. V синф бундан мустасно.
3. Эмаль қирралари тўғри ва силлиқ бўлиши керак.
Кариес ковак қуйидаги қисмлардан иборат бўлади.
Кириш тешиги
қирралари.
девори
бурчаги
туби
I синфни
чархлаш.
Ковак премоляр ва моляр
тишларнинг чайнов юзаларидаги фиссураларида бўлса,
шарсимон, ғилдираксимон, конуссимон борлар билан
зарарланган фиссураларни чархлаб, уларга крестсимон, калдирғоч думи, овал
ѐки юмалоқ шакл берилади. Кариес билан зарарланмаган дўмбоқлар
сақланади. Юқори жағ биринчи молярининг чайнов юзаси зарарланганда
эмаль валиги сақланади. Бунда 2 та ковак ҳосил қилинади. Юқори жағ
премолярлари ва пастки жағнинг иккинчи премолярлари фиссуралари бўйлаб
ковак шакллантирилади. Фиссуралар бутунлай чархланади, чунки улар
узлуксиз зарарланган бўлади. Молярни луиж юзаларини фиссура
зарарланганда чайнов юзага қараган девори сақланади. Зарарланган фиссура
чархланиб, чайнов юзасига чиқармасдан овал шаклда чархланади ва
куйилган пломбани мустахкамлигини тахминлаб беради. Моляртишларнинг
лунж ва чайнов юзаларида ковак бўлса улар бирлаштирилади. Агар моляр
тишларининг лунж юзасидаги фиссура зарарланса ва чайнов юзасига
чиқарилиб чархланади ва учбурчак шакли берилади. Лекин, албатта, чайнов
юзага қараган юпкалашган девори олиб ташланади. Молярларнинг
фиссурасида чуқур кариес коваги бўлса чайнов юзасида қўшимча майдон ва
ретенцион нуқталар хосил қилинади. Қўшимча майдоннинг эни асосий
майдон энига тенг бўлиб, чуқурлиги эмаль-дентин чегарасидан 0,5-1 мм
пастрок, узунлиги чайнов юзасини ½ гача бўлиши керак. Асосий майдон
туби кушимча майдон тубига тўғри бурчак остида бевосита давом этиши
керак. Моляр ва премоляр тишларнинг лунж чайнов юзалари фиссураси
камроқ зарарланганда, унча катта бўлмаган коваклар шакллантирилади,
бузилмаган тўқималар эса сақланиб қолинади. Юқори жағнинг иккинчи
курак тишини кўр чуқурчаси зарарланганда, кариес учоғи сохаси чархланиб,
овал шаклдаги ковак хосил қилинади. 1 синф кариес ковакдан пломба ашѐни
олиниш икки усул билан олиб борилади. Биринчисида конусли бор ѐрдамида
пломба атрофи чархланади, иккинчисида – шарсимон, цилиндр ва тескари
конусли борлар билан пломбани устки қисим қириб, қиринди холига
келтирилиб, олинади.
2
2
-расм. I синфга шакл бериш
3
-расм. I синфга шакл бериш
4
-расм. I синфга шакл бериш.
3
.
Do'stlaringiz bilan baham: |