Qadimgi arab adabiyotida janrlar shakllanishi
Qadimi arab adabiyotida janrlar
Жоҳилия даврида оғзаки насрий ижод
ҲикояMaqollar, matallar, aforizmlar
Ал-Хитаба )الخطابة( жанри
Tayanch so‘zlar va iboralar: Qadimgi arab adabiyoti janrlar, hikoya, Ал-Хитаба )الخطابة( жанри.
Ислом динига қадар бўлган давр, яъни VII асргача бўлган давр “Жоҳилия даври” номи билан аталиб, адабиёт, асосан, оғзаки ижод тарзида намоён бўлди. Унинг анъаналари ҳаттоки VIII асрларда, яъни ёзма адабиёт шаклланиб, асарлар ёзиб ола бошланганидан сўнг ҳам сақланиб борди.
Жоҳилия даврида бадавийлар яшаган қабилавий муҳитда кучли ривожланган шеърият билан бир қаторда кичик эпоc жанрлари ҳам ривож топди. Булар турли ривоятлар, ҳикоятлар, нотиқлик санъати турлари, масаллар ва мақоллардир. Илк ислом давридан сўнг филологлар томонидан ёзиб ола бошланган бу асарларнинг муаллифлари номаълумлигича қолган ва халқ оғзаки ижодига тааллуқли бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, турли хил масаллар, мақоллар, афоризм (ихчам фикр)ларнинг аксариятини афсонавий Луқмони Ҳаким яратган, деган тахмин мавжу Таниқли араб адабиётшуноси Шавқий Дайф Ибн Ҳишамнинг Муҳаммад Пайғамбарнинг (с.а.в.) таржимаи ҳолларига бағишланган “Ас-сират ан-набавийя” асарига асосланиб, Луқмон масаллари ҳаттоки исломгача ёзиб олинганлигини кўрсатиб ўтади: “Сувайд ибн ас-Сомит Маккага ё ҳаж, ё умра вақтида келган. У ҳақида эшитган Расулуллоҳ унга дуч келиб, Аллоҳга ва исломга даъват қилдилар. Сувайд у кишига деди: “Балки сендаги (нарса) мендаги нарсадандир”. Расулуллоҳ (с.а.в.) сўрадилар: “Сендаги у нарса нима?”. У деди: “Луқмоннинг ахлоқий қоидалари ёзилган қоғоз”. Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Кўрсат менга”. У кўрсатди. У киши дедилар: “Бу сўзлар яхши, аммо мендаги бундан афзалроқ: у менга Аллоҳдан нозил бўлган Қуръон, у ҳидоят йўли ва нурдир”. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга Қуръон тиловат қилиб, исломга даъват қилдилар. У (Сувайд) Расулуллоҳ (с.а.в.) олдидан кетмади ва “ҳақиқатда бу сўзлар яхши”- деди1.
Шавқий Дайф фикрича, VII асрларга бориб, арабларда ёзма хат бўлган, аммо у фақат сиёсий ва тижорий савдо ишларда қўлланган. Балки баъзи масаллар ва ҳикматли сўзлар ёзилган қоғозлар ҳам бўлган ва улар Луқмонга мансуб, деб тахмин қилинади, аммо бу ҳодиса жуда кам учрайди. Янги даврларгача етиб келган нутқий санъат намуналари кўҳна даврлар қабилавий нутқий мусобақаларга бориб тақалади. Улар кўпинча сиёсий, диний, ахлоқий тус олиб, уларни ифодалаш учун қабила манфаатини кўзлаб, унинг ишлари ва нуфузини кўкларга кўтарувчи муайян сўзга уста нотиқ тайинланарди. Бу сўзлашув баҳси ўзининг тузилиш қоидаларига ва усулларига эга бўлиб, нотиқлар томонидан янги образлар ёки ифодавий ихтиролар орқали янада бадиийлашиб, бойиб борарди. Нотиқлик санъати ривожига ўз ҳиссасини қўшган машҳур нотиқларнинг номлари тилдан тилга ўтиб борган. Уларнинг ичида бу соҳага ўз ҳиссасини қўшганлар орасида ҳаттоки башоратчи бутпараст коҳинлар ҳам бор эди. Мажусий арконларни сақлашга қаратилган турли маросимларда ёки қабилалар ўртасидаги адоват ва низоларни тугатишга қаратилган даъватларида атайин нутқ сўзлаб, улар ўз маҳоратини намойиш қилар эдилар. Бу нутқлар орқали қабила шайхларининг тўла ҳукмдорлиги, қабилалар ўртасидаги адоват ва иттифоқлик, қариялар мажлиси, қабила аъзоларининг йиғилиши, қонли қасос олиш одати, бу одатга қабиланинг барча аъзоларига тааллуқли эканлиги, ўлдирилган қабила аъзоси учун ажр тўлаш, коҳинлар башоратининг таъсири, табиат кучига сиғиниш, қабиланинг ўз илоҳига эга бўлиши, ўғил асраб олиш одати каби жиҳатлар билан танишамиз. Арабларнинг қадимги оғзаки ижодиётидан бизгача ўзаро урушлари тўрисидаги катта эпик мерос- “Айям ал-араб”- “Араблар куни” тарихий афсоналари етиб келди. Урушларда кўрсатилган қаҳрамонликларни баён қилувчи бу афсоналар бадииятдан ҳам холи эмас эди. Авлоддан авлодга ўтиб, ровий(оғзаки баён этувчи, ҳикоячи)лар орқали сақланиб қолган афсоналар VIII аср охири IХ бошида илк бор араб филологлари томонидан ёзиб олинди. Қадимги афсоналарнинг оғзаки анъаналари арабларда бутун ўрта аср давомида сақланиб борди ва айниқса, сўнгги ўрта асрларда халқ романлари жанри - сираларда давом этди.
Афсоналар ҳақиқий реал ҳодисалар асосида туғилган бўлиб, уларда ижтимоий ҳаёт, қабилавий муҳит, ахлоқий меъёрлар, қадриятлар инъикосини кўрса бўлади. Турли ижтимоий қатлам-ларнинг пайдо бўлиши (шайхлар, қаҳрамонлар, шоирлар, коҳинлар, оддий қабила аъзолари, чўпонлар), қабила шайхлари сиёсий ва моддий мавқеининг кучайиши, уруғчилик - қабилавий муно-сабатларга хос тенгликнинг йўқолиши арабларнинг ушбу тузумдан чиқиб бошлаганидан далолат берар эди. Бадиият жиҳатидан афсоналар услуби унча ривожланмаган, тили лўнда, безаксиз. Ушбу ўринда Жоҳилия даврида ижодиётда мавжуд бўлган оғзаки эпоc жанрларига алоҳида тўхталамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |